Шахслараро муносабатлар ва уларнинг кечиши. Режа: кириш. Асосий қисм


ЎҚУВЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ПСИХОЛОГИК КОРРЕКЦИЯСИ


Download 160 Kb.
bet7/11
Sana22.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1793842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
ЎҚУВЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ПСИХОЛОГИК КОРРЕКЦИЯСИ
ПСИХОЛОГИК МАШҚЛАР.
“Менинг “Мен”имни қисмлари” машқи.
Материаллар: қоғоз, рангли қаламлар тўплами(6та ранг).
Машғулот етакчиси ўқувчиларга улар шароитлардан келиб чиқган холда турли вазиятларда ўзини қандай тутишини, ўзи била ўзи диалогларни қай тарзда олиб боришини эслашни ва ўзининг “мен”нини турли қисмларини чизиб беришни таклиф қилади. Топшириқ бажарилгандан сўнг машғулот етакчиси ва қатнашчилар навбат билан расмларини кўрсатадилар ва у тўғрисида гапириб беришади. Ўқувчилар бир-бирлари билан топшириқни бажариш ва хикоя қилиб бериш қийин-осонлиги борасидаги таасуротлари билан алмашадилар. Ўқувчиларнинг розилиги билан ҳамда расмлар хеч кимга кўрсатилмаслиги шарти билан машғулот етакчиси уларни йиғиб олади (хохлаганлар расмини ўзида қолдириши мумкин) ва қатнашчилар ўз расмларини машғулотлардан олдин ёки кейин кўриши мумкинлиги эълон қилади.
Божхона” машқи. Машғулот етакчиси : “Бошқа одамни анализ(таҳлил) қилаётганда кузатувчанлик, диққатлилик, унинг ички холатини тушунишни амалий синашни ўтказишни таклиф қиламан. Демак, бизни гуруҳ - самолёт рейсига кетаётган пассажир(йўловчи)лар. Улардан бири- контрабандист. У мамлакатдан қимматбахо заргарлик буюмини олиб чиқмоқчи ( контрабанда буюм сифатида реал кичик предметлар- калит, танга ёки б.қ.лардан фойдаланилади)”.
“Ким божхона хизматчиси бўлмоқчи?”
бу ролга олинган хонадан чиқади. Гуруҳнинг хохлаган аьзоси ўзида “контрабанда буюмини” яширади, сўнг “божхона хизматчиси” хонага қайтарилади. “Йўловчилар” “божхона хизматчиси” ёнидан бит-битта бўлиб ўтади. “Божхона хизматчиси”нинг ишини осонлаштириш мақсадида икки ёки учта уриниш руҳсат этилади. Икки-учта ўқувчи “божхона хизматчиси” ролини ўйнагандан кейин улар “контрабандист”ни аниқлашда нималарга аҳамият берганлари сўралади. Машғулот етакчисининг ўзи ҳам “божхона хизматчиси” ва “контрабандист” ролида ўйнаши мақсадга мувофиқ. Бу ўйин ўқувчиларда машғулотларга қизиқишни орттириш билан бирга уларда бошқа одамда намоён бўлувчи новебрал кўринишларни нозик анализ қилиш кўникмаларини шакллантиради.
Уй вазифаси. “Мен кимман?” сўроғига қуйидаги гапларни тугатиш билан жавоб бериш(қуйидаги тугалланилмаган гаплар ўқувчиларга тарқатилиши мақсадга мувофиқ):
Мен гўё қушман, чунки...
.... бўлса ,мен йўлбарсга айланаман.
Мен шамол бўла оламан, чунки...
Мен гўё чумолиман, чунки...
Мен-бир стакан сувман, чунки...
Мен ўзимни муз бўлаги деб ҳис қиляпман...
Мен –гўзал гулман...
Мен ...... деганимни ҳис қилдим.
Ҳозир ўзимни лампочкадек ҳис қиляпман, чунки...
Мен- сўқмоқман,....
Мен гўё балиқман,…
Менғ қизиқарли китобман, ...
Мен-қўшиқман,...
Мен-сичқонман
Менғмакарон донасиман,...
Мен гўё “О” харфиман,...
Мен-ялтироқ қуртман,…
Мен ўзимни ширин нонуштадек ҳис қиляпман,…
мен ўзимнинг ва бошқаларнинг кўзида” машқи.
“Сеҳрли қутига” исми ёзилмаган уй вазифаси (тугатилган гаплар) солинади. Хар бир уй вазифаси оғзаки ўқилади ва қатнашчилар уни кимга тегишли эканлигини аниқлашга харакат қиладилар. Қатнашчининг хохиши билан(уни уй вазифасиси хеч ким топа олмаган бўлса ) у ўзининг муаллифлигини айтади.


    1. Download 160 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling