Шахс хакида тушунчаси


Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира


Download 182.41 Kb.
bet33/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира
Хотиранинг юқорида кўриб чикилган турларида,шунингдек, унинг фаолият замирида шаклланиб,сўнгра фаолиятнинг бамисоли қонуний хусусиятлари бўлиб қоладиган таърифлари акс этгандир. Киши хотирасининг уёки бу хилдаги тузилиши эндиликда фаолиятнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига: мотивларига, мақсадларига, усулларига боглиқ бўлмаган ҳолда ҳам гавдэланиши мумкин.
Аммо хотирани фаоллик билан олиб борилаётган фаолиятнинг ўз хусусиятларига тўрридан-тўгри боглиқ турларига бўлиниши ҳам мавжуддир. Жумладан, фаолият мақсадларига қараб хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига ажратилади.
Бирон нарсани эсда олиб колиш ёки эслаш учун махсус максад бўлмаган ҳолда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш ихтиёрсиз хотира деб аталади.Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб қолганимизда ихтиёрий хотира ҳақида гап боради. Сўнгги ҳолатда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари ўзига хос тарздаги мнемик ҳаракатлар сифатида юзага чиқади.
Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира шу билан биргаликда хотиранинг ривожланишидаги иккита изчил босқични ҳам ўзида акс эттиради. Ҳаётимизда ихтиёрсиз хотира нақадар катта урин эгаллашини ҳар бир киши ўз тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотира асосида тажрибамизнинг ҳажми жиҳатидан ҳам, ҳаётий ахамияти жиҳатидан ҳам асосий қисми махсус мнемик ният-мақсадлар қўйилмасдан ва куч-ғайратлар сарфланмасданоқ таркиб топади. Аммо киши фаолиятида кўпинча ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолади. Ана шундай шароитларда зарур нарсаларни атайлаб ёд олиш ёки эслаб қолиш имконини берадиган ихтиёрий хотира муҳим роль ўйнайди.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира. Оператив хотира.
Эсда олиб қолишнинг энг дастлабки, ҳали ташки таъсирларнинг излари мустаҳкамлангунига қадар ва шунингдек улар айни ҳосил бўлаётган пайтида юз берадиган жараёнлар кейинги вақтларда тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда. У ёки бу материал хотирада сақланиб қолиши учун у субъект томонидан тегишли равишда мушоҳада қилинган бўлиши керак. Бундай мушоҳада учун муайян вақт талаб қилинади, унга изларни консолидациялаш (бирлаштириш) вацти деб айтилади. Субъект томонидан бу жараён гўё ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа-ҳодисанинг акс-садоси тарзида кечирилади: бевосита идрок этмаётган нарсани биз бирон дақиқа мобайиида гўё ҳали ҳам кўраётгандай, эшитаётгандай бўламиз ва ҳоказо (у кўз ўнгимизда тургандай, қулоғимизга эшитилаётгандай бўлаверади ва ҳоказо). Бу жараёнлар беқарор ва аслн холига қайтувчандир, лекин улар шу қадар ўзига хосликка эга ва тажриба орттириш механизмлари амал қилишидаги роли шу қадар аҳамиятлидирки, уларни ахборотни эслаб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишнинг алоҳида бир тури хисобланади. Бу жараён кисқа муддатли хотира деган ном олди.
Хотиранинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотирага бўлиниши янгилик ҳисобланади. Илгари бунга маълум даражада бевосита ва бавосита деб аталмиш бўлиниш тўғри келарди. «Бевосита эсда олиб қолиш» деган атама орқали субъектнинг гўё бирон-бир даражадаги фаоллигисиз юз берадиган эсда олиб қолишнинг бамисоли автоматик хусусияти таышдланар эди. Бевосита эсда олиб қолиш озми-кўпми даражада тарқалган муайян усуллар ва воситаларнинг қўлланилишини тақозо этарди. Ҳозирги пайтда хотирани бевосита ва бавосита турларга ажратиш, афтидан, батамом барҳам топган бўлкши керак. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, ҳатто қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам, маълум бўлишича, объектнинг муайян даражадаги фаоллигини ва тегишли усуллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бошқача сўзлар билан айтганда қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам бевоситалм билан бир хилдадир. Унинг усулларини ўзини-ўзи кузатиш орқали намосн қилиб бўлмайди, негаки у гоксак даражада азтоматлашган ички ҳаракатлардан иборатдир.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling