♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

214


О йбе гим м е н и н г
Ўша захоти шифохонага борди м. М е н и н г илтимосим би­
лан докторни эш икка чакириб бердилар.
— Ахир палатага кириш мумкин бўлмаса, йўлакда ўти- 
риб чиқаман!
Йиғладим, ялиндим, лекин палатага киритмадилар.
Эртаси зўр-базўр сахарни кутиб, шифохонага жўнадим. 
Профессор хали келмаган эди. Даҳлизда ўтириб, унинг 
келишини кутдим.
Ш аргородский, Гордонлар келиб кўргач, Ойбекни ай- 
рим бир палатага олиб чикдилар ва менинг унинг олдида 
бўлишимга рухсат бердилар.
Ойбекда микроинсульт хасталиги рўй берган эди. Д о к­
тор хам, хамшира хам кеча кечаси қанчалик уринишмасин, 
ундан қон олиша олмаган экан. О йбекнинг хар и кки қўли- 
дан кон олишга харакат килиб, уни жуда кийнаган, урин- 
тирган эканлар. Буни О йбекнинг ёнида ётган бир хаста 
й игит сўзлаб берган.
О йбек шунда ёлғиз ташлаб кетганим учун мендан ўпка- 
ланди. У сўзлай олмагани учун кўлларининг ҳаракати, кўзла- 
рининг имоси билан тушунтирди. Билса эди: даҳлизда йиғ- 
лаб ўтирганимни, докторнинг мени кўчага ҳайдаб, эшикни 
кулфлаб олганини: йўк, билмайди!
...О йбекнинг оёк-кўллари ҳаракати яхши; палатада бе- 
малол юради; факат сўзлай олмайди.
Хийла вактдан кейин у «ҳа», «йўк» калималарни секин- 
секин айта бошлади. Болага сўз ўргатгандай, мен уни 
сўзлашга маш к килдира бошладим. Дорилар, уколлар...
У чекиш ни ташлади. Ичиш хам, албатта, мумкин эмас... 
Биз хам, врачлар хам унинг олдига хеч кимни киритмадик. 
Ф акат Ғафур акани тўсиб бўлмайди. У кўлига бир шиша 
коньякни олиб, палатага ш ўнғиб киради. Ойбек бошини 
тебратиб, кулади.
М ен кеча-кундуз ун и н г олдидаман.
...О йбекнинг хасталиги хабари бир кунда бутун шаҳар- 
га ёйилди. Дўстлар жуда кўп, барчаси кайғуради, баъзила- 
ри шифохонага келиб, мени секин чакиради-да, ҳол-аҳвол 
сўрайди. Бир гур уҳ душманлар эса, албатта, мамнун. Улар 
хатто «Ойбек вафот этди!» деган хабарни хам таркатдилар. 
Ҳатто уйимизга фотиҳа ўкиш учун одамлар хам кела бош­
лади.
2/5


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
М ен баъзан бир-икки соатга уйга бориб келаман. Бир 
куни хаста танишлардан бири: «Сиз кетганингизда, секин- 
гина деразадан қараймиз: О йбек домла бошини ку й и со- 
либ, хаёлда, паришон ўтирган бўлади. Сиз келганингизда
яна мўралаймиз: энди домланинг вақти хуш , мамнун, сиз- 
нинг сўзларингизни тинглаб ўтиради», деб мийиғида кула­
ди. М ен Ойбекни зериктирмаслик учун неларнидир сўзлаб 
ўтираман, газета-журналларни ўқийман, «Ҳадемай соғайиб 
қоласиз», — деб овутаман.
Кўп ўтмай, Луначарскийда (ҳозирги Б ую к ипак йўли 
кўчасида — м у ҳ .) шифохона таш кил этилди. Ойбек икко- 
вимизни шу ерга кўчирдилар.
Катта боғ... Дов-дарахтлар кўп ... Салқин... Кичкина, ши- 
намгина шифохона... Бир хаста министру Ойбекдан бошқа 
хеч ким йўқ. Ш у и кки киш ига бир неча докторлар, ҳамши- 
ралар, ошпаз ва қоровул хизмат қилади.
О йбекнинг тили кундан-кунга очилиб, сўзи тобора кўпая 
борар экан, ўзи хам, мен хам, болалардек суюнамиз. Тўғри, 
сўзлаши енгил, равон эмас, қийналиб сўзлайди. Ш ун га хам 
ш укр киламиз, мамнун бўламиз; мамнун хам гапми, боши- 
миз кў кка етгандек бўлади. «Сабр қил инг, хасталик ўтиб 
кетади! Енгасиз хасталикни! Ҳали ёшсиз!» дейман. Зеро, 
Ойбек шу вактда эндигина 46 ёшга кирган эди. Докторлар 
юришга рухсат бергач, икки м и з боғда айланамиз, хиёбон- 
лардаги курсиларга ўтириб, дам оламиз. М ен сўзлайман, 
сўзлайман, сўзлайман. Уни зериктирмаслик, овутиш учун 
турли мавзуларни излайман, ўтмиш ни окартириб, уни кул- 
дираман. Ёдга келган шеърлар ва ғазалларни ўқийман.
Тошкентда саратон иссиғи бошлангач, биз докторлар- 
нинг тавсияси ила Кисловодскка борадиган бўлдик. Мен 
Гулранг ва Суюнбекни олди м. Омонбек Маскавда тахсил- 
да; Бекж онни эса уйда, и кки ойимга колдирдим. Поездда 
М аскав оркали Кисловодскка бориб, СССР Фанлар акаде- 
миясининг М . Горький номидаги шифохонасига келиб туш ­
дик. Гулранг ва Суюнбекни эса шифохонага қўш н и бир 
хонадонга жойлаштирдик. Улар кун бўйи биз билан бирга 
бўлар, факат овқатланиш ва тунаш учунгина у ерга чикар- 
дилар.
Шифохонада академик Ҳалил Раҳматуллин, М .Е . М а с ­
сон, В.П. Ш чеглов ва Обид Содиков хотинлари билан дам

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling