Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet15/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Диккатнинг бузилиши
Диққатнинг салбий жиҳатларидан бири парибузили шонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида жадал бир нарсага қаратишга лаёқатсизликда, диққатнинг осонгина ва тез-тез бўлиниб туришида намоён бўлиши мумкин. Паришонхотирликнинг бу кўриниши кўпинча иш қобилияти сусайиб кетишининг ва хулқ-атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири ҳисобланади.
Паришонхотирликнинг сабаблари ҳар хилдир. Паришонхотирлик шахснинг барқарор хислати сифатида ихтиёрий диққатнинт сустлиги — кўрсаткичи ҳисобланади ва нотўғри тарбия натижаси (боланинг зркалатиб юборилиши, жазоланмасдан қолиши, таассуротларнинг ҳар хиллигига одатланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирликка қарши, аввало, шахсда иродавий фазилатларни шакллантириш йўли билан кураш олиб бориш керак. Доимо паришонхотирликни бола саломатлигининг яхши эмаслиги, нерв системасининг умуман бузилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Паришонхотирлик ҳаддан ташқари, ҳиссий ҳаяжонланиш ёхуд чарчаш оқибати сифатида қисқа муддатли бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда у кўпинча ўқиш куни ва ҳафтасининг охирида намоён бўлади. Педагогик иш тажрибасида диққатни тарбиялаш мақсадида Паришонхотирликнинг барча сабаблари ва хусусиятлари инобатга олиниши шарт.







СЕЗГИЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА


Сезгиларнинг киши ҳаёти ва фаолиятидаги роли 
Теварак-атрофдаги оламнинг бойлиги ҳақида,товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат,миқ дор ва кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги органлари туфайли биламиз. Киши вуокуди сезги аъзолари ёрдамида сезгилар шаклида ташқи ва ички муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг ахборот олиб туради.
Сезги — бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ходисаларшшг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир зтган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички қолатлардан таркиб топади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир этиб сезги ҳосил қилдиради.
Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб оладн, саралайди, жамлайди ва мияга етказиб беради. Мия бундай ахборотнинг бениҳоя катта ва туганмас оқимини ҳар дақиқада қабул қилиб ва кайта ишлаб туради. Натижада теварак-атрофдаги оламнинг ва организмнинг хусусан ўз ҳолатининг айнан бир хил акси ҳосил бўлади. Шу аснода киши танасининг ҳаракатини тўррилаб туришга, овқат ҳазм қиладиган аъзоларнинг, ҳаракатлантирувчи мучалларнинг, ички секреция безларининг ишига, сезги аъзоларининг хусусан ўзларини йўналтириб туришга масъул бўлган ижро органларга келиб турадиган нерв сигналлари ва шу кабилар шаклланади. Бир зумда юз берадиган куп минглаб жараёнлардан таркиб топадиган ана шу роят мураккаб иш сурункали давом этади.
Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб келадиган ягона йўлларидир. Бир модданинг ҳеч қандай формасини, ҳаракатнинг ҳеч қандай формасини сезгилардан бошқача йўл билан била олмаймиз. Сизги аъзолари кишига теварак-атрофдаги оламда мўлжал олиш имконини беради. Агар киши барча сезги аъзоларидан маҳрум бўлиб қолса борми, у ўзининг атрофида нималар юз бераётганини била олмас, теварак-атрофдаги одамлар билан муносабатга кириша олмас, овқатни қидириб топа олмас, хавф-хатардан қутилиб қола олмас эди. Таниқли рус врачи С. П. Боткин (1832—1889) бемор аёл бир кўзи билан кўришидан ва қўлининг озгина қисми сезишидан бўлак барча сезги турларидан маҳрум бўлгани каби кам учрайдиган ҳодисани баён этиб берган эди. Бемор аёл кўзларини юмса ва унинг қўлларига ҳеч ким тегмаса, ухлаб қолаверган.
Кишининг ҳаёти ва фаолиятида сезгиларнинг роли жуда катта, негаки, улар бизнинг олам ҳақидаги ва ўзимиз тўғримиздаги билимларимиз манбаи ҳисобланади. Моҳияти жиҳатидан сезгилэрнинг ўзи нима? Сезгиларнинг моҳияти ҳақидаги масаланинг бирдан-бир тўғри талқини инъикос назариясида ўз ифодасини топган.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling