♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

208


О й б е ги м м е н и н г
ҳолда ҳимоя пайтида катта н у т қ сўзлабди. Илмий мажлис 
аҳлига О йбекнинг н у тқи жуда ёқибди, хуш келибди. М а ж ­
лис тамом бўлгач, академиклар, профессорлар О йбекнинг 
қўлини сиқиб, унга таш аккур изҳор қилибдилар. «Бу дис- 
сертацияни Зохидов эмас, сиз ёкладингиз. Биз Ш а р к фал- 
сафасига оид диссертацияларга оппонент белгилашда муш- 
кулотларга учрар эдик. Бундан сўнг сизни оппонент сифа­
тида таклиф килсак, й ў к демайсиз», — дейишибди улар.
Бу вокеани шу илмий кенгаш мажлисида иштирок эт­
ган кишилар кула-кула гапириб берган эдилар, менга. Мана 
шу Воҳид Зохидов О йбекнинг оёғига ёпишганлардан, душ- 
манларидан бири бўлди. О йбекнинг душманлари оз эмас 
эди. Ўша йилларда кандай мажлис бўлмасин, албатта, унга 
осилувчи, уни ғажимоқчи бўлган кимсалар топиларди. Ҳатто 
Тош кент вилояти партия кўм итасининг навбатдаги плену­
мида кимдир сўзга чикиб, Ойбекни партияга аъзолик бада- 
лини тўла тўламайди, деган. Биров ишонган, биров ишон- 
маган. Л е ки н бу ran дарров бутун шаҳарга таркалган.
О йбек бу вактда Сочида эди. М ен кўп ўйлаб ўтирма- 
дим, дарров обкомга бордим. «Шундай ran бўлибди. Ой­
бекнинг омонат кгссасида дафтарчаси бор. Пул даркор 
бўлса, шундан оламиз, взносни ҳам тўлаб турамиз. Банкда 
хам счёти бор. Ойлаб, йиллаб бормаймиз, текширмаймиз. 
Балки бирор гонорар келгандир, биз бехабар колгандир- 
миз», дедим.
Обком котиби М авлон Абдураззоков кулиб: «Биз О й­
бек акани яхши биламиз. Ҳар вакт керагидан о рти к тўлаб 
юради. Хафа бўлманг, О йбек ака хам бу гапни эшитма- 
син», — деди.
О йбекнинг 1934 йили ёзилган «Узбекистан» деган шеъ­
рини яхши биласиз.
Б и р ў л к а к и , т у п р о г и д а о л т и н г у л л а й д и ,
Б и р ў л к а к и , к,иш.ларида ш и в и р л а р баҳор.
Б и р ў л к а к и , сал к ў р м а с а , қ у ё ш со е и н а р ...
Б и р ў л к а к и , е а й р а т и д а н асаби ч а қ н а р .
Б а хт т о ш и н и ч а қ и б , б у н д а к у ч гуви л л а й д и .
деган гўзал сатрлар билан бошланади, у шеър. Ш у шеър­
нинг охирроғида эса бундай банд ҳам бўлган:
209


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Х о н а қ о д а н ч и қи б ф и кр ф а н л а р н и м и н д и ,
Э л е кт р о н т е кш и р а д и к е ча г и ч ў п о н .
Д о р и л ф у н у н к у р с и с и н и у п а р к,из, ж у в о н . 
« К а п и т а л » н и н г ҳ а р са т р и д а н г а л а л а б у ч г а н  
Ф и к р л а р н и қ у в а р т у н л а б ё ш л а р ки п р и г и .
Бу шеър ҳали-ҳанузгача мактаб дарсликларини безаб 
келади. Аммо кейинги йилларда юкорида келтирилган сатр- 
лардан бири: «Хонакони ташлаб фикр фанларни минди», 
деб тузатилди. Душманлар Ойбекни кораламок учун ҳар 
кандай йўлларни излаб кўрдилар. Ёзувчилар уюшмасида 
бўлган мажлисларнинг бирида кимдир: «Хонакодан чикиб 
фикр фанларни минди». Нега фикр хонакодан ч и кади? Де­
мак, Ойбек илм хо на кода пайдо бўлди, демокчи. Бу совет 
фанига тухмат! Бу марксизм-ленинизмни билмаслик! Бу 
фаннинг совет давридаги тараккиётини инкор этиш! Фа- 
лон-пустон!» деган. Ш ундан кейин шеърдаги ўша сатрни 
Ойбекдан рухсат хам сўрамай, ўзбошимчалик билан ўзгар- 
тирганлар.
Табиий, бу гапни эшитган О йбекнинг дўстлари кўп 
хафа бўлишган. М ен хам бу гапдан хабар топиб, кўп ўйла- 
дим: не килиш керак? Ахир бу шеър мактаб дарсликларида 
босилиб туради! Нихоят, О йбекнинг исмидан бир ариза 
ёздим. Унда: «Одамлар «Хонакодан чикиб фикр фанларни 
минди», деган сатрни янглиш тушунганлар. «Хонакодан 
чикиб фикр...» дегани «хонакони ташлаб фикр..,» дегани 
бўлади. Шеър яна босилганда, бояги сатр шу тарзда туза- 
тилсин», дейилган эди. М ен аризани ўкув-педагогика наш- 
риёти адабиёт бўлимининг мудираси Холида Сулаймонова- 
га элтиб бердим: «Агар бу шеър устида нашриётда сўз 
кўзғолгудек бўлса, шу аризани кўрсатгайсиз», дея илтимос 
килдим.
Бундай майда-чуйда гапларга Ойбек парво килмас, «Ит 
ҳуради, карвон ўтади», — дер, лекин менинг фиғоним кўта- 
рилар эди.
* * *
Сталин замонида ж ам ият гуллари бўлган зиёлилар 
ўкти н -ўкти н , беда ўрилгандай, киркилиб, каллакланиб ту-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling