Шахс хакида тушунчаси
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Идрокнинг константлиги
Қуршаб турган объектларнинг идрок қилаётган субъектга нисбатан мавқенинг эркинлиги даражалари кўплиги ва уларнинг юзага чиқиши шарт-шароитлари беқиёс ранг-баранглиги оқибатида бу объектлар ўз қиёфасини тўхтовсиз равишда ўзгартириб, идрок қилаётган кишига турли жиҳатлари билан ўгирилиб намоён бўладилар. Шу билан баробар перцептив жараёнлар ҳам ўзгариб боради. Лекин перцептив системанинг (перцептив система — муайян идрок этиш жараёнини содир этадиган анализаторлар йиғиндисидир) бу ўзгаришларни коплашга лаёцатлилигини таркиб топтирадиган константлик хусусиятага эга эканлигн сабабли биз ўзимизни қуршаб турган нарсаларни шаклига, ўлчамига, тусига ва ҳоказоларга кура нисбатан ўзгармайдиган тарзда идрок этамиз. Идрокнинг бу хусусиятини катталик константлиги мисолида баён қиламиз. Маълумки, нарсаларнинг тасвири (шу жумладан, унинг кўз тўрпардасидаги тасвири ҳам) унга қадар бўлган масофа қисқарган пайтда йириклашади ва аксинча. Лекин масофаси ўзгарган пайтда объектнинг кўз тўрпардаларидаги тасвирининг катталиги гарчи ўзгарса ҳам, унинг идрок этиладиган катталиги қарийб ўзгармасдан қолади. Театрдаги томошабинларга бир разм солинг: узоқроқдаги одамларнинг юзлари тасвири яқинроқда ўтирганларникига қараганда анча кичик бўлиб кўринса ҳам, ҳаммасининг ҳажми баб-баравардек туюлади. Уз қўлингизнинг бармоқларига бир қаранг: бир хиллари қўлингизни узатиб турганингиз каби масофадан, бошқалари эса якинроқдан кўринаётгандай бўладн: узоқроқ чўзилган қўлингиз бармоқлари тасвири кўз тўрпардаларида яқинроқдаги қўл бармоқлари тасвирининг ярмига тенг бўлган бир пайтда бармоқларнинг ҳажми бир хил бўлиб туюлади. Идрокнинг константлиги нималарга асосан ҳосил бўлади? Бу, эҳтимол туғма механизмдир? Текшириш учун қалин ўрмонзорда муқим яшаб келаётган одамларнинг идроки таддиқ қилиб кўрилди. Бундай одамларнинг идроки улар илгари узоқ масофадаги нарсаларни кўрмайдиган бўлганликлари учун қизиқиш туғдиради. Бу одамларга анчагина узоқда жойлашган объектлар кўрсатилганида улар бу объектларни ўзларндан узоқда жойлашган объект сифатида эмас, балки кичик объект сифатида идрок этишган эди. Идрок константлигининг бу хилдаги бузилиши текис ерда яшовчнлар баландликда туриб пастга қараганларида ҳам кузатилади. Куп қаватли уйнинг юқори қаватидаги деразасидан қараганда ҳам объектлар (одамлар, автомобиллар) жуда кичик бўлиб кўринади. Шундай бўлса ҳам хавозаларда ишлаётган қурувчилар пастда жойлашган объектларни ҳажми кичраймаган ҳолда кўраётганликларини айтишди. Ниҳоят, идрокнннг константлиги туғма тарздалиги ҳақидаги фикрга зид бўлган яна бир мисол. Болалигида кур бўлиб, ёши улғайгандан кейин жарроҳлик йўли билан кўзлари кўрадиган бўлиб қолган одам кузатувдан ўтди. Операциядан кейии куп ўтмай бемор шифохонанинг ердан 10—12 метр баландлнкдаги деразасидан ўзига ҳеч қанақа зиён етмайдиган қилиб сакрай олиши мумкин деб ўйлади. Эҳтимол, пастда жойлашган объектлар узоқда жойлашган бўлиб эмас, балки кичик бўлиб кўрингапдир ва бу баландликни аниқлашда хатога олиб келгандир. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling