Шахс хакида тушунчаси


Шахс тузилишининг уч таркибий кисми


Download 182.41 Kb.
bet5/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Шахс тузилишининг уч таркибий кисми
Шундай қилиб, шахснинг тузилишига, биринчи навбатда, унинг ндивидуаллигининг киши эҳтиросининг,ички қиёфасининг, қобилиятларининг тузилишида мужассамлашган, шахс психологиясини англаб етиш учун зарур, лекин етарли бўлмаган системали тарзда тузилиши киради. Шу тариқа шахс тузилишининг биринчи тартибий қисми — унинг индивид ичкарисидаги (интериндивид) кичик система алоҳида намоён бўлади.
Шахс ўзи бирикиб кетган жамият билан, гуруҳлар билан ҳақиқий муносабатлар системасида субъект бўлиб, индивиднинг органик гавдаси ичидаги аллақандай ёпиқ бўшлиқдагина жойлашган бўлиши мумкин эмас, балки у ўзини индивидлараро муносабатлар бўшлигида намоён қилади. Индивид ўз ҳолича эмас, балки шахслараро ўзаро бнргаликдаги ҳаракатнинг ҳеч бўлмаганда иккита индивид (амалда бирлик, гуруҳ, жамоа) жалб этиладиган жараёнлари ана шу ўзаро биргаликдаги ҳаракат иштирокчиларидан ҳар бирининг шахси намоён бўлиши сифатида талқин қилиниши мумкин.
Бунда шахс ўзининг «ҳақиқий муносабатлари» (К. Маркс) системасида бамисоли ўзининг индивиднинг жисмий борлири-дан фарқ қиладиган алоҳида борлигига эга бўлади. Марксча фалсафа нуқтаи назаридан қараганда, шахснивг реал тарздаги мавжудлиги индивидларнинг фаолияти орқали ифода этиладиган конкрет ўзаро муносабатлари мажмуида намоён бўлади. Шунинг учун хам шахс тузилишининг таърифларидан бирини шахснинг интериндивид кичик системасини ташкил этиладиган индивиднинг органик тарздаги гавдасидан ташқаридаги «бўшлиқдан» қидириш керак.
Шуниси диққатга сазоворки, шахснинг тадқиқ этилишини индивидлараро «бўшлиққа» кўчириб, юқорида баён этилган жамоага тааллуқли ҳодисалар — жамоанинг ўзини-ўзи белги-лаши, жамоанинг айнан бир хил бўлиб кетиши ва хоказолар нималардан ибораглиги ҳақидаги саволга жавоб оламиз. Хусусан, булар ўзи нима: гуруҳ тарзидаги кўринишларми, ёхуд шахсий кўринишларми. Шахснинг таърифи ва мавжудлигининг ўзи индивиднинг «териси ичида» қолмасдан, балки индивидлараро «бўшлиққа» олиб чиқилиши биланоқ «индивид» ва «шахс» (ёхуд шахсий, ё гурух тарзидаги) тушунчаларни айнан бир-бирига ўхшатиш натижасида ҳосил бўладиган сохта альтернативага барҳам берилган бўлади. Шахсий фазилатларнинг намоён бўлиши гуруҳ тарзидаги ўзаро муносабатларнинг намоён бўлиши сифатида, гуруҳ тарзидаги намоён бўлиш эса шахснинг ўзини намоён қилишининг конкрет шакли сифатида фозага чиқади.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling