Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари Режа
А.Ф.Лазурский бўйича ҳарактер типологияси
Download 483.75 Kb.
|
Шахс ривожланишининг индивидуаллик хусусиятлари amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характер акцентуациясининг ўзаро мувофиқлиги
- 2. Темпераментал хусусиятлар.
- Темперамент
А.Ф.Лазурский бўйича ҳарактер типологияси
Характер акцентуациясининг ўзаро мувофиқлиги
2. Темпераментал хусусиятлар. Теварак-атрофимиздаги ҳаёт фактлари ва ҳодисаларга бир хил одамлар тез ва енгиллик билан, бир хиллари шошмасдан ва қийинчилик билан, бошқалари эса суст ва бефарқ бўладилар, яна бир хиллари кескин ва ғайратли, айримлари эса бир хил маромда ва мулоҳазали бўладилар. Темперамент ва характер одамиииг ижтимоий муносабатларида яққол намоён бўладиган индивидуал хусусиятлардир. Темперамент лотинча «аралашма» ёки қисмларнинг нисбати деган маънони билдиради. Темперамент -шахснинг ҳиссий қўзғалувчанлиги ва умумий ҳаракатчанлиги билан сифатланадиган индивидуал хусусиятлар йиғиндиси. Темперамент инсон фаолиятида унинг асаб тизими типининг намоён бўлиши. Темперамент ҳис-туйғуларнинг пайдо бўлиш тезлиги ва кучида ҳамда кишининг умумий ҳаракатчанлигида намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятларининг мажмуидир.
Темпераментнинг хусусиятлари деганда, бир инсон психик фаолияти тезлигини белгиловчи психиканинг барқарор индивидуал хусусиятларини тушунамиз. Бу хусусиятлар турли мазмундаги фаолиятдарда, мотивларда ва мақсадларда нисбатан ўзгармайди ҳамда темперамент типини ифодаловчи тузилмани ташкил қилади. Олий нерв фаолияти типлари ва темперамент. И.П.Павлов таълимотига кўра, шартли рефлекслар ҳосил бўлишининг хусусиятлари асаб тизимининг хусусиятларига боғлиқдир. И.П.Павлов ана шундай хусусиятлардан учтасини ажратган:
Бу хусусиятлар доимо қўшилиб келган, уни И.П.Павлов асаб тизимининг типи деб атаган ва тўртта асосий типга ажратган:
Ҳозирги пайтда темпераментнинг яхлит тавсифи билан унинг алоҳида хусусиятлари бўлган асаб тизимининг ўз даврида ҳайвонларда И.П.Павлов томопидан ажратилган 4 та тини ўртасида алоқа борлиги аниғланган. Темперамент боғлиқ бўлган асаб тизимининг очилган типлари, инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлиб, улар умумий типлар деб аталади. Шундай қилиб, темпераментнинг физиологик асосини асаб тизимининг умумий типлари ташкил қилади. Айрим чет эл олимлари немис психологи Кречмер, америка психологи Шелдон фикрига кўра, темперамент асаб тизимининг умумий типига эмас, балки тана, гавда тўзилишининг нисбатига боғлиқ деб ҳисоблайдилар, яъни висцеротоник семиз, қорин бўшлиғи кучли ривожланган одам учун шодлик, дилхушлик, яхши овқатланишга мойиллик хосдир. Скелет мускуллари яхши ривожланган одамлар учун ғайратлилик, фаоллик, соматотоникларга хосдир. Асаб тизими ва хусусан бош мияси кучли тараққий этган одамлар учун юксак сезгирлик, ташвишланиш, ўз хаёллари билан банд бўлиш неребротоникка хосдир. Бундай назария нотўғридир. Темпераментнинг психологик хусусиятлари асаб тизимининг умумий типининг физиологик хусусиятларига кўп томони тобедир. Шунинг учун асаб тизими умумий типи хусусиятларини физиологик тадқиқотлар гарчи зарур бўлса ҳам, темперамент ҳосил бўлиши қонуниятларини ўрганиш учун етарли эмас. Асаб тизими умумий типи хусусиятларини физиологик тадқиқот қилиш билан бирга психологик жихатдан ҳам тадқиқ қилиш керак. Темперамент хусусиятлари. Агар турли одамлар темпераментлари таққослаб кўрилса, унда темпераментларнинг хусусиятлари жиҳатидан ўхшаш жуда кўп гурухи борлиги аниғланган. Ана шу асосда эрамизнинг 1-асрларида бир неча турли темперамент типлари хағида тахмин қилинган. Бунда темперамент типи деганда, одамларнинг қандайдир жуда кўп гурухларини ифодаловчи психик хусусиятларини йигиндиси тушунилган. Темпераментни 1-марта эрамиздан олдинги 5 асрда яшаган врач Гиппократ 4 та типга ажратади, хозир бу типлар Гиппократ.типлари деб аталади. Типлар ғуйидагича номланган: «Сангвиник» (ғон), «Холерик» (сафро), «Флегматик» (балҒам) «Меланхолик» (ғора ўт). Ҳозирги пайтда тушунчалар янгича мазмун касб этмоғда. Темперамент типларининг пеихологик тавсифи ғуйидаги асосий хусусиятлар билан аниғланади:
Темперамент типлари. Сангвиник юксак реактивлик. Бўлар-бўлмас нарсаларга ғаттиғ хохолаб кулаверади. Муҳим бўлмаган факт ғаттиғ жаҳлини чиғаради. Диққатини жалб қилган ҳамма нарсаларга тетик ва зўр қўзғалиш билан жавоб беради. Имо-ишоралари ва ҳаракатлари яғғол кўриниб туради. Унинг афт-башарасига ғараб кайфиятининг қандайлигини, нарсаларга ёки одамга бўлган муносабатларини билиш осон. Диққатини тез бир жойга тўплайди. Суст сензитивликка эга. Сезгирлик чегараси юксак. Жуда кучсиз товушларни ва ёруҒлик ғўзҒовчиларни пайғамайди. Активлиги юксак, жуда гайратли ва ишчан, дарсларда тез-тез ғўл кўтариб туради, толиғмасдан узоғ вағт ишлаши мумкин, янги ишларга Ғайрат билан киришади. Фаоллиги ва реактивлиги мувозанатли. Уни интизомга чағириш осон. У ўз ҳиссиётларининг намоён бўлишини ва ўзининг ихтиерсиз ҳаракатларини тез ушлаб ғола олади. Ҳаракатлари шиддатли, нутқи тез, янги ишга тезлик билан киришади, Диққатини тез тўплайди. Ағли тез ишлайди; топғир. Ҳаракатлари нихоят даражада силлиғлик хусусиятига эга. Ҳиссиётлари, кайфиятлари, ғизиғишлари ва интилишлари жуда ўзгарувчан. У янги кишилар билан тез киришиб кетади. Янги талаблар, янги шароитга осонлик билан ўрганади. Бир ишдан иккинчи ишга тез кўча олади. Малакаларни тез ўзлаштиради ва тез ғайта ўзгартиради. Ағли ихчам. Экстровертированлик хусусиятига зга. Ўтган ва келажак ҳаёт хағида тасаввурларига ғараганда ғуйироғ ташқи таассуротларга жавоб беради. Холерик худди сангвиник каби суст сензитивлик, юксак реактивлик ҳамда фаоллик билан ажралиб туради, лекин фаолликдан реактивлик устунлик қилади. Шунинг учун у тинимсиз ўзини ушлай олмайдиган, бетоғат, серзарда. Сангвиникка ғараганда озроғ силлиғ ва ғўпроғ ғотиб ғолган. Шунинг учун интилишлари ва ғизиғишларида катта барғарорлик, зўр ғатьийлик бор, Диққатини кучиришда қийинчиликка учрайди. Психик темни тез. Бир ишни бошласа охирига етказади. Флегматик - сензитивлиги суст, ҳиссий ғўзгалувчанлиги оз, кулдириш, жахлини чиғариш, кайфиятини бўзиш қийин. "амма бир нарса юзасидан ғаттиғ кулганда у вазминлигича ғолаверади. Катта кўнгилсиз ходиса юз берганда ҳам осойишталигини бузмайди. Имо-ишоралари оз, ҳаракатлари ифодасиз. ўайрати, ишчанлиги билан ажралиб туради. Юксак фаоллиги оз, реактивлигидан анча устунлик қилади. Чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиш билан ажралиб туради. Ҳаракатларининг темпи ва нутқининг темни суст, ифодасиз. Диққатини секиндик билан тунлайди. Ригид (ғотиб ғолган), Диққатини қийинчилик билан кўчиради. Янги шароитга қийинчилик билан мослашади. Интровертированлашган. Янги одамларга қийинчилик билан ғўшилади. Ташқи таассуротларга қийинчилик билан жавоб ғайтаради. Меланхолик - юксак сензитивлик хусусиятига эга. Сезгирлиги юксак (сезги чегаралари юғори). Арзимаган сабабга кўра, кўзларидан ёш оғиб кетаверади. Ниҳоятда аразчан, секин йиҒлайди. Самимий, жуда оз кулади, фаоллиги суст. Ўзига ишонмайди, тортинчоғ, озгина қийинчилик туқиладиган бўлса, ғўлини ювиб ғўлтиҒига уриб ғўя ғолади. ўайратсиз, ғатьий эмас. Диққати тез чалҒийди, барғарор эмас. Психик темпи суст. Ригид (ғотиб ғолган). Интровертированлик хусусиятига эга. Download 483.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling