Шахс хакида тушунчаси


Ихтиёрсиз ва ихтиёрий диккат


Download 182.41 Kb.
bet9/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий диккат
Ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлиши жисмоний, ихгабрий дикқат психофизиологик ва психик омиллар билан белгиланади. Қўзғатувчиларнинг сифати, аввало, уларнинг субъект учун янгилиги ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлишидаги асосий шартлар жумласига киритилган бўлиши мумкин.
Янгилиги илгари мавжуд бўлмаган қўзгатувчининг юзага келишидан, мавжуд қўзгатувчиларнинг жисмий хусусиятлари ўзгаришидан, улар таъсирининг сусайиши ёки йўқолиб қолишидан, таниш кўзғатувчиларнинг йўқлигидан, қўзғатувчиларнинг фазода кўчиб юришидан (харакатланувчи буюмлар, одатда диққатни ўзига жалб этади) иборат бўлиши мумкин. Одатдагидан бошқача барча нарсалар диққатни ўзига тортади. Амалда биттагина умумий хусусияти — янгилиги билан ажралиб турадиган хилма-хил қўзғатувчилар мослашиб қолингани окибатида улардан таъсирланиш сусаймаганлиги натижасида диккатни жалб қилади.
Дикқатни кучли қўзгатувчилар: баланд овоз, ёркин нур ва бўёқ, кучли ҳид жалб этади. Бунда қўзгатувчининг абсолют жадаллигидан кура нисбий жадаллиги, яъни қўзгатувчининг ўша пайтда таъсир қилаётган бошқа қўзатувчилар билан куч жиҳатдан ўзаро нисбати аҳамият касб этади; шундай қилиб улар ўртасидаги кескин фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бу қўзгатувчининг фақат кучига эмас, балки унинг бошқа хусусиятларига хам тааллуклидир. Жумладан, кичкииа буюмлар йирик нарсалар орасида, учбурчак эса тўртбурчаклар орасида тезроқ пайқалади.
Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. Нимаики қизиқарли, мароқли, хиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида тўпланиб туришини такозо этади.
Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига х.ам боғлиқдир. Масалан, театр билан қизиқадиган киши, эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа хақидаги эълонга эътибор бсрмасдан, айни чоғда театрга оид янги эълонии тезроқ пайкаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг англашилган ниятларидан мустасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг куп даражада ҳаётий мазмун касб этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир.
Ихтиёрий диққат диққатнинг олий тури сифатида меҳнат жараёнида таркиб топгандир. К. Маркс шундай деб ёзган эди: «Меҳнатни бажарадиган аъзоларнинг ишлашидан ташқари, меҳнат қилинган бутун вақт ичида маълум бир мақсадни кўзда тутувчи ирода ҳам бўлиши зарур, бу ирода эса ишга диққат Қилишдан иборатдир»...
Ихтиёрий диққат агар киши фаолияти жараёнида ўз олди, маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат программасини онгли: тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради.Унинг диққатини жалб этадиган объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан белгиланади. Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, аксинча фаолият-нинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалга оширииғ учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади.
Диққатни маълум объектга қаратиш учун иродавий куч-ғайрат сарфлаш зарурати ишга тушаётган пайтда, бинобарин,. қийинчиликлар пайдо бўлганида, билишга оид қизиқиш сусайганида ва шунингдек, тўсиқлар (янги, кучли ёхуд ҳиссий жихатдан аҳамиятга молик қўзғатувчилар) мавжуд бўлган кезда аниқ-равшан намосн бўлади.
Ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намосн бўладики, бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бу фаолият мақсади ва натижасининг эҳтиёжлари) касб этади. Ихтиёрий диққатнинг асосий вазифаси психик жараёнларнинг кечишини фаол бошқариб туришдан иборатдир. Киши айнан ана шу ихтиёрий диққатнинг мавжудлиги туфайли хотирадан ўзи учун зарур маълумотларни фаол тарзда, танлаб «ажратиб олиш»га, муҳим ва жиддий нарсаларни алоҳида ажратиб кўрсатишга, тўғри қарорлар қабул қилишга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни амалга оширишга лаёқатли бўлади.
Ихтиёрий ва ихтиёрсиз дикқатдан ташқари унинг яна бир алоҳида турини — ихтиёрийдан сўнгги диққатни алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу тушунча психологияга Н. Ф. Добринин томонидан жорий этилгандир.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling