Shahrisabz davlat pedagogika instituti pedagogika fakulteti pedagogika


-расм. Педагог креативлик потенциалининг устувор тамойиллари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/40
Sana06.02.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1171753
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
2 КУРС КРЕАТИВ ПЕДАГОГИКА МАЖМУАСИ

7-расм. Педагог креативлик потенциалининг устувор тамойиллари  
Устувор тамойиллар  
Креативликнинг ёрқин намоён бўлиши
Шахснинг индивидуал хусусиятлари ва ҳаётий фаолиятда орттирган сифатларининг ўзаро 
уйғунлиги
Индивидуалликка эришиш
Бир бутунлик, изчиллик, тизимлилик
Имкониятларни ошириб бориш
Ижодий йўналтирилганлик
Муаммоли характерга эгалиги 
Педагогларнинг креативлик имкониятлари ва уларнинг таркибий 
асослари. Педагогнинг креативлик потенциали унинг умумий хусусияти 
сифатида акс этади. У ижодий фаолиятнинг дастлабки шарти ва натижаси 
саналади. Мазкур сифат шахснинг ўз-ўзини намоён қилиш лаёқатига 
эгаликни ва тайёрликни ифодалайди. Қолаверса, креатив потенциал негизида 
ҳар бир мутахассиснинг шахсий қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қуввати 
яхлит ҳолда намоён бўлади.
Креатив потенциал билиш жараёнига йўналтирилган ижодкорлик билан 
чамбарчас боғлиқ. Педагогнинг креатив потенциали анъанавий тафаккур 
юритишдан фарқли равишда қуйидагиларда намоён бўлади:
- тафаккурнинг тезкорлиги ва эгилувчанлиги;
- янги ғояларни яратиш қобилияти;
- бир қолипда фикрламаслик;
- ўзига хослик;
- ташаббускорлик;
- ноаниқликка тоқат қилиш;
- заковатли
Педагог креативлик потенциалига эга бўлиши учун касбий фаолиятида 
қуйидагиларга эътиборини қаратиши зарур:
- касбий фаолиятига ижодий ёндашиш;
- янги-янги ғояларни яратишда фаоллик кўрсатиш;
- илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил ўрганиш;
- ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида фикр алмашиш
Ҳар бир педагогнинг ўзини ўзи ривожлантириши ва ўзини ўзи намоён эта 
олиши бевосита унинг креативлик қобилиятига эгалиги билан боғлиқ.
Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари педагогик 
муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий 


49 
лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий ҳамкорликка эришишлари 
орқали таъминланади.
Педагог ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик қобилияти 
маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали 
шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради. Ҳар 
қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик 
қобилиятига эга бўлишлари учун талабалик йилларида пойдевор қўйилади 
ва касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда 
педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling