Шахс хакида тушунчаси


Идрокнинг классификацияси


Download 182.41 Kb.
bet26/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Идрокнинг классификацияси
Идрокнинг классификация қилинишида ҳам худди сезгилардаги каби идрок қилишда иштирок этувчи анализаторлардаги мавжуд фарқларга асосланилади. Идрок этишда қайси бир анализатор устунроқ келганига мувофиқ тарзда кўриш, эшитиш, пайпаслаб кўриш, кинестезик, ҳидлаш ва таъм билиш йўли билан идрок қилиниши фарқланади.
Идрок қилиш жараёни, одатда ўзаро биргаликда харакат қиладиган бир қанча анализаторлар воситасида содир бўлади. Ҳаракат сезгилари у ёки бу даражада идрокнинг барча турларида иштирок этади. Мисол тариқасида тери туюши ва кинестезик анализаторлар иштирок этадиган пайпаслаб туриб идрок этишни кўрсатиш мумкин. Шунга ўхшаб эшитиш ва кўриш орқали идрок этишда ҳаракат анализаторлари ҳам иштирок этади.
Идрокнинг ҳар хил турлари соф ҳолида камдан-кам учрайди, одатда улар бир-бирлари билан уйғунлашиб кетади ва натижада идрокнинг мураккаб турлари ҳосил бўлади. Жумладан, ўқувчининг дарс пайтида матнни (текстни) идрок қилиши кўриш, эшитиш, кинестезик идрокларни ўз ичига олади.
Материянинг мавжуд бўлиш шакллари — фазо, вақт ва ҳаракат идрокни таснифлашнинг бошқа тури учун асос бўлади. Бундай тарздаги таснифлашга (классификациялашга) биноан фазони идрок этиш, вақтни идрок этиш ва х,аракатни идрок этиш алоҳида ажратиб кўрсатилади. 
Идрок қилишда ҳаракат компонентларининг роли
Идрок — идрок этилаётган объектна текшириш ва унинг ўзига айнан ўхшайдиган нусхасини яратишга йўналтирилган ўзига хос ҳаракатдир. Идрокнинг муҳим қисми ҳаракатлантирувчи (мотор) жараёнлардан иборатдир. Нарсани пайпаслаб ҳис этадиган қўлларнинг ҳаракатлари, нарсанинг кўринадиган шаклини кузатувчи кўзларнинг харакати, эшитиладиган, овоз чиқарадиган хикилдоқнинг ҳаракати ва ҳоказолар шулар жумласига киради.
Ҳаракат компонентлари пайпаслаш ҳодисасида катта роль ўйнайди. Маълумки, терининг сует даражадаги туюши киши организмининг бутун устки тери кисмига хос хусусият ҳисобланади, Турининг фаол туюши юксак даражадаги аниқлиги билан ажралиб туради — нарсанинг акс этиши билан бир хиллиги харакатланаётган қўлнинг идрок этилаётган нарсага нисбатан кўчишига қараб юз беради.
Қўл ва кўзларнинг ишида кўпгина умумийликлар мавжуд. Кўзлар худди қўллар каби суратни ва нарсанинг шаклини изчиллик билан текшириб чиқади, «ушлаб кўради». Я. М. Сеченов бу ҳақда шундай деб ёзган эди; «... Гап нарсаларнинг шакли ва ҳажми ҳақида боряптими ёки уларнинг олислиги ва нисбий жойлашганлиги ҳақида боряптими, бундан қатъи назар, кўзнинг кўриш пайтидаги ва қўлларнинг пайпаслаш чоғидаги харакатланувчи таъсиротлари моҳият эътябори билан мутлақо бир хилдир...» Қўл кўзларга ўзининг пайпаслаб ҳис этиш усулларига «ўргатади», бундай пайпаслаб ҳис этишнинг ўзига хос стратегияси ва тактикасидан «сабоқ» беради.
Қўлнинг пайпаслаб сезиш ва кўзнинг кўриш жараёнидаги ҳаракат функцияларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улар иккита катта соҳага ажралади.Биринчисига қидирувчи, йўлловчи ва тузатувчи ҳаракатлар киради. Улар ёрдамида идрок этиш учун тайинланган объектни кидириш, кузни (ёки қўлни) «бошлангич марра»га каратиш, ана шу маррани тўррилаш амалга оширнлади. Иккинчи сохага образни ҳосил қилишда,объект ларнинг фазодаги таърифини аницлашда, таниш ооъектларни топишда ва шу кабиларда шитирок этадиган ҳаракатлар киради. Бу хусусан, гиостик ҳаракатлар, перцептив ҳаракатлардан иборатдир.
Кўзи ожиз бўлиб туғилиб, етуклик ёш даврида кўриши тикланган кишиларни кузатишлар биз идрок этишга ўрганмагунимизга кадар идрок цила олмаймиз деб хулоса чиқаришимизга асос беради.
Идрок — перцептив ҳаракатлар системасидир ва учи эгаллиш махсус ўқитишни ва тажрибани талаб қиайди.
Кузатиш
Ихтиёрий идрок этишнинг муҳим шакли —кузатишдирки, у нарсаларни ёки теварак-атрофдаги олам ҳодисаларини кура-била, режали тарзда идрок этишдан иборатдир.
Кузатишда идрок этиш мустақил фаолият сифатида намоён бўлади. Сезги аъзоларини ишлатишни, тери орқали сезишни, кура билишни, эшитишии ва ҳоказоларни ўрганиш керак. Биз чет тиллардаги айрим сўзларни куп ҳолларда фарқлай олмаймиз, мусиқавий асарларнинг бузиб ижро этилаётганини пайқамаймиз ёки картиналарнинг бўёқ ранглари тасвиридаги ана шундаи бузилишларни кўрмаймиз. Кузатишни ўрганиш мумкин ва лозим. Нутқ маданияти ҳақида сўз юритилиши каби идрок этиш, кузатиш маданияти ҳақида ҳам гапириш мумкин. Шу муносабат билан голландиялик таниқли астроном М. Миннартнинг мана бу сўзларини эслатиб ўтиш ўринлидир: «Кура бошлаш сизларнинг ўзларингизга боглиқ — ўз кўзларингизга «нимага қарашни бил» деб аталадиган сеҳрли асо билан тегиб қўйсангиз кифоя».
Ҳақиқатан ҳам, кузатишнинг муваффақияти куп жиҳатдан вазифанинг аниқ қилиб қўйилишига боглиқдир. Кузатувчи учун кузатишнинг йўналишини кўрсатадиган «компас» бўлиши керак. Кузатувчи олдига қўйиладиган вазифа, кузатиш плани ана шундаи «компас» ҳисобланади.
Кузатишнинг муваффақиятли олиб борилишида кузатувчининг унга олдиндан тайёргарлиги, бунга кадар орттирган тажрибаси, билимлари катта аҳамиятга эгадир. Киши қанчалик бой тажрибага эга бўлса, унинг билими шунчалик катта, идрок этиши шу қадар бой бўлади. Уқитувчи ўқувчиларнинг фаолиятини уюштираркая, кузатишнинг ана шу қонуниятларини ҳисобга олиши шарт. Уқитувчи янги ўқув материалининг муваффақиятли тарзда идрок этилишини таъминлаш учун ўқувчиларни бунга тайёрлаши, уларнинг бундан олдин орттирган тажрибасини фаоллаштириши ва уни янги материал билан боглашга ёрдам бериши, ўқувчилар олдига янги вазифалар қўйган ҳолда уларнинг идрокини йўналтириши керак.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling