♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

49


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ёзаяпман. Ўша хатдаги шеърни қайта-қайта ўқиганман. Ш у ­
нинг учун ҳам, уни ёдимда кол га н, деб ўйлар эдим. Аммо 
шеърнинг ўч-тўрт сатри хотирамдан кўтарилган экан. Ҳозир 
уни яна ўки р эканман, юрагимни алланечук ёкимли хислар 
тўлдириб юборди.) Хатда куйидаги сатрлар бор эди:
Савдонинг ипаги қалбим ўради,
Руҳимда булбуллар дард-ла йиелади,
Севгилим, хаёлинг м ан гу боглади,
Ш у укси з кунглим га нега боқмадинг?..
Хаёллар уф қида гўзал ю лдузим,
Кўрм асам дард сочар қонли кўзларим .
Энди бок, менга, эй, от аш ин шеърим,
Ш у ўкси з руҳим га нега кулмадинг?..
Агар бу сатрларни бошка бирор йигит ёзган бўлса, 
албатта, жаҳлим чиккан бўларди ёки уларга локайд колиб
мутлако эътибор бермаган бўлардим. Аммо О йбекнинг бу 
шеърини суюна-суюна ўкидим.
Эртаси у техникум йўлагида менга яна рўбарў келди:
— М актубим га жавоб ёзмадингизми? Кутаман.
— М актубни ўзингизга кайтариб бермокчи эдим. М ен 
бундай хатларга жавоб ёзишни ўзим га эп кўрмайман. 
Ёзманг!
— Унда ортикча ҳеч ran й ў к эди. Нега хафа бўлдингиз?
— Мана, олинг, — узатдим мен коғозни.
— Йиртиб ташланг, — О йбекнинг жахли 
чикди. —
Эхтимол мени одобсиз, безори, деб ўйлагандирсиз?!
— Ш ундай чиройли ёзилган шеърни йиртиб ташлашга 
қўлим бормайди, — бир оз пастга тушдим. — Ўзингиз 
сакланг, уни. М ен бундай хатларни ўқиш га хам, саклашга 
хам уяламан.
— Ундай бўлса, бирор ерга ташланг.
— Гуноҳ бўлади, — кўлига тутказдим хатни.
Ас л и да мен бу шеърга аллакачон жавоб ёзган эдим. 
Л еки н уят ўлимдан оғир деганларидек, уни Ойбекка хеч 
качон кўрсата олмасдим. Мана, ўша жавоб шеър:
С авдонинг ипаги қалбинг ўраса,
Руҳингда булбуллар дард-ла йиеласа,
50


О йбе гим м е н и н г
А йт ма ҳеч менга, кўнглим сезмасин, 
Савдоларга сира оихно булмасин.
Хаёллар уф қига боқувчи урток,,
Суйлама хаёлдан, мен ундан қу р қо қ.
Сен каби кузларим дардлар сочмасин, 
Калбимда савдолар чечак очмасин.
Ойбек шеърининг учинчи-тўртинчи сатрлари дастлаб 
хийла ўзгача эди. У кейинчалик бу сатрларни қайта кўриб 
чикди. Аммо бу шеърдан унинг кўнгли тўлмаган, ш унинг 
учун ҳам «Жуда с у к ж ёзилган, шеър эмас», деб кулган эди. 
Л енин мен учун ун и н г бу биринчи шеърий хати жуда азиз 
ва кадрлидир.
* * *
Ш у йилларда оиламиз бошига оғир кулфат тушди.
1926 йилнинг кўклам кунларида да дам собиқ мухторият- 
чиларни ҳибсга олиш бошланганида, Туркистонга қочиб 
кетаётган экан шекилли, унинг орқасига қўйилган чекист- 
лар дадамни поездца ушлаб, тўғри Тошкентга, ГП Уга олиб 
келганлар. 
Биз — бувим, ойим ва беш низ ёлғиз ўзимиз 
қолдик.
Т уркистонлик қариндошимиз Эламаснинг ўпкаси соғ 
бўлмаса керак, қа т т и қ шамоллади-да, ранги сарғайиб, хас- 
та ҳолда юрди. У Туркистонни, кенг далаларни соғинар 
эди. Бувимга: «Юринг, икковимиз кетайлик Туркистонга. 
Ўзим деҳқончилик қиламан. Кучим етадир, соғайиб ҳам ке- 
таман», деб ялинар эди. Эламас ўзининг сўнгги кунлари 
яқинлашганини сезар ва шу туфайли Туркистонга талпи- 
нар эди. Л е ки н бизнинг ҳаммамиз дадамнинг ташвиши 
билан яшардик. Эс-ҳушимиз фақат дадамда эди. Ҳафтада 
и кки марта унга овқат элтамиз. Шарифа, мен, Олим (то- 
ғамнинг ўғли, бизникида яшаб ўкирди) навбатлашиб ГП У 
эшигида ўтирамиз. Берган овқат ва кийимларни, шунинг- 
дек, дадамнинг қайтарганларини бирма-бир тинтиб, текши- 
риб ўтказганларича кеч бўлади. Чекистлар қанчалик ҳушёр- 
л и к кўрсатмасин, барибир йўлини топамиз. Дадам кийим- 
ларининг калин чокларига папирос қоғозига майда ёзилган

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling