Шахс йўналганлиги ва қизиқишлар - Шахс йўналганлиги – бу барқарор мотивлар йиғиндиси бўлиб, шахс фаолиятини белгилайди.
- Шахс йўналганлиги қизиқишлар, дунёқараш, эътиқод, интилиш ва идеалда характерланади.
- Қизиқиш – билиш эҳтиёжини намоён бўлиш формаси бўлиб, у янги фактлар билан танишишга, ҳамда борлиқни аниқ, чуқур ва тўлиқ акс этишга ёрдам беради.
- Субъектив қизиқиш эмоционал тонда намоён бўлиб, у билиш жараёнида орттирилади. Қизиқишни қондирилиши интилишни сўндирмайди, аксинча янги янада юқори даражадаги билими фаолиятини қондирадиган қизиқишни юзага келтиради. Қизиқиш ўз динамикасида фаолиятни амалга оширадиган йўналганликни юзага келтиради.
ШАХС МУАММОСИНИНГ АСОСИЙ НАЗАРИЯЛАРИ Шахс муаммоси психологияни тадқиқ этиш тарихида учта даврга ажратилиши мумкин: бу фалсафий-адабий, клиник ва тажриба. - XX асрнинг 30-йилларида психологияда шахсни фаол дифференциал тадқиқ қилиш бошланди. Бунинг натижасида 50 га яқин йўналишлар юзага келди. Шахс назарияларини замонавий классификацияси қуйидагича бўлиши мумкин:
- 1. Психодинамик назария, шахсни ва уни ҳулқ-атворини уни психологик, ички, субъектив характеристикаларидан келиб чиққан ҳолда изоҳлашда ифодаланади.
- 2. Социодинамик назарияда асосий ўрин ҳулқ-атворнинг детерминациясига ажратилади ва бунда ташқи омиллар эътиборга олинади.
- 3. Интеракционистик шахс назарияси ички ва ташқи омилларини ўзаро таъсир омилига асосланади.
- 4. Шахсни экспериментал (тажриба) назарияси, тажриба асосида аниқланган омилларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришга қаратилгандир. Ушбу назарияга структурали назариялар ҳам кириб, ундаги асосий муаммо шахс структураси ва унинг тушунчаларидир.
- 5. Экспериментал бўлмаган назария ўз муаллифларини ҳаётий тасаввурларига, кузатувлари ва тажрибаларига асосланиб, тажрибага суянмасликка асосланади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |