Инсонлар тўрт хил темперамент хусусиятларига бўлинадилар:
Холериклар (кучли, иродасиз);
Меланхоликлар (ожиз, иродасиз);
Сангвиниклар (кучли, иродали, ҳаракатчан);
Флегматиклар (кучли, иродали, босиқ).
Ҳар бир темперамент ўзига хос характер хусусиятига эга.
Масалан, Холериклар Экстроверт (муомалага киришувчан) бўлибгина қолмай беқарордир. Уларнинг қўзғалиши тез ва тезда портлаши мумкин.
Сангвиниклар ҳам экстроверт инсонлар сирасига киргани билан аммо улар барқарордир. Уларнинг асаб тизими яхши ривожланган.
Меланхолик инсонлар эса интровертлардир (мулоқотга киришимсиз). Чунки, улар пессимистик фикрлар билан ҳаёт кечиришади. Улар ҳам холериклар каби беқарордир, яъни ўзгарувчан, бирозгина қийинчилик ёки танқидга бардоши етмайди.
Флегматиклар ҳам ўзига хос хусусиятларга эга шахслардир. Улар интроверт инсонлар сирасига кирадилар. Шу билан биргаликда барқарор, яъни асаб тизими яхши ривожланган. Тезда қўзғалиши қийин.
Кўриб турганингиздек ҳар бир темпераментнинг ўзига хос хусусияти мавжуддир. Шу билан биргаликда ҳар бирида бир-бирига тескари бўлган хусусиятлари ҳам бор. Психологларнинг таъкидлашича инсон фақатгина учтагача темпераментга мансуб бўлиши мумкин экан. Лекин, ўзимнинг амалиётчи психолог сифатидаги тажрибамда тўрттагача темпераментга мансуб инсонларни ҳам учратганман. Бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, инсон ижтимоий муҳит, вақт давомида айнан маълум бир типга мослашиб бораверади. Яъни ўзига хос характер хусусият шаклланади
Қуйида сизга темпераментингизни аниқлаш мақсадида психологик тестни ҳавола қиламан:
ТEМПEРАМEНТИНГИЗ ҚАЙСИ ТУРГА МАНСУБ?
Ҳар бир инсон тарбия маҳсули бўлиш билан биргаликда, табиат томонидан ато этилган туғма биологик хусусиятларга ҳам эга. Мазкур биологик хусусиятлар фан тилида темперамент деб аталади. Темпераментга хос сифатлар кейинчалик тараққиёт жараёнида шаклланадиган бошқа хусусиятларга асос бўлади. Яъни, темперамент – шахс фаолияти ва хулқининг ўзгарувчан ҳамда эмоционал-ҳиссий томонларини акс эттирувчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир. Дунёдаги инсонлар темпераментига кўра 4 хил турга бўлинади. Сиз улардан қай бирига мансублигингизни биласизми? Феъл-атворингизнинг энг нозик қирралариничи? У ҳолда психология сизга бу борада ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |