ахборот манбаларидан (аудио-видео ёзув, компьютер.) фойдаланиш;
компьютерда мавжуд бўлган дидактик матреиаллар ёрдамида ранг бериш, табиат манзаларини чизиш, расмларга матнлар ёзиш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (оддий табрикномалар ёза олиш, ўз ҳақида маълумотларни ёзиш).
|
ахборот манбаларидан (оммавий ахборот воситалари: журнал, газета, телевизор, радио аудио-видео ёзув, компьютер) фойдалана олиш;
медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, топшириқларни бажаришда медиа-маданиятга риоя қилиш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (турли йўналишдаги иш қоғозларини: эълон, табрикнома, маълумотларни қайд эта олиш).
|
мавжуд ахборот манбаларидан (интернет хавфсизлиги, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдалана олиш;
медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (табрикномалар, хат ёза олиш, деворий газеталар, реферат тайёрлаш).
|
мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали маълумот алмашиш) фойдаланиш;
медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлашда медиа саводхонлигини шакллантириш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (анкеталарни тўлдириш, ўзи тўғрисидаги маълумотларни қайд эта олиш).
|
мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали хабар жўнатиш) фойдалана олиш;
медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топиш, саралаш, қайта ишлаш, узатиш, сақлашда хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланишда медиа маданиятга риоя қилиш;
EXCELда маълумотлар базасини яратиш, асосийларини танлай олиш ва уларни таҳлил қила билиш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (тавсифнома ёзиш, ариза, шахсий маълумотнома).
|
|