Шахс инсоний муносабатлар тизимида. Муомала техникаси ва стратегияси. Психологияда ижтимоий таьсир масаласи. Самарали таьсир сирлари


Download 0.68 Mb.
bet2/4
Sana21.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1791832
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 8

Мулоқот тури ва шакллари
  • Мулоқотнинг психологик тизими
  • Мулоқотнинг психологик тизими
  • 1,2,3
  • 1.Коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни)
  • 2.Интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг хулқ-атворларига таъсир жараёни)
  • 3. Перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлик психологик жараён)
  • 1
  • 2
  • Жамиятда қабул қилинган турли нормалар, қонун-қоидалар, роллар, кутишлар тизими, психологик таъсир орқали бир-бирларига амалий жиҳатдан бевосита таъсир этишларини таъминлайди. Тажриба: (Бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчи; сотувчи ва харидор; даллоллар)
  • 3
  • Англаш, тушуниш ва идрок қилиш механизмлари: идентификация; рефлексия; стереотипизацияга боғлиқ. Идентификация тўғри идрок қилиш учун ўзларини бир-бирларининг ўрнига қўйиб кўриш. Рефлекция мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан, холатидан туриб, ўзини тасаввур қилиш. Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш.
  • Нутқ (ёзма, оғзаки). Тил воситасида олиб бориладиган мулоқот вербал, яъни сўзли дейилади. Мулоқот жараёнида новербал воситалардан: турли хил ҳаракат, қилиқ, ҳолат, кулгу, оҳанг, тўхташ (пауза), ҳиссий ҳолатлар, кулгу, йиғи, кўз қарашлар, юз ифодаларидан фойдаланилади, улар мулоқот жараёнини янада кучайтириб, уни тўлдиради, баъзан эса нутқли мулоқотнинг ўрнини босади. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар: нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланиши, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, нидолар киради.
  • Мулоқотда психологик таъсир
  • Психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.
  • Америкалик олим Меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38%, ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қиларкан. Кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин албатта, лекин халқ ичида юрган бир мақол тўғри: «Уст - бошга қараб кутиб олишади, ақлга қараб кузатишади».
  • Таъсирнинг ташаббускори - бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун вербал, новербал, паралингвистик воситалардан фойдалади.
  • Таъсирнинг адресати - таъсир йўналтирилган шахс.
  • Тинглашнинг техникаси, усуллари мавжуд: сўзма - сўз қайтариш ва бошқача талқин этиш. Биринчиси, вербализация орқали шерикни қўллаб – қувватлаш, иккинчиси эса - шерик сўзларини тинглаб, ундаги асосий ғояни ифода этиш.
  • Профессионал тинглаш техникаси:
  • актив холат;
  • суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш;
  • ўйчан жимлик.
  • Тинглаш мулоқотнинг самарали бўлишидаги аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, уни руҳлантиради, янги фикрлар, ғояларнинг шаклланишига шароит яратади.
  • Мулоқотда самарадорлик гапириш ва тинглашга боғлиқ
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling