♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
67
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а армуғоним», деб ёзилган эди. М ен бу бағишловни ўқир эканман, қанчалик суюнмай ва фахрга тўлмай, қиёфамдаги бирор ифодани бузмасликка тиришдим. У эса мени тушу- нишга, шу ч ок не ўйлаганимни билишга тиришгандай, ку- затди. М ен сиполик билан «Ташаккур», дедим, холос. * * * Ойбек мени ГП У олдида кутади, баъзан уйга қадар кузатиб боради. Трамвайга тушмаймиз, пиёда кетамиз. И ўлнинг узоқлиги сезилмайди, албатта. Суҳбат узилмай- ди. Ш аҳар совети ортидаги ки ч и к хиёбонда, дарахтлар ора сидаги энг каттаси, энг азими остида тўхтаймиз. Сўзимиз битмайди, у кў п р о қ гапиради, албатта, мен факат жавоб бераман, оқшом қоронғилигининг қую қланиш ига назар таш лаб, кетишга шошиламан. — Ҳеч айрилгим келмайди. Зарифа, тегасанми менга? Биламан, ўзингга муносиб кўрмайсан. — Иўғ-е, туш унинг, жуда ёшман-ку. Энди мактабни битиряпман. (Билмайдими, ўзимга муносиб кўрмасам, учрашарми дим, ундан бўлак қайси йигит қўлимни ушлашга журъат этади?!) Техникумни тугатиш имиз муносабати ила битирув ма- росими бўлди. Бултур Ойбек ва ун и н г дўстлари «Тонг юлдузи» деворий газетамизни биринчи марта журнал шак- лида чоп этган эдилар. Биз хам шундай килди к ва журнал- нинг 2-сонини чикардик, («Тонг юлдузи»нинг бу хар и кки сонида хам менинг ҳикоя ва маколаларим бор эди.) Ҳовлида саҳна курилди. Теварак-атроф гиламлар билан ўраб безатилди. Электр чироклари ёкилди. М аж л и с очил- ди, шаҳодатномалар берилди, мусиқалар чалинди. Л екин ўтган йилги кўтаринки руҳ ва тантана бўлмади. Назарим да, хатто ўтган йилдагига нисбатан бир оз маъюсроқ ўтган- дек бўлди. Ўтган йили, битирув окшомига дадам хам кел ган эди. Бу йил эса у зиндонда ўтирибди. Ўтган йили хатто ойим билан Зулфия хам келган эдилар. Шаҳодатномани олишим билан техникум мудири, муал- лимларим ва ўртокларим мени самимий табриклашди. Бого- славский ёнимга келди-да, чўғдай бир кирм изи атир гул ни менга тутказиб, русчалаб деди: 68 О йбе гим м е н и н г — Пусть твоя жизнь будет такой же прекрасной, как эта роза! — Таш аккур! — дедим гул ни сочимга қистириб. Техникумни ўтган йили битирган болалар мени бирма- бир кутлар эканлар, Ойбек ҳам каршимда пайдо бўлди ва ноиложгина «Табрик этаман», деди. (...К унд алик дафтаримнинг кўп ги н а саҳифалари қир- қилганиданми, билмадим, ўртада уч ойда узилиш бор. Ш у орада биз Ойбек билан оз учрашган бўлсак керак. У бир аразлаб, бир мени излаб келарди, ўша кезларда.) Мажлисдан сўн г зиёфат бўлди, концерт ва аллакандай спектакль кўрсатилди. Биз т ў ққ и з талаба эдик: Эш онжон Муҳаммадхонов, Ҳожи- мурод (фамилияси ёдимда йўқ, риёзиётдан аъло ўқирди, баъзан дарсдан сўн г менга хам ёрдам берарди), Назрулло Ибодов, Рустамов, яна бир бола (исм-шарифи ёдимда колма- ган), Йўлчи Тошпўлатов, Теша Зоҳидов, Зокир Ашуров. (С ўнгги уч талаба ўтган йили Қўқондан мактабни тугатиб келганлар. Л еки н , билмадим, не сабабдандир улар биз би лан бир йил таҳсилда бўлганлар.) Т ўққи зи нчи си — мен эдим. «Тонг юлдузи» ж урналининг ҳисоби менда эди. Б ити рув оқш ом ининг эртаси уни биздан кейинги синфдаги та- лабалардан бирига топширдим. Энди техникумдан кетмок- чи бўлиб, даҳлизга чиққанимда, Эш онжон билан бир қизга дуч келди м. (М е н бу қизни танимасдим, у яқиндан бери техникумда кўрина бошлаган.) Кейинроқ эшитишимга кара- ганда, 1-асос синф талабаларидан бири унга уйланишга ваъда килиб, уни а л да га н ва ташлаб кетган эмиш. М ен бу кизни учратганимда, Эш онжон уни ўз ётокхо- насига таклиф килиб турарди. «Ю ринг, кирайлик, нима гапи бор экан?» деб менга маҳкам ёпишди киз. М ен ишим борлиги ва шошиб турганимни айтдим. Ш у пайт Эш онжон хам менинг бир лахза ўтириб кетиш имни сўради. Хуллас, унинг хонасига кирдик. Хонада яна бир-икки синфдошлари- миз хам бор эди. Эш онжон кечаги зиёфатдан колган май бўлса керак, кичкина пиёлаларга куйиб, бизга узатди. М ен бир пиёла майни ичиб, ўрнимдан турдим. Теша хам бирор ёмонликни пайкаган бўлса керак, дархол эш икка ишора килди ва мени бир оз кузатиб кўйди. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling