Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet13/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Диққатнинг кўчиши
Диққатнинг кўчиши субъектнинг бир фаолиятидан иккинчи фаолиятга, бир объектдан иккинчи объектга, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга атайлаб ўтишида намоён бўлади. Диққатнинг кўчиши ё онгли равишдаги хулқ-атворга, фаолиятнинг талабларига (муайян фаолиятнинг ўзида бир объектдан, бир ҳаракатдан бошқаларига ўтиш чоғида), ёхуд ўзгариб кетаётган шарт-шароитларга мувофиқ тарзда янги фаолиятга киришиш заруратига боғлиқ бўлади ёки дам олиш (қачонки, олдинги иш кишини чарчатиб қўйган кезларда) мақсадида амалга оширилади. Фақат объектлар ва жараёнлар ўзгариб, фаолият эса узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолган ҳолларда диққатнинг барқарорлиги доирасида унинг кўчиши юз беради. Бундай кўчиш узоқ давом этадиган иш пайтида чарчашнинг олдини олади ва шу билан диққатнинг барқарорлигини оширади. Лекин бу тез-тез такрорланавермаслиги лозим, акс ҳолда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Диққатнинг кўчишида қатор кўрсаткичлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу, энг аввало, битта фаолият ёки жараёндан бошқа бирига ўтиш учун сарф бўладиган вақт; ишнинг унумдорлиги ёки маҳсулдорлиги (унинг ҳажми ёки ҳажми жиҳатидан муайян материални диққатни кўчирмасдан бажаришнииг фаолиятга таққосланган вақти); ишнинг сифати,аниқлиги (унинг бехатолиги ёки кўчириш билан боғлиқ холдаги хатоларнинг 
мавжудлиги)дир. Диққатнинг тўла, тугалланган ҳолдаги кўчирилиши, ёхуд чала, тугалланмаган кўчирилиши тўғрисида сўз юритилиши мумкин. Диққати чала, тугалланмаган ҳолда кўчирилган киши янги ишни бажаришга киришган тақдирда олдин бажариб келган ишига бўлган диқкатини батамом бўлиб қўя олмайди. Диққатнинг чала кўчириш йўналишидаги ўзгариш диққатнинг юз беришига оли келмайдинги фаолиятнинг тормозловчи таъсири, масалан, янги ишнинг эски ишга хос тартиб-қоидалар бўйича бажарилаётганлигида намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам дарсда ўқувчиларнинг диққатини уюштиришда унинг кўчирилиши учун кетадиган вақт ҳам, ишнинг диққатни кўчирилгандан кейин бажарилишига хос хусусиятлар ҳам инобатга олиниши керак. Диққатни кўчиришнинг тезлиги унинг тугалланмаганлиги билан уйрунлашиб кетган ҳолларда янги фаолият янги вазифалар ва талабларга бўйсундирилиши шарт.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling