♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
53
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а — Соғиндим, қа тти қ соғиндим, Зарифа! Кўргим келди, сени! Сен бўлсанг, шунчалар бепарво!.. — дейди у хаяжон- ланиб. — Ёшлигимни ўйламайсиз.., — сўз бошлашим билан у гапимни бўлади: — Ёшликдан бошланган севги ҳам кучли, хам эзгу, хам абадий бўлади! — У шундай дейди-ю, юзимни и кки қўли- нинг орасига олади. — Кўзларингни кўрсат! Кўзларинг учқунидан кўнглингни ўқий! — Кўнглимда не бўлса, бари тилимда. М ен мактаб қизиман!.. Уят бўлади!.. — дейман юзимни ун и н г қўллари- дан бўшатиб... Ўша кезларда Ойбек билан менинг ўртамдаги сухбат- лар шу тарзда кечар эди. Техникумдаги дарсларнинг аксари мароқли ўтарди. М у- аллимлар талабаларда мустақил фикрлаш малакасини ҳосил қилиш учун турли тадбирларни ўтказар эдилар. Ёдимда, бир куни синфда «Кимёнинг хўж ал и к ишларидаги аҳамия- ти» деган мавзуда маъруза қилдим. Бу, кимёдан биринчи маърузам эди. Таълим-тарбия масалалари бўйича ҳам бир неча бор маъруза қилганман. Бу кун ги маърузам ярим соат- ча давом этди. Хийла кўп тайёрландим, журналлар кўрдим, режа туздим. Маърузадан сўнг тушган саволларга жавоб бердим. Кимё муаллимимиз Шафферштейн ховлиқмагина одам бўлса хам, дарсни қизиқарли олиб борар эди, биз ҳам берилиб тинглардик. «Яхши! Э нг керакли нукталарнинг барини айтдингиз», — деди у. Астрономия муаллими бизга хали нурлари келиб етма- ган юлдузлар борлигини сўзларди. Қ и зи қ, агар нур секун- дига 300000 км йўл босиб ўтса, у юлдузлар ер дан қандай масофада олисда экан? Эхтимол у нур бизнинг сайёрамиз яратилишидан анча аввал сафарга чиққан ва хали хам йўлда- дир? Демак, фазонинг чеки йўқ... «Эй менинг хаёлим, — дедим ўзимга, — ойдан, куёшдан, юлдузлардан хам юксак- ларга уч! Ахир фазонинг чеки йўўк!!.» М ен таълим-тарбия дарсини, айниқса, севардим. Таъ лим-тарбия бўйича муаллимимиз Богославскийнинг хам менга муносабати яхши эди, лекин у кизларнинг нуқсонларини бўртдириб кўрсатишга тиришар эди. У н и н г ўйлашича, киз- лар ҳамиша йигитлар ҳақидагина гапиришар эмиш. Мен бундай гапларни эшитиб, жахлим чикар эди. 54 О йбе гим м е н и н г Бир куни у: «Қизлар ақл жиҳатидан тубан турадилар. М аш ҳур риёзиюн Софья Ковалевская ҳам бунга икрор бўлган. Улар нечоғлик тиришсалар-да, эрлардан ўта олмай- дилар», — деди. М ен муаллимларга ran қайтаришни гуноҳ, деб ўйлар эдим. Ш у н и н г учун ҳам Богославскийнинг бояги сўзларига ичимдагина карши чикдим. Жаҳлим чи кканининг яна бир сабаби шунда эдики, гўё қизлар билан эр болалар- ни бирга ўқи ти б бўлмас эмиш. Қизлар дарсни тез англай олмас, эр болаларнинг фикри эса уларникидан ю гурик бўлар- миш. М утаассиб куаллим им изнинг бу қарашлари ҳақиқат- га тўғри келмас эди, албатта! Агар мен синфда якка-ю ёлғиз қи з бўлсам ҳам ўғил болалар орасида Т.З. сингари ҳафтафаҳм талабалар оз эмаслигини билар эдим. * * * ... Б угун дадамга овқат олиб бордик. Дадамдан эса бир хат олдик. Севинч кўнглимдан тошади, тезроқ ўқигали шошаман: «Мен учун о рти қ хафа бўлманглар, ширкат ишлари хусусида қамалганман. Уйдагилар уй иши билан, бошқала- ринг ўқиш ларинг ила машғул бўлаверинглар», деб ёзган экан, дадам. М ен и н г расм студиясига боришим лозим эди. Л екин хат- ни тезроқ уйга элтиб, бувим, ойимларни тинчлантириб, сўн г студияга қайтм оқчи бўлдим. Ойим билан бувим роса суюндилар. М ен чойни нари-бери ичгач, студияга жўна- дим. Ўша куни студкяда яхшигина ишладим. Қоронғи тушиб, чироклар ёқилгач, бўёкларни йиғиб, мўйқаламларни юв- дим. С ўнг кўчага отилдим. Йўлда қаршимдан Ойбек чикди: — Ҳа, Зарифа, қаердан? — сўради у. — Студиядан. Биз бир неча кундан бери учрашмаган эдик. Ш у н и н г учун ҳам турли мавзулар атрофида суҳбат бўлиб ўтгач, сўради: — Таржимани бермадинг-а?.. М ен кайси бир журналда босилган «Атом учун кураш» деган илмий-фантастик ҳикояни таржима ки^ган ва ундан кўриб беришни сўраган эдим. Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling