Шахс хакида тушунчаси
Сезувчанлик ва унинг улчови
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Сезувчанлик ва унинг улчови
Бизга теварак-атрофимизни куршаб турган ташқи оламнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни етказиб берадиган ҳар хил сезги аъзолари ўзлари акс эттирадиган ходисаларни кўпроқ ё озроқ даражада сезувчан булиши мумкин, яъни бу ҳодисаларни кўпроқ ёки камроқ аниқлик билан акс эттириши мумкин. Сезги аъзоларининг сезувчанлиги муайян шароитларда сезгини ҳосил килишга даккатли бўлган энг кучсиз қўзғатувчи ёрдамида аниқланади. Билинар-билинмас сезги ҳосил қиладиган қўзгатувчининг энг кам кучи сезувчанликнинг қуйи абсолют чегараси деб аталади. Энг кам кучга эга бўлган ва қуйи чегарадаги қўзратувчилар сезги ҳосил қилмайди ва улар ҳақидаги сигналларни бош мия қобирига утказмайди. Қобиқ алоҳида ҳар бир пайтда барча сигналларни, шу жумладан, ички органлардан келадиган сигналларни ҳам ушлаб қолган ҳолда беқиёс куп сонли сигналлар орасида фақат ҳаётий фаолларини идрок этади. Бундай ҳолат биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Катта ярим шарлар қобири барча сигналларни бир хил тарзда қабул қилиб, уларга жавоб реакцияси билдириши мумкин бўлган организмнинг яшашини тасаввур этищ мумкин эмас. Бу организмни мукаррар ҳалокатга олиб борган бўлур эдн. Айнан катта ярим шарлар қобигн организмнинг ҳаётий манфаатларини муҳофаза қилади ва ўзининг қўзгалиши бошланишини ҳам кучайтирган ҳолда фаол бўлмаган сигналларни қуйи чегарадаги сигналларга айлантиради, шу тариқа организмни кераксиз таъсирланишлардан халос этади. Лекин бу пўстлоқ ости сигналлари организмга нисбатан лоқайд қола олмайди. Нерв касалликлари клиникасида олинган куп сонли фактлар бунинг исботи сифатида хизмат қилади. Тажрибада айнан ташқи муҳитдан бўладиган суст, пўстлоқ ости қўзратувчилари катта ярим шарлар қобиғида доминант ўчоқ яратади ҳамда галлюцинациялар ва «ҳис-туйғулар алданиши»нинг юз беришига имконият туғдиради. Беморлар қуйи чегарадаги товушларни мияга ўрнашиб қолган товушлар туплами тарзида қабул қилишлари мумкин, айни чогда ҳақиқий инсон нутқига тамомила бефарқ бўлади; ёругликнинг сует, зўрга сезиладиган шуъласи ҳар хил мазмундаги галлюцинатив куриш сезгиларини ҳосил қилиши мумкин; терининг кийимга тегишидан ҳосил бўлган билинар-билинмас тактил сезгилар бир қатор сохта тер и сезгилари ҳосил қилиши мумкин. Адаптация Сезгилар чегарасининг абсолют меъёри билан адаптация белгиланадиган анализаторларнинг сезгирлиги барқарор бўлмасдан қатор физиологик ва психологик шарт-шароитлар таъсири остида ўзгариб туради. Ушбу шарт-шароитлар орасида адаптация (мослашиш) ходисаси алохида урин эгаллайди. Адаптация ёхуд мослашув — сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling