♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

41


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ҳар куни окшом чоғида келарди. Ойим, бувим, ҳаммамиз 
ҳар вақт бувимнинг чорҳари уйида ўтирардик. Ш у н и н г 
учун ҳам бу уй н и н г тўртдан бирини парда билан беркитиб
шу чорак саҳнда Н осирхўжа домла билан маш қ ўтказар 
эдик. Шарифани кичкина деб эътиборга олмасдик шекил­
ли, фақат Зулфия икковимиз даре олиб, танбурни ўрган- 
дик. Носирхўжа домла яхши қў ш и қ хам айтарди. У замон- 
лар радио й ўқ, телевизор й ўқ, мусиқа ва ашула барчага 
тансиқ, ш унинг учун хам ойим ва бувим роҳат килиб эши­
тар эдилар.
1932 йили Шарифа дадам билан Тош кентга бориб, да­
дамнинг бир ошнасиникида бир ой туриб кайтди. Ш унда у 
дуторчи қўш ни келиндан дутор чалишни ўрганибди. Ш ари­
фа дуторни шундай яхши чаладиган бўлган эдики, унинг 
бир ой ичида эришган муваффақияти бизнинг и кки йиллик 
меҳнатимизни бутунлай й ўққа чиқарган эди. Ш ундан сўнг 
мен мусикага истеъдодим йўқлигини англаган эдим. Аммо 
Тош кентга келгач, тағин дадамнинг раъйини қайтаролмай, 
бир йилча мусиқадан даре олди м. Айни пайтда раем студия- 
сига ҳам қатнашда давом этди м. М уаллимимиз атокли порт­
ретист Николай Розин кекса киш и бўлиб, машхур рус 
рассоми Репиннинг шогирди эди.
* * *
1924 йилнинг кузи. Таълим ва тарбия техникумида Эсон 
афанди мантикдан, Иброхим афанди эса ижтимоиятдан даре 
берардилар. Иброхим афанди ёлғиз, ғариб бир одам эди. У 
турк, Эсон афанди билан бирга Туркиядан келган. М ен 
уни жуда ҳурмат қилардим. У н и н г хам менга муносабати 
яхши эди. М ен улар оркасидан эргашиб, биринчи ва и к ­
кинчи асос синфларда даре тинглар эдим. Улардан таш ка­
ри, Степанов деган бир рус муаллими хам бор. Ғоят лака­
на, юмалоқ, ўзбекчани яхши билган бу киш и табиатдан 
даре берар эди. У мени яхши кўрарди. «Юр, кизим , ме­
нинг дарсимни хам эшит», дер ва мен унга хам эргашар 
эдим. У дарсни марокли ўтарди; ун и н г дарсларини яхши 
кўриб тинглардим. Горянов деган муаллим эса рус тили ва 
адабиётидан даре берарди. Баланд бўйли, семиз, корни 
катта, жуда мулойим, ш ўх киш и эди у. С ўнгги йилларда
42


О йбе гим м е н и н г
уни САГУда кўрардим. Учрашганимиздан икковимиз хам 
хурсанд, у зо к гаплашиб кол ар эдик.
Техникумда Ойбек ҳам ўки р эди. У 3-асос синфда. Бу 
сўнгги синфда 12 бола — М ахм уд Ҳакимов, Абдурахим 
Шамсиев, М иркарим Осим, Олтой Салохиддинов, Ҳомил 
Ёкубов, Саидвали Шарафиддинов, М укси д Қориев, Тему- 
чин, Азиз М аксудов, Ғалча (исмини унутдим), М аннон ва 
Ойбек таҳсил кўрардилар. Уларнинг барчаси — бўйлари 
чўзилган йигитчалар. М ен улардан уялар ва улар катна- 
шаётган дарсларга кирмасликка тиришар эдим. Л еки н баъ­
зан Степанов мени кўярда-кўймай сургаб коларди, рад 
этишни одобсизлик, деб киришга мажбур бўлардим.
Ойбек о ри к ва новча йигит бўлиб, кўн ғи р ки вро к калин 
сочлари дўпписидан тошиб турарди. (У н и н г сочлари кейин 
ко рая бошлаган). Й ирик кўзлари шогирдлик давридаёк те­
ран маъноли ва хаёлчан эди.
1924 йил Октябрь байрами арафасида биз мактабнинг 
ки ч и к бир залини ясатишга киришдик. М ен Ф узулий ва 
Навоий расмларини уйда кора калам билан катта килиб 
ясадим; кейин уларни зал деворларига осдим. М ен ўрин- 
дикда т и к туриб, саҳна пардасига ниманидир тикиб ёпиш- 
тирар эканман, шу пайт ёнимда Ойбек пайдо бўлди.
— Опа, тугмам узилипти, тикиб беринг, — деди у.
М ен нима жанюб килиш ни билмай, бир лахза котиб 
колди м. «Ечиб беринг», десам, «бошка кўйлагим йўк» дейи- 
ши ёки ка рш им да яланғоч колиши хеч ran эмас. Ш ундай 
фикрлар куюнидаь гангидим-да, ўриндикда ти к турганим 
ҳолда энгашиб, ёка тугмасини ка дай бошладим. Икковимиз 
хам уялган эдик шекилли, бир-биримизнинг юзимизга карай 
олмай, факат нафасимиз хароратини сезиб турдик.
М ен шу кезларда жуда ёш эдим, эндигина ўн олтига 
тўлганман; Ойбекдгн ва унинг дўстларидан четланиб юришга 
тиришардим. О йбек «Тонг юлдузи» деворий газетамизнинг 
мухаррири эди. У баъзан йўлимни тўсар, бирор нарса ёзиб 
беришим ёки газет,ага раем солишимни сўрар, мен хам бир- 
и кки марта ниманидир ёзиб берган эдим, чамаси. У бир 
куни шеър л и к тўла, калингина, сарик муковали дафтарни 
кўлимга тутказди-ла, шеърларнинг боши ва охирига кичик- 
ки ч и к расмлар чизиб беришимни сўради. Й ў к дея олмай, 
уйга олиб кетдим. Э нг нозик мўйкалам ва акварель бўёклар

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling