♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
61
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а М ен қў р ққа н эдим. Ойбек титраганим, балки рангим ўчгани ва юрагим дурсиллаганини сезиб, деди: — Не булди, сенга? Бир нотаниш кишидан ҳам қўрка- санми? Ҳалиги и кки киш и секин-секин ортларига қайтди. Мен улардан бирини Ғойиб тоғамга ўхшатдим. У Туркистондан келган. бизникида бир-икки кун кўриниб, бугун дўсти би лан жўнаб кетиши керак эди. — Ким у, танийсанми? — О йбек хануз қўлимни махкам ушлаб турарди. — Й ўқ!.. Қўлимни бўш атинг! Кетай. — Нима бўлди сенга? Айт. мендан хафа бўлдингми? — Қўйиб юборинг!.. — Хафа бўлдингми? Айт!.. Зарифам. ж оним ... — қўлим- ни қайта-қайта ўпа бошлади у. — Й ўқ, йўқ, хафа эмасман, сиз хам ҳафа бўлманг. Бир илож килиб, Ойбек билан хайрлашдим-да. кўча- мизга етиб олдим. Л еки н уйга киришга юрагим до в берма- ди. Агар халиги киш и тоғам бўлса, ойимга, бувимга айтган- дир, энди тоза сўкади, мени... Уйга кирмай, ташқари ховлига. Вахоб тоғамникига бо шимни сукдим. Келин ойим ёлғиз колиб зерикканиданми. мени кўриш и билан суюниб кетди. Биз бир соатча гапла шиб ўтирдик. Аммо хамон кўнглимда тўфон... С ўнг қўрқа- писа уйга чикдим. — Нега шунча кечикдинг? Ташвишда ўтирибмиз? М ен кеннойимнинг олдида ўтирганимни айтсам-да. хаё лимда юрагим гурсиллаши ҳаммага эшитилаётгандай эди. — Тоғам кетдими? — тезроқ билсам-да. тинчисам, — Кетди. — Қачон? — Хийла бўлди. О йимнинг ҳам индамай, бемалол ўтирганидан тоғам- нинг кайтмаслигини фахмладим. Ш унга қарамай, вахима- дан тезда кутула олмадим. (Кундалик дафтаримнинг 24 декабрга оид сахифаси куйи- даги сўзлар билан тамомланган: «Оҳ. ёшлигим! Ш у кунлар тезроқ ўтсин. унутилсин, десам-да. бир куни соғинарман...» Мана хозир шу сўзларни ёзар эканман. Ойбекни, Ойбе- гимни соғиниб ўтирибман. 62 О йбе гим м е н и н г Ғойиб тоғам Туркистонга қайтиб борганида, Ханифа опам бувимни, ойимни, бизларни сўраган. — Ҳа, ғам ема, Зарифа ок. уй н и н г орқасида бир йигит билан қучоқлаш иб юрибди, — деб жавоб берган тоғам. Неча йил ўтгандан сўнг, Ханифа опам айтиб берган эди, буни. Демак, бизга учраган ўша киш и тоғам экан. Л е ки н у поездга шошилганлигидан ойимнинг олдига кай- тиб келмаган, албатта. М ен сандалга суқилиб, ўз хаёлларим гирдобида ялқов- гина ош ер эканман: — Вой, исирғанг қани? Қаерга тушириб келдинг? — деди Зулфия кўзларимга тикилиб. — Биттасини йўқотибман, — дедим и кки қўлларим ила қулоқларимни тимирскилаб. — Ўзиям зиғирдай эди, салмоғи йўқ. Тушганиям билин- майди, — деди ойим. У нимадир тикар экан, ишдан бошини ҳам кўтармади. — Ҳа, бош-кўзингдан садаға, — деди бувим жойнамоз устида тасбеҳ ўгириб. Кичкина, тирноқча келадиган тилла ҳалқани дадам Мас- кавдан олиб келтирган эди. Қолган якка исирғани қулоғим- дан олар эканман, шундай нафис бир безакнинг йўқолга- нига ҳам, уйдагиларнинг гап-сўзларига ҳам эътибор берма- дим. Зеро, мен шу топда катта дарахт остида ўзимни О й бекнинг қучоғига яширишга уриниб типирчилаганимни, у юмдалай туриб ўпиб олганини ҳис этар ва ун и н г «Тотли сан!» деган сўзи қулоғим остида ёкимли жаранглар эди. М ен яқин-яқингача ушбу воқеани эслар эканман, Ой бекка: «Сизнинг ёмонлигингиздан бир исирғам тушиб кол ган, тўлаб беринг», деб ҳазиллашсам, «Сингор исирғангга ўнта исирға ҳам озлик килади. Қарзимни узиш кийин», деб кулар эди у. Б И Р П И Ё Л А МАЙ Б у вокеадан кейин ҳам биз О йбек билан неча бор араз- лашиб ва неча бор ярашиб юрдик. М ен, бир томондан, ниҳоят ёш, ҳали муҳаббат савдоларидан узок бўлганим, и кки н чи томондан эса, дадам бошига, демак, бутун оила миз бошига туш ган ташвишлар туфайли Ойбек мехрига Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling