♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet45/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

94


О й б е ги м м е н и н г
десалар-да, унамадим. Биринчидан, муҳаррир бўлгач, иш- 
лаш керак иккинчидан, мен ўқиш учун кўп вақтни ажрати- 
шим лозим эди.
Зулфияни эрга бердилар. Куёв Т уркистоннинг И кон 
қишлоғидан бўлиб. Ш а р қ факультетини тугатган эди. У 
Зулф иянинг сира тенги эмас. Ш у н и н г учун хам улар ке- 
йинчалик ажралиб кетишди.
Дадам масаласида унинг яқин дўсти адвокат Убайдулла 
Хуж аев билан маслаҳатлашдик. Бу одам Мае ка в да бир рус 
оиласи билан бирга яшаган, инқилобдан аввал Русиядаги 
шаҳарларнинг бирида таҳсил кўриб қайтган, русчага ниҳо- 
ят уста, хотини хам маскавлик рус аёли эди.
Убайдулла Хўж аев дадамни озод қилиш масаласида 
М .И .К алинин номига ариза ёзди ва М аскавга борганимда, 
ун и н г кайнонаси уйига туш иш имни маслахат берди. Мен 
Маскавда М ихаил Ивановичнинг муовини туркман Гулбе- 
шеров олди га кирдим; у мен билан яхши муомала килди; 
«Хафа бўлманг, ёрдам беришга харакат киламиз. Ариза- 
ни н г натижасини кутмасдан кетаверинг. Тош кентга етга- 
нингизгача дадангиз озод бўлиши эҳтимолдан холи эмас», 
деди.
М ен Маскавда Убайдулла Хўж аевнинг татар адвокат 
дўстлари билан хам учрашдим, шунингдек, Ш а р к халклари 
марказий нашриёти мудири Абдулла Раҳимбоев билан мас- 
лаҳатлашдим. У Гулбешеровга учрашиб кўриш га ваъда бер­
ди. У н и н г иниси Файзулла Раҳимбоев (русга уйланган, 
хотини Кремлда ишларди) Тимирязев академиясида ўкир 
экан.
Маскавда ўша йиллари ўзбек рабфаки хам бор бўлиб, 
ун и н г мудири биринчи ўзбек алифбеларининг тузувчиси 
Ш о ки р ж о н Рахимов эди. У дадамнинг дўсти, мулойим, 
камтарин, хушмуомала киш и. Хотини Кимё опа «Зубунни- 
со»да муаллима бўлган. М ен уларни яхши таниганимдан 
бир-икки марта уйлг.рига бориб турдим.
(Кейинчалик юкэрида зикр этилган киш иларнинг бар- 
часи — Гулбешероз хам. Абдулла билан Файзулла хам, 
Убайдулла Хўж аев хам, Ш оки рж о н ака хам — биттаси 
қолмай хаммаси қамалиб кетди.)
Кунларнинг бирида Кимё опа менга телефон килиб кол­
ди: «Тез етиб келинг! Тош кентга бир талаба кетяпти. Хат
95


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ёзиб бермоқчи эдингиз», деб. М ен шошилинч равишда уйга 
хат ёздим, Гулбешеровнинг ваъда қилганини хабар қилиш- 
га, уйдагиларни сую нтиришга ошикдим. С ўнг хатни олиб, 
рабфакка югурдим. Кимё опа мени сирли бир табассум 
билан қаршилагач, уйга таклиф килди. Уйда Ш оки рж о н 
ака билан Ойбек сўйлашиб ўтирардилар. М ен икковимиз 
учун хам кутилмаган бу учрашувдан шошиб колдим. О й­
бек билан чала-ярим кўришдим-да, ўзимни ичкари уйга 
урдим.
Кимё опа О йбекнинг Ленинграддан Тош кентга кетаёт- 
ганини, унинг оркали хат беришим м умкинлигини айтди. 
У н и н г юзидаги енгил табассумни англаган эдим, албат­
та.
Мезбонлар канча кистасалар-да, ўтириш ни истамадим. 
Ойбекка хатни узатиб, Зулфияга топш ириш ни ўтиндим-да, 
хайрлашиб, чикиб кетдим.
Кимё опа ошга гуруч бостираётган эди:
М унча шошмасангиз, гаплашиб ўтирибсизда, — деди.
М ен кўчага отилиб чикканимдан сўнггина юрагимнинг 
хаяжонли гурсиллаши босилди.
(М ен Кетганимдан кейин Ш оки рж о н ака Ойбекка:
«Нега олиб колмадингиз? Биз сизларни атайлаб учраш- 
тирган эдик», — дебди. Ойбек эса: «Майли, Тошкентда 
ўзим топиб оламан», — деб жавоб килибди. Кейин О йбек­
нинг ўзи кула-кула гапириб берган эди буни...)
Бир неча кундан сўн г Тош кентга кайтдим. Маскавдан 
бирор нажот бўлмади. Балки мен Калининнинг хузурига 
кирганимда, дадам озод килинган бўлармиди?!
* * *
Ҳовлимизда бир туп шотут, бир-икки туп гилос, олча ва 
каттагина ўр и к дарахти бор. Саратон... А йни пиш икчилик 
пайти... М ен ўр и к дарахтининг устига чикиб, шохдан-шох- 
га ўтиб кокар, ойим эса терар эди. Ш у пайт эш ик халкаси 
шакиллади, карасам, Ойбек эш ик олдида кулиб, ўрик тепа- 
сига — менга тикилиб турибди. Отилиб, ерга тушдим...
Уйга кирдик. Палов дамланган эканми, ойим ки ч и к бир 
лаганчада ош сузиб берди. Дастурхон ёздим, чой келтир- 
дим. У з о к гаплашиб ўтирдик. Ш у бир йиллик хиж рон кун- 
ларида икковимиз хийла жиддийлашган эканмиз, катталар-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling