♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

29


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ҳовлида яшаган. Орадан бир-икки йил ўтгач эса, ташқари 
ҳовлини қурдирган, мактаб очган, кўп ўтмасдан, заводни 
бошлаган. Ю кор и да айтган эдим: бу 1913— 1914 йиллар, 
ўша пайтда да дам 30 ёшда бўлади. Албатта, дадамнинг бир 
ўзи шунча сарфни кўтаролмайди. Ш у н и н г учун хам у хола- 
сининг ўғли Мирзараҳим тоғани ўзига шерик қилади. М ир- 
зарахим тоғанинг уч хотини бор эди. У хар куни бир 
хотинининг ёнида бўлади. Ҳисоб бузилмайди. У хотинла- 
рига ниҳоятда золим. Кўчадан келган ҳамон овқатни мол- 
дай ошалайди, кейин кўш кўрпачада пишиллаб чўзилади; 
қайси хотинининг навбати бўлса, шуниси унинг оёқларини 
укалашга киришади. Тишини кавлаб, талтайиб, тўнкадай 
ётади. У н и н г уйида тартиб кам эди. Эр золим бўлгани 
учунми, хотинлари уни биргалашиб ёмонлайдилар, эридан 
бувимга ҳасрат қиладилар, масхаралайдилар.
Тоғам қўш олмовут от қўш илган, яркираган, юмш оқ 
извошда юради. Бизда извошчик йўк, қў қо н аравамиз бор
холос. Аммо дадам кўпинча пиёда ё велосипедда юради.
Тоғамнинг дўст-ёри кўп; тез-тез ran ейди. Зиёфат бер­
ган да, албатта, бувимни чақиради. Бир куни, шундай зиё- 
ф атларнинг бирида нимадандир феъли айниган тоғам 
йўлбарсдай пиш қириб кирди-да, ғазабдан ёнган кўзларини 
олайтириб, қозикдан қамчини олди, сўнг катта хотинини 
шартиллатиб савалаб кетди. Қани, битта ч у р қ этиб кўрса- 
чи! Ранги ўчган, жовдираган кўзларидан ёшлари куйилиб, 
сочлари пахмоқланган, телбаланган Жамила кеннойим то- 
ғамнинг оёқлари остида ётарди. Юраклари пўкиллаган и кки
ки ч и к кундоши эса кайгадир яшириниб, ғойиб бўлганди- 
лар. М ен ш ак-ш ақ қалтираб, бурчакка тиқилиб олди м. Сап- 
чиб ўрнидан турган бувим тоғамнинг қўлидан урина-урина 
базўр камчини суғурди. Л еки н тоғам бирон сўкиш ни уз- 
масдан, хотинини оёклари билан тепа бошлаган эди.
— Ҳой, эсингни йиғ, сенга не бало бўлди? — бувим 
итармалайди уни. Гох «садағанг кетай», деб ялинади, гох 
ранжиб койийди.
Кейин билсак, мехмонларнинг бири сур гўш т илигини 
чайнаб ўтирганда, қур т чиқибди ё гўш тнинг хиди бор экан- 
ми, билмадим, хар ҳолда ғалванинг сабаби шунда экан.
Бувим хал и койиб, хал и ёлвориб тоғамнинг жаҳлини 
ахир босди. Ғазабдан нафаси хал кум и га тикилган бойни
30


О йбе гим м е н и н г
итармалаб, ташқарига чикариб юборди-да, саваланган хо­
тин боякиш ни овутмокка тутинди. Кейин кўнгиллари чил- 
чил бўлган хотинлар тоғамни «жувонмарг», «балога учра- 
гур», «қорнинг ёрилсин», деб ўлгудай қарғадилар. Ш ундай 
чоғларда уч кундош бир-бирига меҳрибон, дардкаш бўлиб 
қоларди.
Ш у можародан кейин, бувим сургаса-да, тоғамникига 
сира бормайдиган бўлдим. Тоғам эса бизникига тез-тез ке- 
лар, бувимнинг каршисида тишини ковлаб, ёнбошлаб ётар, 
эзмалашиб сўзлашишни, овқат еб, чой ичишни яхши кўрар 
эди.
Дадам Туркистонда эканида кўпинча ташқарида, конто- 
рада ўтиради. Олди га кирган-чиққан одамлар кўп. Даҳлиз- 
да доим одам тўла бўлади.
Дадам соат бирларда уйга кириб, шўрва ичади. Баъзан 
мен уни чақириб келаман. Ш унда у қўлимга бир-икки тан­
га беради: «Бозордан бўёқ, дафтар ол! Сурат сол!» дейди. 
Узи хар вақт Тошкентдан чиройли кутиларга жойланган 
акварель бўёқлар, мўйқаламлар олиб келади. Дадам, мен да 
расмга ҳавас борлигини билганми ёки ўзи менда шу хавас- 
ни туғдирганми, билмадим, хар калай, раем чизишга муҳаб- 
бат менда ана шу йилларда пай до бўлган.
М ен бир куни одамларни, куш , от каби жониворларни 
чизиб ўтирардим. Ш у пайт Саидрахим хож и деган амаким 
кириб келди.
— Ҳай, хай, гун оҳ бўлади-я! Олло у дунёда «Буларнинг 
ж онини топиб бер», деса, не жавоб қиласан? Астағфурул- 
ло, зинҳор иккинчи чизма! Гулларнинг нусхасини сол! —
уқтирди у такрор-такрор.
Кейин дадам га шу гапларни айтсам, у котиб-қотиб кул- 
ди. Сўнг:
— Кўр бўлсин, алжирайверади, қул о қ солма! — деди- 
да, қўлини силтаб қўйди.
* * *
1917 йилнинг ку з ойлари эди. Бизнинг ховлимизга Тош ­
кентдан Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий келди. У, билишимча, 
шу кезларда кимлардандир қочиб юрган эди. Дадам илғор 
зиёлилар, маърифатпарвар жадидлар сирасида бўлган М у- 
наввар қори, Убайдуллахўжа, Абдулҳамид Чўлпонлар би-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling