Shams toshkent advokatlari


Download 115.26 Kb.
Sana19.02.2023
Hajmi115.26 Kb.
#1214584
Bog'liq
13-2419-21 Ф-2-Ишмухамедов (адвокат)



2022 йил 7 июль № 13-2419-21


“SHAMS TOSHKENT ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати


В.Камоловга
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 15б-уй, 15-хонадон.

Маҳкум И.Ишмухамедовга нисбатан чиқарилган суд қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақида Олий судга йўллаган шикоятингиз такроран ўрганиб чиқилди.


Шикоятда, И.Ишмухамедовнинг айбидан ЖК 246-моддасининг
2-қисмини чиқариб, унинг ҳаракатларини ЖК 273-моддасининг
5-қисмидан шу модданинг 2-қисмига қайта квалификация қилиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўрагансиз.
Муқаддам шу мазмундаги шикояти асосида жиноят иши Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида 2022 йил 11 февраль куни кассация тартибида кўриб чиқилиб, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилиб, 2022 йил 16 февраль куни 13-2419-21 рақамли алоқа хати билан ажрим нусхаси юборилган .
Суд томонидан И.Ишмухамедовнинг ҳаракати тўғри квалификация қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖК талаблари ва Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилинган ҳолда судланмаганлиги, шахси, қилмишидан пушаймондалиги ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини эътиборга олиб, қилмишига яраша жазо тайинланиб, асосли хулосага келинганлиги сабабли шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.


Илова: суд қарорлари 12 варақда.


Олий суд судьяси О.Арабов
Download 115.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling