♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet43/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

90


О йбе гим м е н и н г
М ен биринчи, у эса и кки н чи курени тугатдик. Муал- 
лимлик ва талабалик билан кунлар ва ойлар ўтмокда.
— Яна йўлингни тўсдим, Зарифа, — қўққисдан Ойбек 
пайдо бўлиб қолди кўчада. — С ўн г дафъа сени пойлаб 
турибман. Сени хам, юртимни хам ташлаб кетяпман.
— Каерга? — бу ғайриоддий учрашувдан нима дейиш- 
ни билмай колдим.
— Ленинградга. Ў ки ш н и ўша ерда давом эттирмокчи- 
ман.
— У ки ш учун ундан хам узокро к жойларга борсангиз 
арзийди.
— Ха, сенга барибир. М аж н ун л и ги м н ин г сенга зарра 
кадар ахамияти йўк. Яхшиси кетиш , сендан олис-олислар- 
га кетиш керак! Ш ундай карорга келдим. Сенга бўлса бари­
бир. М ен сенинг бағрингда бўламанми ё олис юртларда 
яшайманми — бунинг сенга фарки йўк- К ўн гл и н г уйкудаги 
бир денгиз каби мгвжеиз...
— Севмак, севилмакнинг вакти эмас, хозир. Айникса 
менга...
— Нега? Качон вакти келади?
— Севмак, севилмак — хотиржам кунларнинг, таш- 
вишеиз ёш ликнинг хамдами... Ў зи н ги з биласиз, дадам... 
Хаёлим у билан банд...
— Жуда сўзга чечан бўлиб кетибсан.
— Сиздан сабок олдим.
О йбек яна нималар ҳақидадир сўйлади. С ўнг яна мени 
койий бошлади:
— Зарифа, кетганим яхши! Сен севмайсан! Балки бош­
ка бирор севган ки_иинг бордир?
М ен бошимни силкитаман.
— Ҳозир бутун хаёлим ўкишда ва да да мда. Бирор ки- 
шини севган такдиримда хам хеч качон унинг оёғига ўзим- 
ни ташламаган бўлардим.
Ш ундай дедим-у ўзим хам кўр ки б кетдим... У ўйлаб 
колди...
— Буни кандай туш униш керак? Қувониш керакми ё 
хафа бўлиш? Агар мени севишингга ишонганимда, бу сўзла- 
рингдан факат кувонган бўлар эдим. Балки очикрок сўйлар- 
сан?..
М ен жавоб бермадим.
91


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Ш у одатинг ёмон. Нега очик-ойдин гапирмайсан?
— Кунглим осмони ти ни к, мусаффо, булут карвони бор 
унда аммо...
— Сен ниҳоят нозик табиатли, мураккаб бир кизсан!
— Ш ундай бўлсам, хурсандман!
— М ен хам ш унинг учун севаман!
Гапнинг шу ерда кесилишини истаганимдан ж им бўлдим. 
У яна нималар демокчи эди, «жим» деган ишора учун 
бармоғимни лабларига қўйдим, ёнимиздан ўтаётган кан­
дайдир бир кимсани имо-ишора билан кўрсатдим. Ойбек 
кулиб юборди, сўн г бир онгина ж им бўлди.
— Сени кўрганимда, бутун борликни унутаман. Асло 
ишим й ўк, атрофдагилар билан. Гўё шу дунёда факат икки- 
миздек...
— Хайр! Сизга о к йўл! — дедим эшитилар-эшитилмас. 
Юрагимда недир узилгандай бўлди, шу фурсатда. Аллане­
ч у к туманли армон тўла ка й н о к хислар бутун вужудимга 
ёйилгандек бўлди.
— Яна абадий хайрлашамизми? Ҳатто кўлларингни бе- 
ришни хам истамайсан? Сени бу кўчада тентираб излар 
эдим. Учраган пайтимда эса сен кочиш йўлини ахтарар 
эдинг. М ана энди кўча хам, сен хам менсиз яшайсизлар... 
М ен узокдан туриб сенинг хаёлинг билан нафас оламан. 
Қани, қўлларингни бер!
М ен иккала кўлимни унга узатдим. У қўлларимни ўпар 
экан, унинг хаёлий оғушидан аста сирғалиб юриб кетдим. 
Қадамим оғир, оёкларимда мадор колмагандек эди. Ўн-ўн 
беш ка дам юриб, оркага кайрилганимда, унинг ж им , котиб, 
караб турганини кўрдим. Оёкларимдаги ю к бўшагандек 
бўлди. Енгил юриб кетдим.
Энди Ойбек билан учрашув ҳам й ўқ, учрашувни 
ку- 
тиш дақикалари хам. У н и н г шарпасини кўчалардан излаш 
ортикча. Ф акат хаёллар дунёсида колдим. Бу катта муси- 
бат эканини сеза бошладим, ўшанда.
Орадан бирор кун ўтгач, таниш ёкимли овоз эшитилди: 
«Зарифа!» Кутилмаган товушдан сесканиб тўхтар эканман, 
Ойбек ёнимда пайдо бўлиб колди.
— Кетибсиз, деб ўйлагандим.
— Окшом жўнайман. Яна бир кўргим келди. С ўнгги

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling