Шахс хакида тушунчаси


Сезгиларда фойдали ахборатнинг танланиши


Download 182.41 Kb.
bet18/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Сезгиларда фойдали ахборатнинг танланиши
Кўриш сезгиси жараёни фақат кўзда бошланиб қолмасдан, балки кўзда тугалланади ҳам. Бу бошқа анализаторларга ҳам хос хусусиятдир.Рецептор билан мия ўртасида фақат тўрри (марказга интилувчи) боғланиш эмас, балки тескари (марказдан қочувчи) алоқа ҳам мавжуддир. И. М. Сеченов томонидан кашф этилган тескари алоқа принципи сезги аъзосининг галма-галдан ҳам рецептор, ҳам эффектор бўлиб туришлигини тан олинишини такозо этади. Сезги фақат марказга интилувчи жараённинг натижаси эмас, унинг замирида ўзининг ҳосил бўлишида ва кечишида рефлектор фаолиятининг умумий қонунларига бўйсунадиган тўлақонли ва бунинг устига мураккаб рефлектор ҳодисаси намоён бўлади.
Бу хилдаги рефлектор ҳалқасида юз берадиган жараёнларнинг ҳаракати ташқи таъсирнинг хусусиятларига ўзига хос равишда ўхшатилишидан иборатдир.Масалан, пайпаслаб сезиш худди ана шунақа жараёндирки, бунда қўлларнинг ҳаракати бамисоли муайян объектнинг тузилишига ўхшаган ҳолда унинг шаклини такрорлайди. Кўз худди шундай принципга кура уз оптик «прибори» фаолиятини кузни ҳаракатлантирувчи таъсирлар билан уйғунлаштириш орқали таъсир кўрсатади. Товуш пайчаларининг ҳаракати ҳам объектив тарзда овознинг йўгои-ингичкалиги каби хусусиятга эгадир. Тажрибаларда вокал-ҳаракат бўғинни (звеносини) тўхтатиб қўйилган бўлса, муқаррар равишда ўзига хос карлик ҳодисаси рўй беради. Шундай қилиб, сенсор (ҳиссий) ва мотор (ҳаракат) қисмларнинг уйгунлашуви. туфайли сенсор (анализатор) аппарат рецептор таъсир қилаётган кўзғатувчиларнинг объектив хусусиятларини айнан акс эттиради ва шуларнинг хусусиятларига ўхшаб колади.
Шундай қилиб, сезги жараёни ташқи таъсирнинг ўзига хос кувватини саралаш ва қайта ўзгартиришга қаратилган ҳамда теварак-атрофдаги оламнинг айнан бир халда акс этишини таъминлайдиган сенсор таъсир ўтказиш системаси, сифатида юз беради, деб хулоса чицариш мумкин.
Сезгиларнинг таснифланиши
Сезгилар маълум бир қўзғатувчининг муайян рецепторга таъсири натижасида ҳосил бўлгани учун ҳам сезгиларнинг таснифи уларни ҳосил киладиган қўзғатувчиларнинг ва ана шу қўзгатувчилар таъсир қиладиган рецепторларнинг хусусиятларига асосланади. Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб сезгилар одатда, уч гуруҳга ажратилади: 1) ташқи муҳитдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ҳамда тананинг юзасида рецепторлари бўлган экстероцептив сезгилар; 2) тананинг ички аъзоларида ва тўқималарида жойлашган цажда ички аъзоларнинг ҳолатияи акс эттирадиган рецепторларга эга бўлган интероцептив сезгилар; 3) рецепторлари мушакларда ва пайларда ўрнашган. проприоцептив сезгилар; улар гавдамизнинг ҳаракати ва ҳолати ҳақида ахборот бериб туради. Ҳаракатни сезувчан проприоцептив сезги тури, шунингдек кинестезия деб, тегишли рецепторлар эса кинестезик ёки кинестетик деб аталади.
Экстроцепторларни иккита гуруҳга алоқа боглайдиган контакт ва дистант рецепторларга ажратиш мумкнн. Алоқа борлайдиган рецепторлар уларга таъсир қиладиган объектлар билан бевосита алоқа боглаган пайтда қўзғатади; баданнинг тегиши орқали сезиш, таъм билиш рецепторлари шулар жумласидандир. Дистант рецепторлар узоқдаги объектдан келадиган қўзғатишдан таъсирланади; дистант рецепторларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш рецепторлари киради.
Биз сезгиларнинг ҳали Арасту томонидан алоҳида ажратиб кўрсатилган турли: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, баданнинг тегиши орқали сезиш ва таъм билиш кабиларга мос келадиган бешта рецепторни тилга олдик. Арасту икки минг йилдан зиёдроқ вақтдан буен амал қилиниб келаётган ушбу ҳис-туйғулар схемасини (оддий тажрибада «сезгилар» тушунчаси ўрнида кўпннча «ҳис-туйғу» сўзини ишлатишади) берган эди. Ҳақиқатда эса сезгиларнинг турлари анчагина кўпдир.
Пайпаслаб кўриш орқали сезиш таркибига тактил тери туюш сезгилар (терининг баданга бирон нарса тегишини туюши) билан бир қаторда сезгиларнинг тамомила мустақил туғри—харорат сезгиси ҳам киради. У алоҳида ҳарорат анализаторининг функцияси ҳисобланади. Ҳарорат сезгилари фақат бадан тегиши орқали сезишга кириб қолмасдан, балки мустақил ва бутун терморегуляция жараёни учун ҳамда организм билан атроф-муҳит ўртасидаги иссиқлик алмашуви учун кўпроқ умумий аҳамиятга эгадир.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling