Шахс хакида тушунчаси


Дикқатнинг физиологик механизмлари


Download 182.41 Kb.
bet11/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Дикқатнинг физиологик механизмлари


Диққатнинг физиологик асосларини тушуниб етишда буюк рус физиологлари Я. Я. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эгадир.
Нерв системасининг алоҳида реакциялари — ориентир рефлекслар ҳақида И. П. Павлов илгари сурган тасаввурда (И. П. Павлов уни «бу нима?» рефлекси деб атаган эди) ихтиёрсиз диққатнинг райри ихтиёрий (рефлектив) табиати ҳақидаги тахмин бор эди. «Виз пайдо бўлаётган сиймога нигоҳимизни қаратамиз, эшитилган товушга қулоқ соламиз, димогимизга урилган ҳидни зўр бериб ютамиз...» деб ёзган эди И. П. Павлов. Ҳозирги замон маълумотлари (Е. Н. Соколов ва бошқалар)га қараганда, ориентир рефлекслар жуда ҳам мураккабдир. Улар организм анчагина қисмининг фаоллиги билан боглангандир. Ориентир комплексга ташқи саиҳаракатлар (масалан, кўзларнинг ва бошнинг қўзғатувчи томонга бурилиши) ҳам, муайян анализаторлар сезувчанлигининг ўзгариши ҳам киради: модда алмашинуви хусусияти ўзгаради; нафас олиш, юрак-қон томирлари ва теригальваник реакциялар ўзгаради, яъни вегетатив ўзгаришлар юз беради; айни пайтда миянинг электр фаоллиги ўзгариши ҳам содир бўлади. И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг рояларига биноай диққатнинг ҳодисалари қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро биргалвкдаги ҳаракати натижасида муайян мия тузилишларининг қўзралувчанлиги билан борлиқдир.
И. П. Павловнинг ҳисоблашича, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида мия қобиғида қўзгалиш учун анча қулай ва мақбул шароитларга эгалиги билан ажралиб турадиган бирон бир кисм мавжуд бўлади. Бу қисм нерв жараёнлари индукцияси қонунига биноан пайдо бўлади. Бош мия қобигининг битта қисмида тўпланган нерв жараёнлари шунга мувофиқ тарзда унинг бошқа қисмларида тормозланишга (ва аксинча) олиб келади. Қўз ғалишнинг энг мақбул марказида янги шартли рефлекслар осонгина пайдо бўлади, табақаланиш муваффақиятлн равишдз юз беради. Мазкур ҳолда бу «катта ярим шарларнинг ижоди, бўлмаси»дир. Энг мақбул қўзғалиш маркази ўзгарувчандир; И. П. Павлов шундай деб ёзган эди: «Агар бош суяк косаси орқали кўриш мумкин бўлганда ва агар энг мақбул қўзғала; диган катта ярим шарлар ўрни ёритилганда борми, бу холда биз фикрлайдиган онгли одамда унинг катта ярим шарлари бўйлаб доимо ўзгариб турадиган, шакли ва катталиги ғалати кўринишга эга бўлган ҳамда ярим шарларнинг қолган барча бўшлиғида кўпроқ ёки озроқ даражадаги соя билан ўралган оч рангли доғнинг у ёқданбу ёққа қай тарзда кўчиб юришини курган бўлардик». Ушбу оч рангли «дог» худди ўша энг мақбул қўзғалиш марказига мос келади, унинг «у ёкдан-бу ёққа кўчиб юриши» диққатнииг жўшқинлигини таъминлайдиган физиологик шарт ҳисобланади. И. П. Павлов қўзгалиш марказининг бош мия пўстлоги бўйлаб ҳаракат қилиши ҳақидаги қоидаси ҳозирги замондаги экспериментал тадқиқотлар (Я. М. Либйяовнинг маълумотлари) билан исботланди.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling