Шахс хакида тушунчаси
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диккатнинг кулами
Диққатнинг тақсимланиши
Диққатнинг тақсимланиши — иккита ва ундан тосишшшшя кўпрок фаолият турларининг (бир қанча харакатларининг) айни бир вақтнинг ўзида (бирга қўшиб) муваффақиятли бажариш имконияти билан боглиқ хусусиятдир. Диққатнинг юксак даражада тақсимланиши — кўпгина ҳозирги замон меҳнат турлари муваффақиятлилигининг муқаррар шартларидан биридир. Операторлар, кўплаб даст гоҳларда ишловчилар, транспорт ҳайдовчилар ва бошқаларнинг иши ана шуни талаб қилади. Масалан, ҳаракатдаги объектларни бошқараётган оператор асбоб-ускуналар кўрсаткичларини кузатиб бориши ва айни чогда ўзгариб турадиган вазиятга қараб иш тутиши, назорат ва бошқариш жараёнларини амалга ошириши керак. Диққатнинг тақсимланиши педагогии фаолиятда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Дарсда материални тушунтираётган ўқитувчи ўз нутқининг мазмунига эътибор бериши, баённинг мантиғини, изчиллигини назорат қилиб бориши ва шу билан бирга ўқувчилар материални қандай идрок этишаётганликларини кузатиб туриши шарт. У бутун синфнинг ва алоҳида ҳар бир ўқувчининг ишини назорат қилиб бориши, ўқувчилар диққатининг бўлинишига, улар томонидан интизомнинг бузилишига ўз муносабатини билдириши лозим. Диққатнинг тақсимланиши ўқитувчи учун ўқувчилардан ўтилган темани сўраётганида ҳам зарур. Бунда битта ўқувчининг жавобини эшитаётиб, айни пайтда бутун синфни диққат марказида тута билиш муҳимдир. Педагогик фаолиятда диққатни тақсимлай билиш малакаси ўқитувчининг профессионал тайёргарлигига, ўқитилаётган фанни яхши ўзлаштириб олганлигига, дарс планининг пухталигига ва бошқаларга куп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Диккатнинг кулами Диққатнинг хусусиятлари қаторига айни бир вақтнинг ўзида аниқ-равшан идрок этиладиган объектлар сони билан белгиланадиган кўлами ҳам киради.Кўплаб содда объектлар (ҳарфлар, шакллар ва ҳоказолар) 0,07—0,1 секунд вақт оралиғида идрок этилган тақдирда катта ёшдаги кишида диққатнинг кўлами ўртача 5— 7 элементга тенг бўлиши аниқлангандир. Диққатнинг кўлами идрок этиладиган объектларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Жумладан, англанилган матн тақдим этилганда 14 ҳарфли сўзлар осонгина илғаб олинади. Шу билан бирга идрок этувчи субъект объектни умуман илғаб оларкан, шунинг учун ҳам ундаги хатоларни пайқамаслиги мумкин. Кичик ёшдаги ўқувчилар диққатининг кўлами жуда ҳам чекланган бўлади. Ёш улғайган сари у кенгая боради. Идрок этилаётган материални мазмунига кура гуруҳларга ажрата билиш, системага сола билиш, бирлаштира олиш малакаларининг шакллантирилиши диққатнинг кўламини кенгайтиришнинг асосий шарти ҳисобланади. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling