♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

39


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ўзида ҳам шундай ният етилиб улгурганмиди, куп вакт 
ўтмасдан, дадам мени чақиртирди. М ени бир рус эр-хотин- 
га кўш иб, Тош кентга жўнатдилар. Бувим энг яхши тилак- 
ларини, ниятларини айтиб, дуода колди.
Дадам Тошкентдаги машхур рус мактабининг директори 
билан гаплашиб кўйган экан. Дархол етаклаб борди ва мен 
6-синф ўқувчиси сифатида таҳсилни бошлаб юбордим. Бу 
П уш кин кўчасидаги Пистолоцци номли мактаб эди. М ак- 
табнинг барча жамоаси собик гимназия муаллимларидан 
ташкил топган бўлиб, жуда талабчан эди. Мактабда тар- 
тиб-интизом ка т т и к йўлга кўйилган. Мендан бошка 5-синф- 
да и кки ўзбек бола ҳам ўки р эди. Буларнинг бири —
Абдулла М уродхўж а. У у зо к вакт мобайнида республика 
маорифр вазири лавозимида хизмат этди. И кки н чи бола —
Восе эса, кейинчалик Ленинградца таҳсил кўрди ва 1932 
йил охирида кўздан ғойиб бўлди.
М ен Ш айхонтоҳурда бир ошнамизникида яшаб ўкир- 
дим. Ш у орада дадам Туркистонга кетди ва, кўп ўтмасдан, 
бутун оиламизни кўчириб келди. У Ш айхантоҳур даҳасида 
Тарновбоши маҳалласининг и кки айланма эни бир ярим 
метр келадиган ха ки ки й бир ж и н кўчани нг тубкарисида 
каттагина ховлини ижарага олди.
Ойим ва бувим кенг ховлини, уй-жойларини бизни деб 
ташлаб келдилар. Қи ш л ок хўжалигимизда ишлатиладиган 
даста-даста кетмон ва белкураклар, Германияда ишланган 
машиналар, беда киркарлар, кудукдан сув чикарадиган 
насослар, катта қозонлар, хумлар, ғалвирлар, ўғурлар, куби 
(мойпишар)лар... сонсиз икир-чикир рўзғор буюмлари —
бари омборларда колди. Моллар эса сотилди.
Ойим, айникса бувимнинг юраги жизиллаган, ачиган,—
мен буни яхши англайман, — лекин дадам билан бирга 
яшамок учун улар хар нарсадан воз кеч ишга рози. Бизлар 
эса факат ўки ш н и ўйлаймиз, холос, бошкаси хаёлимизга 
кирмайди. Дадамнинг эса кандай ўйлари, фикрлари бор —
бунга бизнинг аклимиз етмайди.
У рта Осиёда совет республикалари таш кил этилиб, 
ҳозирги Туркистон шаҳри Қозоғистон таркибига ўтгандан 
сўнг Зулфия даре бериб юрган мактаб С артия-козокия мак- 
таби деб атала бошлади. М ен шундан бир неча йил илгари 
Чехов номидаги рус мактабига ўтиб кетган эдим.
40


О йбе гим м е н и н г
Б утун оиламиз Тошкентда йиғилгач, дадам бир куни 
Шарифа икковимизни Навоий номидаги таълим ва тарбия 
техникумига олиб борди. Бу техникум Хадрада, хозир Аб- 
рор Ҳидоятов номидаги театр жойлашган бинонинг нак 
каршисида эди. Техникум ётоғи ва ошхонаси оркада —
Саидкаримбойнинг ҳовлисида эди. (Т е хн и кум н и н г ўрни 
хозир кўчага қўш илиб кетган.)
Техникум мудири Истанбулда таҳсил кўрган Ш оҳид Эсон 
деган киш и бўлиб, у дадамнинг якин дўсти экан. Дадам 
кечкурун рус мактабида ўкиш им ни, бу ерга олиб келиши- 
дан максади м ен иғг ўзбек адабиёти ва тарихидан саводсиз 
колмаслигим э ка н /и ги н и туш унтиргач, мудир билан масла- 
ҳатлашиб, Шарифани 3-тайёрлов синфига, мени эса 1 ва 
2-асос синфларга жойлади; мен факат тарих, фалсафа ва 
адабиёт дарсларига катнашадиган бўлдим. Техникумда уч 
тайёрлов ва уч асос синфлар бор эди.
Биздан сўнг уш бу техникумда танишлардан тўрт киз 
ўки ш н и бошлади. Л е ки н улар, кўп ўтмасдан, бошка мак- 
табларга ўтиб кетишди; биз яна Шарифа икковимиз кол- 
дик.
Ҳар куни эрталаб техникумга борамиз. Ўкиш дан кейин 
Баланд мачитдаги мусика техникумида мен танбур ва пиа­
нинодан, Шарифа эса дутор ва пианинодан даре оламиз. 
М ен хафтада и кки -уч марта пионерлар саройидаги раем 
студиясида хам сабок оламан. Кечкурун соат тўртдан эса 
Пистолоцци мактабига бораман. Булар хаммаси факат ўзим- 
нинггина эмас, дадамнинг истаги билан ҳам рўй бермокда 
эди.
М усикага кобилиятим бўлмаганидан, бир йилча давом 
этган таҳсилдан сўчг, уни ташлашга мажбур бўлдим. Аммо 
м усиканинг ҳиссиёгим, рухим, хаёлотим дунёсининг теран- 
ланиши, нозикланишига бир кадар ёрдами бўлгандир, деб 
ўйлайман.
Ш ариф анинг м усикий кобилияти ниҳоят зўр эди. У 
дутор бўйича хам, пианино бўйича хам мусика техникуми- 
ни аъло баҳолар билан тугатди. Дуторни эса жуда гўзал 
чаладиган бўлди.
Биз Туркистонда эканимизда, 1921 — 1922 йилларда да­
дам Н осирхўжа эшон деган бир чол машшокни чакирти- 
риб, бизга дутор, танбур ўргатиш ни илтимос кил га н эди. У

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling