Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet8/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

ДИҚҚАТ хакида тушунча.


Диққат — киши фаолияти барча турлари, энг аввало мехнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининт муҳим ва зарур шартидир. Мехнат қанчалик мураккаб ва масъулиятли бўлса, у дивдатга шунчалик катта талаблар қўяди. Зийраклик кишига унинг кундалик ҳаётида — турмушида, бошқа одамлар билан муносабатга киришишида, спортда зарурдир. Уқувчиларнинг диққат-эътибори ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир. Таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, буюк рус педагоги К. Д. Ушинский «... диқкат айнан шундай бир эшик-ки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради»,— деб ёзган эди. Болаларни бу эшикни очиқ сақлашга ўргатиш биринчи даражали аҳамиятга молик иш эканлиги тушунарли. Бутун таълимнинг муваффакияти ана шу иш муваффакиятига таянади.
Диккатнинг таърифи
Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танланадиган, йуналтирилган тусдалигидан иборатдир. Теварак-атрофдаги оламнинг кўплаб таъсирлари орасидан киши ҳамиша ниманидир идрок этади, ниманидир фараз қилади, нима ҳақдадир фикр юритади, ўйлайди. Онгнинг бу хоссасини унинг диктат каби хусусияти билан ўзаро боғлиқ деб хисоблашади. Дикқат билиш жараёнларидан фарқли ўлароқ, ўзининг алохида мазмунига эгаэмас, у барча билиш жараёнларининг жўшқин жиҳатидир. Дикқат индивиднине циссий, ацлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилиишни такозо этадиган тарздаонгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир.
Йўналтирилганлик субъектнинг эҳтиёжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз танлашда, ажратишда намоён бўлади. Диққат-эътиборнинг бир хил объектларда тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда барча бегона нарсалардан чалгишни, бошқа объектларнинг вақтинча инкор этилишини тақозо қилади. Шу туфайли инъикос аниқ-равшан бўла боради, тасаввурлар ва ўй-фикрлар фаолият тугалланмагунга кадар, ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу йўсинда фаолиятнинг назорат қилиб ва бошқариб борилиши таъминланади.
Олий шакллардаги диққатни психик жараёнлар ва кишининг англанилган хулқ-атвори кечишининг бошқарилиши билан боглиқ деб ҳисоблашади.
Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида нямоён бўлиши мумкин. Шу сабабли дикқатии бирор нарсага каратиш объсктига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ холда диққатнинг намоён бўлишининг куйидаги шаклларини: сенсор (перцептив), ақлий, харакатлантирувчи шаклларики ажратиб кўрсатадилар.
Хозирги вақтда сенсор (кўриш ва эшитиш) диқкати кўпроқ ўрганилгандир. Дикқатга таъриф берадиган маълумотларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бзмисоли билинг (идрок, хотира ва тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигипинг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-равшанлиги ва тўлақонлилиги диккатга боғлиқ, диққатиинг сусайиши перцептив жараёнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин.
Ҳосил, бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кура диққатнинг иккита асосий тури — ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд деб ҳисоблашади.Ихтиёрсиз диқкат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-эътибордир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. Диққатнинг бу турлари диққатнинг даражалари сифатида қабул қилиниши ҳам мумкин. Диққатнинг турларидан хар бир (сенсор, ақлий ва хоказолар) турли даражаларда намоён бўлиши мумкин.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling