♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

61


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
М ен қў р ққа н эдим. Ойбек титраганим, балки рангим 
ўчгани ва юрагим дурсиллаганини сезиб, деди:
— Не булди, сенга? Бир нотаниш кишидан ҳам қўрка- 
санми?
Ҳалиги и кки киш и секин-секин ортларига қайтди. Мен 
улардан бирини Ғойиб тоғамга ўхшатдим. У Туркистондан 
келган. бизникида бир-икки кун кўриниб, бугун дўсти би­
лан жўнаб кетиши керак эди.
— Ким у, танийсанми? — О йбек хануз қўлимни махкам 
ушлаб турарди.
— Й ўқ!.. Қўлимни бўш атинг! Кетай.
— Нима бўлди сенга? Айт. мендан хафа бўлдингми?
— Қўйиб юборинг!..
— Хафа бўлдингми? Айт!.. Зарифам. ж оним ... — қўлим- 
ни қайта-қайта ўпа бошлади у.
— Й ўқ, йўқ, хафа эмасман, сиз хам ҳафа бўлманг.
Бир илож килиб, Ойбек билан хайрлашдим-да. кўча- 
мизга етиб олдим. Л еки н уйга киришга юрагим до в берма- 
ди. Агар халиги киш и тоғам бўлса, ойимга, бувимга айтган- 
дир, энди тоза сўкади, мени...
Уйга кирмай, ташқари ховлига. Вахоб тоғамникига бо­
шимни сукдим. Келин ойим ёлғиз колиб зерикканиданми. 
мени кўриш и билан суюниб кетди. Биз бир соатча гапла­
шиб ўтирдик. Аммо хамон кўнглимда тўфон... С ўнг қўрқа- 
писа уйга чикдим.
— Нега шунча кечикдинг? Ташвишда ўтирибмиз?
М ен кеннойимнинг олдида ўтирганимни айтсам-да. хаё­
лимда юрагим гурсиллаши ҳаммага эшитилаётгандай эди.
— Тоғам кетдими? — тезроқ билсам-да. тинчисам,
— Кетди.
— Қачон?
— Хийла бўлди.
О йимнинг ҳам индамай, бемалол ўтирганидан тоғам- 
нинг кайтмаслигини фахмладим. Ш унга қарамай, вахима- 
дан тезда кутула олмадим.
(Кундалик дафтаримнинг 24 декабрга оид сахифаси куйи- 
даги сўзлар билан тамомланган: «Оҳ. ёшлигим! Ш у кунлар 
тезроқ ўтсин. унутилсин, десам-да. бир куни соғинарман...»
Мана хозир шу сўзларни ёзар эканман. Ойбекни, Ойбе- 
гимни соғиниб ўтирибман.
62


О йбе гим м е н и н г
Ғойиб тоғам Туркистонга қайтиб борганида, Ханифа опам 
бувимни, ойимни, бизларни сўраган.
— Ҳа, ғам ема, Зарифа ок. уй н и н г орқасида бир йигит 
билан қучоқлаш иб юрибди, — деб жавоб берган тоғам.
Неча йил ўтгандан сўнг, Ханифа опам айтиб берган 
эди, буни. Демак, бизга учраган ўша киш и тоғам экан. 
Л е ки н у поездга шошилганлигидан ойимнинг олдига кай- 
тиб келмаган, албатта.
М ен сандалга суқилиб, ўз хаёлларим гирдобида ялқов- 
гина ош ер эканман:
— Вой, исирғанг қани? Қаерга тушириб келдинг? —
деди Зулфия кўзларимга тикилиб.
— Биттасини йўқотибман, — дедим и кки қўлларим ила 
қулоқларимни тимирскилаб.
— Ўзиям зиғирдай эди, салмоғи йўқ. Тушганиям билин- 
майди, — деди ойим.
У нимадир тикар экан, ишдан бошини ҳам кўтармади.
— Ҳа, бош-кўзингдан садаға, — деди бувим жойнамоз 
устида тасбеҳ ўгириб.
Кичкина, тирноқча келадиган тилла ҳалқани дадам Мас- 
кавдан олиб келтирган эди. Қолган якка исирғани қулоғим- 
дан олар эканман, шундай нафис бир безакнинг йўқолга- 
нига ҳам, уйдагиларнинг гап-сўзларига ҳам эътибор берма- 
дим. Зеро, мен шу топда катта дарахт остида ўзимни О й­
бекнинг қучоғига яширишга уриниб типирчилаганимни, у 
юмдалай туриб ўпиб олганини ҳис этар ва ун и н г «Тотли­
сан!» деган сўзи қулоғим остида ёкимли жаранглар эди.
М ен яқин-яқингача ушбу воқеани эслар эканман, Ой­
бекка: «Сизнинг ёмонлигингиздан бир исирғам тушиб кол­
ган, тўлаб беринг», деб ҳазиллашсам, «Сингор исирғангга 
ўнта исирға ҳам озлик килади. Қарзимни узиш кийин», деб 
кулар эди у.
Б И Р П И Ё Л А МАЙ
Б у вокеадан кейин ҳам биз О йбек билан неча бор араз- 
лашиб ва неча бор ярашиб юрдик. М ен, бир томондан, 
ниҳоят ёш, ҳали муҳаббат савдоларидан узок бўлганим, 
и кки н чи томондан эса, дадам бошига, демак, бутун оила­
миз бошига туш ган ташвишлар туфайли Ойбек мехрига

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling