♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

212


О йбе гим м е н и н г
бўлиб, «Мен нечук миллатчи бўламан? Бу кандай ту х ­
м ат!»— деб ушбу ғавғонинг ташаббускори У йғунга сенлаб 
мурожаат этади. У йғун: «Сен мени сенлама! М ен союзнинг 
раисиман!» деб дағдаға қилади. Ойбек эса: «Сени сизлашга 
тилим бормайди. Қачон биз бир-биримизни сизлаганмиз?» —
деса, У й ғун уни ҳақорат килиб, ка тти к сука бошлайди...
М ен бу воқеани я кин да Туроб Тўланинг ўзидан эшит- 
дим ва англадимки, О йбекнинг кон босими шундан кейин 
ошиб кетган.
Агар бояги аризанинг 17 февраль куни ёзилганини эъти- 
борга олсак, демак, У й ғу н ва унинг тўдаси Ойбекни таъ- 
киб ва ҳакорат этишни кейин хам давом эттирган. Бу разил 
тўданинг мақсади Ойбекни каматиш, у эришган хурмат ва 
эътиборни шу йўл билан ўзларига каратиш эди. Улар ана 
шу ниятда астойдил ҳаракат қилдилар. Л е ки н бу машъум 
режалари амалга ошмаса-да, улар Ойбекнинг соғлиғига болта 
уришга эришдилар.
М ен О йбекнинг и кки бармоғи ишламай колганини эши- 
тишим билан дархол поликлиникага телефон килдим. Улар- 
дан невропатологларни йиғиб, консилиум ўтказишларини 
илтимос килдим. Ш ундан кейин Зулфия Умидова, Шарго- 
родский, Гордон каби профессорлар биргаликда поликли­
ника да Ойбекни кўрдилар. У н и н г кон босими ғоят ошиб 
кетган экан. Профессорлардан бири шифохонага кўн ғи р о к 
килиб, зудлик билан ж ой тайёрлашни буюрди. Тиббий 
кўрикдан кейин машинага ўтирганимизда, мен шофёрга Ж у ­
ковский кўчасидагк шифохонага юришини айтдим. Л екин 
Ойбек менинг таклифимни рад этиб:
— Й ў к! Уйга хайда! — деди.
— Нега? Профессорларнинг айтганини эш итдингиз-ку!—
дедим унга.
— И к ки кундан сўнг академияда илмий сессия бўлади. 
Докладим бор, — деди Ойбек.
Ш ундан кейин биз уйга кайтдик. Ойбек аввалгидай 
кеча-кундуз ишлашда давом этди. Илмий сессия ҳам ўтди. 
Кейин Қоракалпоғистонга, сайловчилар билан учрашмок 
учун бормоқчи бўлди.
— Ойбек, кон босимингиз баланд, бирдан мияга кон 
куйилиш и мумкин. Даволаниш зарур! Ҳеч бўлмаса, уйга 
доктор чакирайлик, — деб ялиндим мен.
213


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Нафасинг курсин, — кулди у остонага етганида.
Ш у билан Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Орадан и кки
ой вақт ўтса ҳамки, у даволаниш лозимлиги хаки да бирор 
сўз хам эшитгиси келмади.
...1951 йилнинг 16 апрели эди. У академиядаги ишидан 
сўнг менинг олдимга, институтга борди. М ен машинага 
ўтирганимда: «Министрлар Советининг боғига борамиз. Сер­
гей Петрович Бородиннинг олдига», — деди Ойбек.
Сергей Петрович Маскавдан «Олтин водийдан шабада­
лар» романини таржима килиш учун келган эди. Биз тўғри 
боққа бордик. Бородин билан бирга сухбатлашгач, ошхона- 
га, кечки овқатга туш дик. Дастурхон олдида бир неча ёш 
ёзувчилар хам йиғилдилар. Биз ҳазил-ҳузил билан сухбат- 
ни давом эттириб, кабоб ер эди к. М ен Ойбекдан нимани- 
дир сўрадим, у жавоб бермади. Бир оздан сўн г тағин не- 
дир айтган эдим, у яна индамади.
— Нега жавоб қилмайсиз? — дедим тоқатсизланиб.
Ойбек қўли билан оғзини ушлади. Билмадим, деган
маънода бошини тебратди.
М ен ўрнимдан сапчиб турдим. Ўртоқлар хам дув этиб 
калкдилар. Улар бизни машинага кадар кузатиб чикишди. 
Биз тўғри поликлиникага йўл олдик. У ерда О йбекнинг 
кон босимини ўлчаб, шифохонага зудлик билан бормокни 
буюрдилар. Биз бир доктор хотин билан бирга шифохонага 
кетдик.
Ойбек сўзлаш кобилиятини йўкотган эди. Бир зумда 
профессор Гордонни бошлаб келдилар. У ош икич равишда 
кон олишни буюрди.
Бу, О йбекнинг биринчи марта ҳаста бўлиши... Биринчи 
марта шифохонага боришимиз... М ени йўлакда колдириб, 
Ойбекни палатага олдилар... Бир оздан кейин хамшира бир 
ку ч о к килиб О йбекнинг кийимларини қўлимга тутказди.
М ен О йбекнинг ёнида колишни истардим; илтимос ки л ­
дим, ялиндим, аммо навбатчи доктор «йўк», деб оёк тираб 
олди.
М ен уйга келдим. Ўзимни караватга ташлаб йиғладим. 
С ўнг сакраб ўрнимдан турдим:
— Шофёр кетмасин, шифохонага бораман! — дедим 
болаларга.

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling