Шахс хакида тушунчаси
Сезгилар ва перцептив фаолият
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Сезгилар ва перцептив фаолият
Сезгилар моҳиятига кура объектив оламнинг субъектив сиймосидир. Лекин сезгиларнннг ҳосил бўлиши учун организм моддий қўзғатувчининг тегишли таъсирига берилиши кифоя қилмайди, балки организмнинг ўзи ҳам қандайдир иш бажариши даркор. Бу иш ё фақат ички жараёнлардан, ёхуд шунингдек, ташқи иш харакатларидан ҳам иборат бўлиши мумкин. Лекин у ҳамиша бўлиши шарт. Сезгилар муайян пайт давомида рецепторга таъсир ўтказаётган цўзгатувчининг ўзига хос қувватини нерв жараенлари қувватига айланиш натижасида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, сезгилар фақат ҳиссий сиймо ёки, аниқроғи, унинг таркибий қисмигина эмас, балки шунингдек, фаолият ёки унинг таркибий кисми ҳамдир. Сезгиларнинг ҳосил бўлишида кучли таъсир қиладиган жараёнларнинг иштирокини ўрганишга бағишланган кўплаб ва куп қиррали тадқиқотлар психик ҳодиса сифатидаги сезги организмнинг жавоб реакцияси булмаэан ёки у айнан вир хилликка эга бўлмаган такдирда ҳосил бўла олмайди, деган хулосага олиб келди. Шу маънода худди ҳаракатсиз қўл билиш қуроли бўла олмагани каби ҳаракат қилмасдан турган кўз ҳам кўрдир. Сезги аъзолари фақат мослашувчанлик, ижро қилиш функцияларини бажарибгина қолмасдан, балки ахборот олиш жараёнларида бевосита иштирок этадиган ҳаракат органлари билан мустаҳкам боғлангандир. Масалан, ушлаб кўриб сезиш билан ҳаракатнинг боғликлиги ўз-ўзидан равшандир. Ҳар иккала функция битта мучалда — қўлда бир-бири билан қўшилган бўлади. Шу билан биргаликда қўлнинг ижро этиш ва пайпаслаб ушлаш ҳаракатлари ўртасида фарқ борлиги ҳам шубҳасиздир. И. П. Павлов кейингиларини ижрочилик хатти-ҳаракатига эмас, балки хатти-ҳаракатнинг алоҳида тури — перцептив хатти-ҳаракатга тааллуқли мўлжалий-тадқиқий реакцияларидир, деб атаган эди. Бу хилдаги перцептив бошқарув ахборотни олиб киришни кучайтиришга, сезги жараёнини мақбуллаштиришга қаратилгандир. Анализатор Сезги нерв системасининг у ёки бу қўзгатувчи анализатордан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. Қўзгатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни сезгининг физиологик негизи ҳисобланади. Анализатор уч қисмдан таркиб топади: 1) ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор ҳисобланган периферик бўлим (рецептор); 2) анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (жарказга интилувчи) ва афферент (марказдан қочувчи) нервлар; 3) анализаторнинг периферик бўлимлардан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобик ости ва қобиқ (миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари. Ҳар бир анализаторнинг қобиқ бўлимида рецептор ҳужайраларнинг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қися ва қобиқнинг турли жойларида у ёки бу миқдорда ўрнашган тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташки қисми бўлади. Анализаторнинг ўзак қисми рецептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бош мия қобигининг ўша жойида ўрнашган кўплаб ҳужайралардан иборатдир. Ушбу анализаторнинг тарқалиб кетган (периферик) қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан ёнма-ён соҳаларга киради. Шу билан алоҳида сезги жараёнида бутун бош мия қобигининг каттагина қисми иштирок этишига эришнлади. Анализаторнинг ўзаги нафис анализ ва синтез қилиш функциясини бажаради,масалан, товушларни баландлигига караб табакалаштиради. Таркок кисмлар дагал анализ функциялари ,масалан ,мусикий оханг ва товушларни фарклаш билан боглик булади. Анализатор периферик бўлимларининг муайян хужайралари мая қобигидаги ҳужайраларнинг айрим қисмларига мос бўлади. Жумладан, кўз тўрпардасянинг турли нуқталари қобиқда ҳар хил нуқталарда ёйилган ҳолда гавдаланган бўлади; эшитиш аъзоси ҳам қобиқда турли ҳужайралар ёйилганига мутаносиб тарзда гавдаланади. Бу бошқа сезги органларига ҳам тааллуқлидир. Сунъий қўзғатиш методлари бўйича ўтказилган кўплаб тажрибалар ҳозирги пайтда у ёки бу сезги турларининг мия қобиғидаги маълум бир жойда чегараланиб қолишини етарлича аниқ қнлиб белгилаш имконини беради. Жумладан, кўриш сезгилари жойлашган қисм, асосан бош мия қобигининг энса қисмида жойлашгандир. Эшитиш сезгилари мия қобири тепа бурмасининг ўрта қисмига жойлашган. Туйиш ҳаракат сезгилари мия қобиғи марказий бурмасининг орқа қисмига жойлашган ва ҳоказо. Сезгининг ҳосил бўлиши учун ҳамма анализаторлар яхлит бир нарса сифатида ишлаши даркор. Қўзғатувчининг рецепторга таъсири қўзғалишнинг юз беришига олиб келади. Ана шу қўзғалищнинг бошланиши ташқи қувватнинг рецептор ёрдамида нерв жараёнига айланишидан иборатдир. Бу жараён рецептордан марказга интилувчи нерв орқали анализаторнинг ўзак қисмига қадар етиб боради. Қўзғалиш анализаторнинг қобиқдаги ҳужайраларига бориб етганда организмнинг қўзғатувчига жавоби ҳосил бўлади. Биз нурни, товушни, таъмни ёхуд қўзғатувчиларнинг бошқа белгилариии сезамиз. Шундай қилиб, сезги ташқи қўзғалиш энергиясининг онг фактига айланиши демакдир. Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйиншг бутун йўли манбаи ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан, таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва эффектордан таркиб топгандир. Рефлектор ёйи элементларининг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак-атрофдаги оламда тўгри мўлжал олишининг, организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятннинг негизини таъминлайди. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling