♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
224
О йбе гим м е н и н г тушадиган бўлса, хатто шиша баллонда сув хам олиб юрар- дик. Шофёр ёрдамчим эди; дарров ки ч и кр о қ белча билан ўч о қ кавлайди; мен паловга уринаман; саримсоклар солиб, аччик палов дамлаймиз. Уфкдан-уфкка кадар кўринадиган кенг қирда ош еймиз, чой ё қимиз ичамиз, қу ч о к-қу ч о қ лола терамиз. Бундай истироҳатларнинг нашидаси, ороми, роҳати кўнгилларимизга тўлади, руҳларимиз енгиллашади. Ҳар якшанбани зориқиб кутамиз. Тош кент атрофида бормаган ж ойимиз қолмаган. Узум пишган пайтдан бошлаб Пискентга қатнаймиз. У ерда шираси энг кўп кора киш миш бўлади. Қайт-нида 200— 300, ҳатто 400 кило узумни сотиб олиб, машинага ортамиз. Айникса, «ЗИМ» машина- мизнинг юкхонаси кенг эди. Бир куни П искент бозорида бир чол юкхонаси о ч и к турган машинамизни хавас билан томоша килиб. «Ўзиям бир уй-у бир айвон экан!» — деган. Уйимизда салкин ертўла, катта-катта хумлар, катор- катор шиша баллонлар бор. Кейинги йилларда майга уста армани ошналар кўм аги ила узум эзадиган пресслар ясат- тириб олганмиз. Еқутдай кирмизи, т и н и к май етишади, айникса, 4— 5 кунда сузилгани кўпириб турган, шарбатдай хуштаъм бўлади, уни пиёлалаб ичиш мумкин. Ойбекка ичиш мумкин эмас, лекин кейинги йилларда докторларнинг ижозати ила у оз-оз ичиб кўяди. Ўзи кўп ичмаса ҳам, мусаллас солишни севади — бу ун и н г эрмаги. Ўғиллар ўсиб, йигитчалар бўлган. Улар дўстлари билан йиғилганларида кўза-кўза мусалласни ертўладан олиб чи- кадилар. Ойбек буни кўриб, кулиб ўтиради. Баъзан Гул- ранг: «Сифондан ичиб, тўйиб колдим», — деб кулди ради, бизни. 700— 800 кило узумдан солинган мусаллас шу тарз да йил бўйи ичилади. (М ана, ҳозир ўғиллар винони дўкондан ташийдилар: лекин маза-матраси йўк, тахир ё аччик, ўзимизникидек хуштаъм ва хушичим эмас.) Докторлар хам, табиблар хам Ойбекка хўл мевани кўп ейишни буюрганлг.р. М ен ишга кетишдан олдин, сахарлаб Эски шахар бозорига тушаман. Бозордагилар хам мени та- ниб колган. Устимда ўзбекча тикилган о к товар куйлак (бундай кўйлакни камдан-кам кияман, хатто атласни хам азалдан оврупоча тиктирар эдим), кулокларимда катта По- 8 — 1157 225 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а кистон ҳалқаси, бошимда гулли сариқ дурра. «Опа, мендан олинг!» деб чақирса бир ёш йигит, «А нж ирнинг сараси шу, бозорни минг айланинг, бундақасини тополмайсиз!» — деб ўз молини таъриф-тавсия қилади бир кампир. Тоғора ва челакларни тўлатиб, хил-хил узум, анжир ва шафтоли оламан. Уйга келтириб — кўнглим тинч — ишхо- нага жўнайман. Қишга, Ойбекка фойдали, деб шиша-шиша идишларда шафтоли, анжир, беҳи қиёмларини тайёрлайман. Ойбек буларни дори деб ихлос билан ейди. Қора итузум-смороди- нани ҳам шакар билан аралаштириб, фойдали, деб Ойбекка бераман. Саратон пайтларида бир ку н л и к сафарлардан ташқари, иссикдан қочиб, О қтош , Бурчмулла, П искент туман лари да бир ойлаб дам олар эдик. Ойбек иттиф оқ ва Ўзбекистон Олий Советларига Қоракалпоғистондан сайланадиган бўлга- нида, ҳар вақт ун и н г сайловолди сафарларига мен хам йўлдош борар эдим. Олий Совет сессияларига хам бирга бориб, У Кремлга, мажлисга кетганида, мен меҳмонхонада колиб, унга мос таомларни буюриб турардим. У танаффус пайтида келиб, овқатланар эди. * * * Ойбек 1943 йил 7 а прел да иккинчи жаҳон уруши ҳақида- ги «Қуёш кораймас» романини ёза бошлади. Газеталардан кўп материаллар йиғди. Ю қорида айтиб ўтганимдек, уч ой дан ортик фронтни оралаб, уруш сўқмоқларида кезиб, М аскав бўсағаларида ж он олиб, ж он бераётган ўзбек, қозоқ, рус, украин жангчилари ила сухбатлашиб, уларнинг кай- фиятлари, феъл-атворлари, қаҳрамонликларини мушоҳада этди. Уруш тўхташ и ила Сталинградга бирга бордик; еми- рилган, куйган, хароба қи ш л оқ ва шаҳарларни, ағдарилган, яраланган далаларни кўрдик. Сафардан қайтгач, соғ-сало- мат да ври да романнинг дастлабки 302 саҳифасини ўз қўли ила ёзди. Л еки н турли сабабларга кўра, асарни ўша даврда тугата олмади. Секин-аста соғая бошлагач, у романнинг колган кисмини менга айтиб турди, мен ёзди м. Ойбек ўша кезларда менинг ишдан келишимни ошикиб кутарди. «Овкатлан, чой ич, ёзамиз. Миямда хаммаси тайёр, тахтланган, тезрок айтиб берсам», — дер эди у шошиб. Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling