♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
106
О йбе гим м е н и н г Биз энди ҳар куни учрашамиз. С овук уйда, ч ў ғ туда, базиллаган сандальинг бир томонида, севги оғушида ўти- рамиз. Бирга шеър ўкийм из. Тотли, мароқли суҳбатнинг адоғи бўлмайди. Мабодо беш-ўн дақиқа сукутда колсак, бу с укут сониялари хам кўнглимизни бахт нашидаси, ором туйғуси билан тўлдириб юборади. Бу сониялар суҳбатдан ҳам ширин ва т о т /и туюлади, кўнгиллар қовуш иб кетган дек бўлади. Қ о к ярим кечада ё тонгга якин Ойбек уйига кетади. Биз айрилишни истамаймиз. Бир кеча ҳатто бувим айтмиш: «Бемалол ўтириш ингни кара. Эҳтиёт бўл, ўғил бола — бўри, ки з бола кў зи ч о к бўлади...» Ойим хам: «Ёш кизсан, эҳтиёт бўл, тағин бизни ранжитиб кўйма», дегани-деган. (Б угун ги ёшлар бизнинг ўша пайтдаги ҳолатимизни ту- шунмаслиги мумкин. Бизнинг муҳаббатимиз чилла кори- дек тоза бўлгани сабабли ю ксак маънавий иклимда яшар эдик. На О йбекнинг, на менинг хаёлимга зинҳор уятли, ёмон фикрлар келмаган. У бир марта хам менинг дудокла- римдан ўпмаган.) Баъзан Ойбек ўртоклари билан бирга келиб, мени театр- га олиб боради. «Ҳамза» театрида кўйилган спектаклларни канда килмай кўрамиз. Аммо Л е н и н гр а д а ўпкаси шамоллаб кол ган Ойбек кат- т и к йўталади. М ен унинг соғлиғини сўрашга ийманаман, кўнглига оғир ботмасин, деб андиша киламан. Ўша кезлари Ойбек и кки кун келмай колди. Ойим хаво- тирланганидан Шарифани хабар олгани юборди. Шарифа О йбекнинг тоби кэчиб кол га ни хаки да ташвишли хабар олиб келди. Ш унда менинг хаёлимга О йбекнинг таълим- тарбия техникумида ўкиб юрган кезларида кийим-боши яхши бўлмагани, каҳратсн қиш кунларида ҳам пайпоқсиз, йир- т и к ботинка кийиб юрган холатлари келди. У н и н г ботинка йиртиғидан чикиб турган яланғоч оёкларининг бармоклари кўзимга кўриниб кетди. Ш у н и н г устига, ётокхона ошхона- сида ичганлари ҳам ёвғон мошхўрдадан бўлак нарса эмас эди. Хуллас, ўша пайтларда О йбекнинг заифлаша бошла- ган ўпкаси Ленинграднинг зах ҳавосида хилвираб, унда сил касаллиги бошланган эди. Орадан бир неча кун ўтгач, Саидвали Шарафиддинов, О йбекнинг техникумдош дўсти, бизни меҳмонга таклиф 107 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а этди. М ен синфдошлар зиёфатида Ойбек билан ёлғиз қол- маслигим учун дугонам М арямни хам эргаштириб бордим. Марям хоразмлик қи з бўлиб, Берлинда таҳсил кўриб қайт- ган ва ўша йилларда «Зебуннисо» мактабида немис тили- дан дарс берар эди. Биз Саидвалининг уйида ўйин-кулги билан ўтирдик. Ойбек менинг қўлимга дутор тутқазди — аллақандай ма- қомларни чертг-ан киш и бўлдим. Кимдир ўйнади, кимдир қў ш и қ айтди. Ўртада ш ўх ва шодон бир кайфият ҳукмрон- лик қилди. Аммо ш у пайт Ойбек пастда ёзилган кўрпача устига келиб чўкди. М ен келиб ун и н г ёнидан ж ой олга- нимга қарамай, паришон бир ҳолда оғир сукутга чўмди. Ойбекнинг хаёлчан ҳолатини кўрган Марям ҳам ёнимизга келиб: — Сизга нима бўлди, Ойбек ака? Кайфиятингиз яхши эмас. Бизларга қўш илиб, ўйнаб-кулиб ўтиринг. Зарифа хафа бўлмасин, — деди. Л екин О йбек ўз бошидан нима кечаётганини бизга сез* дирмасликка уринар, чамаси, хасталигидан ташвишланар ва ўз ҳолатини менга қандай килиб айтишни билмас, мени қайғуда қолдиришни истамас эди. Ш у кеча Ойбек Саидвалиникида тунаб қолди. М ен би лан М арямни кузатиб қўйиш ни эса Темучинга топширди. У бирор ким санинг менга қўл кўтармаслигини билгани ва мендан кўнгли т ў к бўлгани важидан Темучинни четга им- лаб, М арямни ҳафа қилмасдан, уйига кадар элтиб қўйиш - ни илтимос қилди. Ўша кунлари ойим О йбекнинг хаста бўлиб колганидан дара к топиб, ҳафаланиб қолди. «Танлаган й игитинг силга ўхшайди», деди. М ен унга жавобан: «Сил бўлса ҳам майли, тузалиб кетади. У тенги й ў қ йигит!» дедим. Чиндан ҳам, у бошқа бирор йигитга ўхшамас, бутун хаёли ижод ва ада- биётда эди. М ен юқорида ун и н г бирор марта дудоқларимдан ўпма- ганини айтдим. У, эҳтимол, Навоийни, бошка Ш а р қ клас- сикларини кў п р о қ ўқи га ни учун ўз хатти-ҳаракатларида сабр ва назокатга озор бермас, меҳри тошиб кетган дақи- қаларда эса фақат кўзларимдан ўпарди. Орадан бир ой ўтгач, О йбек Л енинградга кетиш га 108 О й б е ги м м е н и н г ҳозирланиб, хайрлашгани келди. М ени кўксига босиб, кўзла- римдан ўпди. — Бу гал мени кузатгали вокзалга чиқасанми? — сўра- ди кўзларимга тикилиб. — Албатта! — дедим қатъият билан. Кечқурун вокзглда уни кузатиб қайтдим. Кўнглимгина, уйимгина эмас, назаримда, бутун Тош кент бўм-бўш қол- гандек бўлди. Сийнамга ҳижрон дарди юкланди, руҳим ўксик Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling