♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
206
О йбе гим м е н и н г М ен бир куни иш билан Навоий кутубхонасида бўлмиш- дим. Кутубхона ходимлари хафа бўлишди: «Қачон «Қизил Ўзбекистон» газетасини олмайлик, албатта, Ойбек ака ҳақида ифлос бир мақола чиққан бўлади. Мақолани ўқимай, газетани отиб юбсрамиз!» М ен кулдим: «Воҳид Зоҳидов ўз мақоласини «Ҳозирги ўзбек совет адабиётидаги баъзи камчиликлар ҳақида» деб атабди-ю, лекин гапни ёлғиз «Олтин водийдан шабадалар» устида олиб борибди. Демак, хозирги ўзбек адабиёти фа кат шу асардан иборат экан!» Ҳаммамиз мириқиб кулдик. Ойбек романда туя хаки да хам ёзган. В. Зоҳидов буни ҳам танқид килган. Эмиш: хозир машина замени! Туя керак эмас! Ойбек тараққиётни кўрсатишни истамайди!.. Мана, сизга танқидчинин' калтафаҳмлиги! Мана, сизга кора юракли киш иларнинг Ойбекка карши бошлаган хуруж и! Ҳолбуки, туяни саклаш керак, туя энг муҳташам, энг бузрук ҳайвон! Уруш ва урушдан кейинги вактда, машина етишмаган бир замонда ту яда н хам, эшакдан хам фойдала- нилган! М ана, хозир Қоракалпоғистонда туя совхозлари ташкил этилган. Улар туянинг камайиб кетаётганлигидан ташвишланмокдалар! Бу хакда хатто шу кунлари хам ёзил- мокда! Ш убхасиз, «Олтин водийдан шабадалар» романи кусур- лардан холи эмас. Бу асар — ўз даврининг меваси. Уз даврида бу асар еевиб ўкилган. Ҳатто бир куни Қаш кар дан мактуб хам келган. Элохунов деган бир киш и асар каҳрамони — Ўктам номига хат ёзган. (Бу хат «Кизил Ўзбекистон» газетасининг 1954 йил 15 декабрь сонида босилган.) Ойбек таржимаи холи да бу хакда шундай дейди: «Ўтм и ги да халк озодлик армиясининг жангчиси бўлган хитойлик дехконнинг асар кахрамони номига ёзган хатини олиш ме нинг учун катта севинч эди. У ўз хатида Ўктамга унинг фидокорона меҳнат намунаси учун таш аккур айтади ва ўз ватанида у ҳам Ўктам килган ишни бажаришга ишонч бил- диради. Бу хат кимга берилишини ўйлаб топгунларича, у кўп вакт айланиб юрди. Ўктам номига ўзбек колхозчилари- дан хам озмунча хат келгани йўк». Чиндан ҳам, ўша йилларда Ойбекка колхозчилардан 207 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а кўплаб хатлар келарди. Улар биздан Ў кта м н ин г адресини сўрардилар. Ҳатто бир колхозчи я ки н да ишларини туга тиб, Ўктам олдига боражагини ва ун и н г тажрибаларидан фойдаланиш истагида эканини айтиб, хат ёзган эди. Ойбек романнинг и кки н чи босмасига анчагина кўшим- чалар киритди. Асар рус ва украин тилларида китоб шак- лида босилиб чикди. Ш ундан кейин Русия ва Украинадан хам хатлар кела бошлади. Украинадан келган бир гурух колхозчи кизларнинг хатида: «Биз бу китобингизни севиб ўкийм из. Биз ўзимизга романдаги кахрамон кизларнинг исмларини кўйиб олганмиз. Бир-биримизни Анорхон, Тан с и к деб чакирамиз», — деб ёзилган эди. Сибирдан келган хатда эса бир қироатхона ходим и: «Кутубхонамиздаги энг севиб ўкиладиган, ҳамиша китобхонларнинг кўлларидан туш- майдиган китобларнинг бири «Олтин водийдан шабадалар»- дир», деб ёзган. Урушдан кейинги йилларда оддий китобхонлар мехри- ни ана шундай козонган роман факат В. Зоҳидов, Ш евер дин, У йғун сингари унсурларга ёкмаган эди. Агар куй и да яна Воҳид Зоҳидов хаки да бир-икки сатр ёзсам, устимдан зинҳор кулманг, ўтинаман. М ен О йбек нинг хотини бўлганим учун эмас, балки ёзмокчи бўлганим вокеани мендан бошка бирор кимса билмагани учун хам уни баён этмокчиман. Назаримда, 1947 йили бўлса керак, В. Зохидов уйи мизга саҳарлаб тез-тез келиб турар эди. Ойбек туни бўйи ишлагани учун уни эрталаб вактлик уйғотгим келмайди. М ен В. Зохидовнинг олдига чой кўяман, кутиб ўтиради. Бу унинг докторлик диссертациясини тайёрлаб юрган вакти эди. У Ойбекдан маслаҳат, йўл-йўрик олгани келарди. Бир куни Ойбек унга иш нинг нихоят шишиб кетганини, суви кўплиги, тузи йўклигини айтди, 1200 сахифалик диссерта- цияни и кки баравар кискартириш лозимлигини тавсия кил ди. О йбек шу йилларда ўзининг ижодий ва иж тимоий иш ларидан ташкари, тил, адабиёт, тарих ва фалсафа бўйича ёзилган диссертацияларни ҳам эринмай ўқир, тузатар, мас ла хат берарди. Воҳид Зохидов диссертациясини М аскавда ёклади. У нинг иши Навоий хаки да эди. Албатта, у Ойбекни М ас кавга сургади. Билмадим, Ойбек оппонент бўлгандими, хар Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling