♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

228


О й б е ги м м е н и н г
нинг «Нур кидириб» қиссасини ҳадя этар эканман, асарда- 
ги М ухаммад Жамол образи унинг жанговар хаёти асосида 
яратилганини айтдим. У хурсанд бўлиб, .асарни пуш ту т и ­
лига таржима қилажакларини айтди.
1958 йил декабрида Ойбек М аскавга, Олий Совет сес- 
сиясига борадиган бўлди. М ен бу сафар уни Омонбек би­
лан жўнатдим.
31 декабрь куни Омонбек тўсатдан телефон килиб кол-
ди:
— Ойи, зинҳор қўрқм анг! Да дам операция бўлди.... Кўр 
ичак. ...Операция яхши ўтди... Кайфияти, аҳволи яхши... 
Келиш ингизни кутаман, — деди у.
М ен ўша замени аэропортга чикдим. Самолёт кеч соат 
10 ларда М аскавга келиб кўнди. Эрта билан Омонбек мени 
Кремль касалхонасига бошлаб борди. Ю рагим хаприкиш и- 
ни босолмайман — тезрок Ойбекни кўриш га шошаман. У 
бўлса, мендан аразлабди; гўё бирга келмаганим, Омонбек 
билан жўнатганим учун кўр ичаги оғриган, операция бўлган 
ва кийналган эмиш
Маълум бўлишича, Ойбек депутат дўст-ёрлари билан 
сессия тамом бўлмасидан поездга билет олганлар. Обид 
Содиков билан Ҳабиб Абдуллаев эса билетларни топши- 
риб, и кки кундан кейин поездда кетиш ни маслаҳат килиб- 
дилар. «Бирга кетамиз, поездда кўпчилик бўлиб кетсак, 
зерикмаймиз», — дебдилар. Ўша ку н н и н г эртаси Ойбек­
нинг тоби кочиб колибди. Докторлар ош икич равишда опе­
рация килиш лозимлигини айтиб, касалхонага олиб кетиб- 
дилар. Операция и кки соату 15 да ки ка давом этибди. О й­
бекнинг кўр ичаги йиринглаб, ёрилиб кетган экан. Агар 
Ойбек и кки кун илгари поездга чикканида, йўлда бирор 
врач ун и н г ҳаётини саклаб қололмаган бўларди.
М ен Ойбекка тушунтирдим: «Яхшики, мен келмаган- 
ман. Агар мен бўлганимда, ўртокларингизнинг гапига караб, 
билетларни топш ириб ўтирмасдим. «Янги йилга болалар 
олдига борайлик», деб кути -кути конфет, печеньеларни кўта- 
риб, йўлга судраган бўлардим, сизни. Кўр ичак хасталиги 
ҳазил ran эмас. Поездда о ғри к бошланар экан, худо кўрсат- 
масин, вагонда ёмон бўлардингиз. Қутқариш кийин бўлар- 
ди. Бахтимиз бор экан, Маскавда бўлибди, бу вокеа», де­
дим.
229


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
О йбекнинг қу л о қ хам солгиси келмади. Ю зини ўгириб 
олди. М ен ун и н г юзини, пешонасини силаб, қайта-қайта 
гапирдим, тушунтирдим:
— Хафа бўлманг! Хурсанд бўлиб ётинг! Ш унда тезрок 
соғаясиз. Бир фалокатдан қутулибсиз, — дедим.
У н и н г чеҳраси секин-секин очилиб, кайфияти тузук бўла 
борди.
М ен ҳар куни эрталаб ва кечкурун и кки марта О йбек­
нинг олдига бораман, соатлаб ўтираман. Уни-буни гапи- 
риб, газета ўқиб, вақтини хуш ўтказишга тиришаман.
Омонбек икковимиз и кки ой давомида «Оврупо» мех- 
монхонасида турди к. Ш у вақт ичида Тошкентдан «Қуёш 
кораймас» романининг таржимасини бизга етказдилар; О й­
бекдан таржимани кўриб, нашрга рухсат беришини сўраб- 
дилар. Таржима эса ниҳоятда ёмон, хатто асар курилиш и, 
боблар тартиби бутунлай бузилган эди. М ен Омонбек би­
лан маслаҳатлашиб, таржимани Ойбекка кўрсатмасликни 
маъкул кўрдим. Ш ундай ёмон таржима билан ун и н г кай­
фиятини ва тинчлигини бузиш яхши эмас эди. М ен тар ж и ­
мани кабул килмаслигимизни айтдим. Таржимон Одинцов 
деган киш и эди. У зудлик билан Тошкентдан етиб келди. 
М ен таржимани бирма-бир вараклаб, йўл кўйилган хато- 
ларни кўрсатдим ва таржимани мутлако рад этганимизни 
англатдим.
Ўзбекистон М ар ка зқўм и н и н г котибларидан бири Зухра 
Раҳимбобоева шу кезларда Маскавда экан, менга кўн ғи р о к 
килиб, ранжиганини айтди. М ен Зухрахонга романнинг та- 
моман бузиб таржима килинганини айтдим. «Таржиманинг 
сифати хаки да умуман гапирмайман. Ҳатто вокеалар тар­
тиби бузилган, асар бошидаги боб охирига, охирги боб 
асар бошига олинган, таржимон ўзича яна нималарнидир 
кўш иш га уринган. Бу кандай бемаънилик!» дедим. Зухра- 
хон шундан кейингина пастга тушди.
Ойбек касалхонада и кки ой ётгач, уни М аскав атрофи­
да ги «Боровихи» санаторийсига ўтказдилар. Биз Омонбек 
икковимиз Тошкентга жўнадик. Ойбек бир ойдан сўнг со- 
ғайиб, уйга кайтди.
1959 йилнинг май ойида Омонбекнинг тўйини ўтказ- 
дик. У Ҳамид Олимжон ва Зулф иянинг кизи Ҳулкарга 
уйланди. Тўй катта бўлди: кариндош-уруғлар, ошна-оғайни-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling