Шахс хакида тушунчаси


Сезгиларнинг умумий хусусиятлари


Download 182.41 Kb.
bet19/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Сезгиларнинг умумий хусусиятлари
Сезгилар — айнан бир хил қўзғатувчиларнинг акс эттириш шаклларидан иборатдир. Жумладан, электр магнитлари нурланишини кўриш сезгисининг қўзгатувчиси хисобланади. Бу нурланиш тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон доирасида бўлади ва кўриш анализаторида нерв жараёнига айланади. Уз навбатида бу жараён кўриш сезгисини ҳосил қилади. Эшитиш сезгилари — рецепторларга тебраниш тезлиги 16 дан 20000 га қадар бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг акс этиш натижасидир. Тактил сезгилар механик қўзғатувчининг тери юзасига таъсири остида ҳосил бўлади. Тебраниш сезгилари карлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, нарсаларнинг тебраниши натижасида юз беради. Бошқа хилдаги сезгилар (ҳарорат, ҳид ва таъмни билиш) нинг ҳам ўзига хос қўзғатувчилари мавжуд. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, балки ула.р учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. Сезгиларнинг сифати, жадаллиги, узоқ давам этиши ва куп жойларда юз бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради.
Сифат — мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, учи бошқа сезги турларидан фарцлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгартириб туради. Жумладан, эшитиш сезгиси паст-баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан, кўриш сезгиси бойлиги, рангларнинг туей билан фарқ қилади ва ҳоказо. Сез¬гиларнинг сифат жиҳатидан ранг-баранглиги материя ҳаракатининг шакллари ранг-баранглиги, чексизлигини акс эттиради.
Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусияти бўлиб, таъсир килаётган Қўзгатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади.
Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти хисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функционал ҳолати билан, лекин асосан Қўзгатувчининг таъсир қилйш вақти ва бу таъсирнинг жадаллиги билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Летент даврн ҳар хил сезги тури учун ҳар хил: масалан, тактил сезгилари учун у 130 миллисекунддан иборат бўлса, оғриқ сезгиси учун 370 миллисекунддан иборатдир. Таъм билиш сезгиси эса тилнинг устига кимёвий қўзғатувчи сурилгандан кейин 50 миллисекунд ўтгач ҳосил бўлади. Сезги қўзратувчи таъснр қила бошлаши билан бир пайтда ҳосил бўлмаганидек қўзғатувчининг таъсири тўхташи биланоқ йўқолиб кетмайди. Сезгиларнинг бу хилдаги сустлиги оқибат аталмиш ҳодисада намоён бўлади.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling