♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

35


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
бир варақ қо ғозн и н г орка-олди шу шеър билан гула эди. 
Қани энди шу иш қий туйғуларга тўла шеърнинг бир банди 
ёдимда бўлса! Афсуслар бўлсин, жаҳл отига минган амма- 
ларим уни йиртиб ташладилар. Эсимда, Ҳамза ака ойимга 
хам бир ки ч и к мактуб қолдириб, унда ойим нинг кўрсатган 
иззат-ҳурмати, меҳмондорчилиги ва илтифоти учун ташак- 
кур изҳор этган эди.
Бир куни мактабдан келсам, недандир катти к ранжи- 
ган ойим менга печкани очиб қарашни буюрди. Ҳамза ака- 
дан бизга бир мактуб ва бир неча расмлар келган, аммо 
кимдир уларни майда-майда килиб йиртиб, печкага ташла- 
ган экан. Бу ҳам, шубҳасиз, аммамларнинг килмиши! Қан- 
дай дахшат!!! Йиғлаб, юрагим тўла ғазаб билан хамма раем 
парчаларини йиғдим-да, бир дафтарга териб ёпиштирдим. 
Биттаси ёдимда. Бу Ҳамза аканинг стулда ўтириб олдирган 
расми эди. Кейин бу дафтарни ҳам йўкотдим.
Орадан кўп ўтмади. Бир куни кўккисд ан паранжида, 
сачвони кўкончасига сиртга ташланган, узун камзул кий- 
ган, оркаси тўла соч попук, майда ўрилган кўн ғи р сочли, 
ўрта бўйли, оппокдан келган, истараси иссик бир хотин 
кириб келди. Қўлида бўрсукдай тўла, с а кки з-тўкки з ойли, 
оппок ўғил бола. Бу, Ҳамза аканинг ўғли ва хотини эди. 
Ханифа опам саросималигини яширолмай, хайратдан котиб 
қолди. Бувим тағин у бечорани таъналар билан койишга 
бошлади. Албатта, меҳмонга сир бермадик, уни мамнуният 
билан қаршиладик ва илтифот кўрсатдик. М ехм оннинг биз­
ни ки да неча кун бўлгани эсимда й ўк, лекин, чамамда, у 
бир ой дан о рти кр ок турди. Ш у вакт ичида у бизга тўппи 
тикиб, тайёрлашни ўргатди. Ҳамза аканинг хотини очи к 
кўнгил ва чевар аёл эди. Ханифа опамдан бошлаб хамма­
миз у билан дўстлашиб ко л дик. Ҳамза аканинг отаси бир 
рус кизини мусулмон килиб улғайтирган, кейин шоир унга 
уйланган экан. У н и н г исми Зухра бўлиб, бир ракат намоз- 
ни канда килмас, хар куни бувим билан баравар беш махал 
намозни ўкир эди. У бувимга жуда ёкиб колди.
Ўғилчаси Аббос хам ёкимли бола эди. Биз уни кўли- 
миздан кўймай кўтариб, ўйнатиб юрардик. «Эрим тушма- 
гур жаҳонгаш та, бир жойда ўтирмайди», деб Зухра опа 
Қўқонга кайтиш га карор килди. Биз уни ж ўнатдик.
Ҳамза аканинг каттагина жомадони бўлиб, у туркона
36


О йбе гим м е н и н г
дори-дармонларга л и к туда эди. Отасидан ўрганган бўлса 
керак, Хамза аканинг ўзи ҳам тибдан хийла хабардор эди. 
«Ойимнинг боши оғрияпти» ёки «Бувимнинг нафаси сик- 
япти», десак, у дархол асал хиди буркиган хап дориларни 
шалдирок коғозга ўраб, нечук истеъмол килмокни уктириб 
берар эди.
60-йиллар эди, шекилли. О йбекнинг хузурига хамзашу- 
нос Юсуф Султонов келди. У гоҳо-гохо келиб, О йбекнинг 
соғлиғидан хабар олиб, сухбатлашиб кетарди. Бу сафар 
келган и да, у менга и кки варак қоғозни узатди. Бу коғоз- 
ларда эса менинг ўша пайтда ёзган и кки шеърим бор эди. 
Юсуф Султонов бу шеърларни Ҳамза аканинг архивида 
учратган ва мен учун кўчириб олган экан. Буларнинг бири 
1917 йил 8 октябрда ёзилган экан:
М ен ў қи м о қн и суям , 
М еҳрим ни унга қўям . 
Агар илмсиз қолсам , 
Я қт и ж а ҳ о н д а н т ўям. 
М енинг ў қ у в , ёзганим — 
О лт ин-кум уш қазганим . 
Т илак сори учувга 
Гўё қанот ёзганим.
Бошк,ага қилмам ҳавас, 
Ў қиб ёзам ҳа р нафас. 
Ў қув-ёзувсиз менга 
Гўё ж а ҳ о н д и р қафас. 
Ўк,ув—бизнинг сўзимиз 
Очилгуси кўзим из. 
Ж а ҳ о н элига бутун 

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling