♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

33


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ҳамза аканинг хати ниҳоятда гўзал эди. У чиройли 
қоғозларга баёзлардаги каби ч и зи қ тортиб, саҳифани икки- 
га бўлгач, шеър сатрларини оғма ҳолатда ёзиб чиқарди. 
Ҳар куни варақ-варак қоғозлар тўларди.
Баъзан узун олача, пахталик тўнига ўралиб, ташқари- 
даги катта айвонда юрарди. М ен ун и н г ёнида гўё ҳамсуҳ- 
бат, ҳамқадам бўлардим. Баъзан бирдан олмовут отлар 
қўш илган фаэтонда ёки кўркам саман отда семиз, қозондай 
қоринли тоғам келиб қолгудай бўлса, Ҳамза ака шошилиб 
ўз хонасига кириб оларди. «Шундай қорни мойга, боши 
ғафлат ва хурофотга тўлган бойларни кўрм оққа тоқатим 
йўқ», дер эди менга. М ен ҳам, чамаси, Ҳамза ака таъсири- 
да бой тоғаларимнинг баджаҳл ва дағал феълини, аҳмоқона 
ғурурини, инсоний хислатларининг пучлигини англай бош­
лаган эдим.
Бизнинг уйда пианинодан бошқа барча мусиқий асбоб- 
лар — мандалина хам, гитара хам, скрипка хам, дутор хам, 
танбур хам бор бўлиб, Ҳамза ака уларнинг хаммасида ни- 
ҳоятда моҳирона чаларди. У н и н г нозик, узун бармоқлари 
пардалар устида жуда эркин, равон юрарди. Қайси созни 
қўлига олса, уни гўзал сайратар эди у. Яна ёкимли товуши 
билан қў ш и к хам айтарди.
Ҳамза ака шеърият сабоғидан сўн г бизга мусиқа ўргат- 
ди. Зулфия икковимиз мандалина ва танбурни чалишни 
тузуккина ўрганиб олдик. М ен скрипкада хам бир оз машқ 
килиб кўрдим. Аммо эплай олмадим шекилли, натижа чиқ- 
мади. Овозим й ў қ бўлгани важидан қ ў ш и қ айтишга кўп 
уринмадим. Ҳамза ака билан Зулфия эса ўзаро ж ўр бўлиб, 
ашула айтардилар. М у с и қа дарсимиз, мусиқа мавжи ана 
шу тарзда алламаҳалга кадар давом этарди. Зерикишни 
билмаймиз... Ҳамза аканинг сабоклари, сухбати шу кадар 
марокли эди.
Маҳалла кексалари ташкари ховлимизга карши тушган 
кўчанинг нариги бурчидаги ки ч и к бир уйни мачит килиб 
олган эдилар. Улар намозгардан то хуфтонни ўкиб бўлгун- 
ларича кўча муюлишида ўтириб, гарчи кундалик вокеалар- 
ни, сиёсатни тузуккина англайдиган кишилар бўлмасалар- 
да, «Оклар фалон жойда, кизиллар фалон жойда эмиш», 
деб ran сотардилар. Баъзан ғийбатга ҳам ўтардилар. Улар 
хуфтонни ўкиб, уйларига кайтар эканлар, меҳмонхонамиз
34


О йбе гим м е н и н г
деразалари олдида тўхтаб, мусиқамизни эшитар эдилар. 
Бир «номаълум» й игитнинг олдида и кки ки зн и н г танбур 
чалиб, кў ш и қ айтиши уларга, албатта, ёқмас эди. Ш ун и н г 
учун хам бу мутаассиб кимсалар дадам ни кофир деб эълон 
килиб, бизнинг уйда рўй бераётган воқеаларни мусулмон- 
чиликка тўғри келмайди, деб жар солдилар. Кунларнинг 
бирида ки ч и к аммамнинг эри — езнам улар номидан вакил 
бўлиб, бувимнинг олди га кирди. Аммо бувим куёвига сўз 
бермади: «И кки нораста ки зн и н г ғийбати колдими, сенлар- 
га?! Эссиз намоз! Эссиз мачит!.. Худойим тўппа-тўғри дўзах- 
нинг копкасини очади, сенларга! Оғизларингдан конларинг 
келсин!» деб қарғаб хайдади.
«Ўғлимнинг дўсти, ўғлимнинг мехмони», деб бувим Хамза 
акага яхши муносабатда бўлар эди. Б ирок тўсатдан бир 
сир очилиб колди-ю, бувимнинг кўнгли кайтди, ундан. Ха­
нифа опам билан Ҳамза ака ўртасида бўлган муҳаббат дос- 
тони катта можаро кўзғатди. Бу хаммамиз учун кутилма- 
ган ғавғо эди. Ташкари ва ичкари орасида юрадиган бир 
бола и кковининг м.актубларини ташир экан. Кўпинча Х ани­
фа опам ўзининг жавоб хатини патнусга терилган патирлар 
та гига кўйиб чиқарар ва улар кечалари йўлакда учрашар 
эканлар...
Бахор вакти... М ен бир куни мактабдан кайтганимда
бувим ва и кки аммам Ханифа опамни ўртага олиб, койир 
эдилар. Бувим: «Бир мусофир билан бошлашиб кетмокчи- 
санми?» деб Ханифа опамга ка т т и к таъна килди. Аммала- 
рим хам бувимга қўш илиб, Ханифа опамни тоза эзишди. 
М ен бу и кки севишганлар бошига келган довулдан жуда 
хафа бўлдим, бурчак-бурчакка сукилиб, п и к-п и к йиғлаб ол- 
дим. Бу, Хамза ака кетишга тайёрланиб турган кунлар эди. 
У севганини олиб кетмокчи бўлганми ё Ханифа опам бу­
вимнинг асло рози бўлмаслигига кўзи етганидан яширин 
кетм окка карор килганми, — буни билмайман. Хуллас, 
мен учун мукаддас бир сир очилган эди. М ен уларнинг 
икковини хам яхши кўрардим. Ш у сабабдан жуда кайғир- 
дим.
Хамза ака бизлар билан хайрлашиб, бир да ки ка хам 
кечикмасдан кайтажагини айтиб, ж ўнаб кетди. Хамза ака 
кетгач, мен унинг Ханифа опага «Ал в идо» деб ёзган хайр- 
лашув шеърини ўкиб, эзилиб йиғладим. И нгичка, узун

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling