ҳарфларни, сўзларни тўғри ёза олиш;
машқ ва топшириқларни кўчириб ёзиш;
мавзу бўйича саволларга жавоб бериш, тушунмаганлари юзасидан саволлар бериш;
ўз фикрини оғзаки баён қилиш
суҳбат жараёнида илк тушунчаларни хорижий тилда айта олиш.
|
дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқини тушуниш;
сўз, сўз бирикмаларини тўғри ёзиш;
саломлашиш, ўзини таништириш, миннатдорчилик билдириш, илтимос қилиш, кечирим сўраш каби муомала одобини билиш.
дафтар муқоваси, кундалик дафтарини мустақил тўлдириш;
ўқитувчи ва ўқувчиларни тинглаш, ўз фикрини тушунтира олиш;
турли вазиятларда ўзини тута олиш.
|
она тили ва бирорта хорижий тилда ўзлаштириш, мулоқотда қўллай олиш;
воқеа-ҳодиса ёки предмет тасвирини содда баён қилиш;
қисқа матнларни гапириб бериш;
мавзу бўйича саволлар бериш ҳамда саволларга жавоб бериш;
тингланаётган содда матнни тўғри ёза олиш;
мулоқотда муомала одобига риоя қилиш;
суҳбатдошининг фикрини тинглай олиш, ўз фикрини тушунтира билиш;
мактабда, кўчада, уйдаги турли вазиятларда ўзини тута олиш.
|
мулоқотга киришишда муомала маданиятига риоя қилиш;
мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш;
олган билимлари асосида мустақил фикр юритиш;
воқеа, ҳодисаларга мустақил равишда муносабат билдириш;
мавзудан келиб чиқиб саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;
жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш.
|