Шахслараро муносабатлар ва уларнинг кечиши. Режа: кириш. Асосий қисм


Ишчанлик мухитини яратувчи ўйинлар


Download 160 Kb.
bet10/11
Sana22.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1793842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Ишчанлик мухитини яратувчи ўйинлар.
2. "Азизим, мен сизга ёқаманми?"
Мақсад: диққатни бир жойга тўплаш, жимликни сақлаш, хотирани яхшилаш.
Ҳамма доира шаклида ўтиради. Бошловчи ўзининг ўнг ёки чап томонида ўтирган иштирокчидан: "Азизим, мен Сизга ёқаманми?",- деб сўрайди. Сўралган одам эса қуйидагича жавоб беради:"Азизим, сиз менга ёқасиз, лекин мен сизга табассум ҳадя ета олмайман". Бошловчи ўша одамнинг табассум қилишига еришиш учун турли ҳил юз ифодаларидан, қизиқарли нарсаларни гапириб беришдан, қилиқлардан ва охирги чора сифатида қитиқлашдан фойдаланиши мумкин. Шу йўсинда иштирокчилар навбатма-навбат ўйинни давом еттирадилар. Етакчи ўйин жараёнида нима мумкин ёки мумкинмаслигини белгилаб, назорат қилиб туради. Масалан, "Йўқ, менга ёқмайсиз", дейиш мумкин емас. Ўйин то охирги иштирокчи бошловчини табассум қилишига эришмагунча давом етади.
3."Бармоқни ушлаб ол!".
Иштирокчилар доира бўлиб ўтиришибди. Тренер:"Ҳозир ҳаммамиз
1-деганимда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини кўтарамиз
2-деганимда чапқылимизни чап томондаги шеригимизнинг кырсаткич бармоғи устига қўямиз.
3-деганда еса ўнг қўл бармоғимизни олиб қочиб, чап қўлимиз билан шеригимизнинг бармоғини ушлаб оламиз"- дейди.
(кўрсаткич бармоқ тепага қаратилдан ҳолда елкадан пастроқ ва ён томонда тутилади).Қўли ушланган одам қандайдир саволга жавоб бериши ёки шарт бажариши керак.
Ақлли ўйинлар.
4. "Тақлид"
Ютқизган 4 киши хонадан ташқарига чиқариб юборилади, қатнашувчилар доира бўлиб ўтирадилар. Кирган одамга вазифа берилгач ҳамма унинг ҳар бир ҳаракатига баравар тақлид қилиши кераклиги тушунтирилади. Сўнг биринчи одам киргизилади ва бошловчи:
"Сиз шундай иш бажарингки ҳамма қойил қолиб чапак чалсин!"- дейди. Ўйин ҳар бир иштирокчи чапак чалиш кераклигини уқиб олмагунча давом етади. Агар тушунолмаса тренер йўналтиради, яни "Биз нимақиляпмиз?" деб сўрайди.
Бу ўйин мантиқий тафаккурни ривожлантиради, сезгирликка, топқирликка ўргатади.
Аҳиллаштирувчи ва тана тўсиқларини бартараф қилувчи ўйинлар.
5."Кема"
Гуруҳ икки командага бўлинади. Ҳар бир гуруҳга биттадан газета берилади. Гуруҳ аьзолари газетани катта очиб, оёқларини қўйиб газета, яни кемага чиқиб 5-секунд туришлари керак (санаш ҳамма тайёр бўлиб тургач бошланади). Кейин газета икки букланади, аьзолар чиқишади. Кейин яна иккига букланади яна чиқишади. Шу тариқа газета то ҳамма сиғиб тура олгунча букланаверади. Энг кичик кемада 5 секунд турган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
Бу ўйин бир тан бир жон бўлишга, гуруҳнинг жипслашувига, аҳиллашувига, ёрдам беради, епчилликка, чаққонликка ўргатади.
6."Орқама-орқа"
Иштирокчилар хона бўйлаб ҳаракат қиладилар. Бошловчи тана аьзоларидан бирининг номини айтади, масалан, "орқа" дейди. Шунда иштирокчилар ўзларига жуфт топиб, бир-бирига суянишлари керак. Ўзига шерик топа олмаган одам ўртага чиқади ва ўйинни давом еттириш учун бошқа тана азоларининг номини айтади (масалан, бош,қыл, оёқ, бармоқ, елка вхк.).


ХУЛОСА.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, юқоридаги қоидаларга барча талабалар риоя қилиб, гавдаларини тўғри тутиш, муаммоли вазиятларга ва мулоқот мақсадига, маромига мутаносиб тушадиган ҳодисалар, ҳолатлар, шароитлар, муайян муҳит, мазмунли ҳаракатлар, имо - ишоралар, мимика, пантомимика устида иштиёқ билан шуғуллансалар, енгил табассум, илиқ, мийиғида кулиш, чиройли юриш каби машқларни амалга оширсалар, новербал нутқ ёрдами билан шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш имкониятига эришадилар. Атрофдагиларда ёқимли таассурот қолдириш, уларда меҳр - муҳаббат туйғусини ўйғотиш мулоқотдош танлашга имкон туғдиради. Жисмоний ва маънавий жиҳатдан эркинликка эришиш ўзига ишонч туйғусини юзага келтирса, мустақиллик мулоқотда тенг ҳуқуқли шерик бўлишга шарт-шароит яратади.


Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling