♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

63


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
меҳр билан жавоб бера олиш даражасида эмас эдим. Нати- 
жада бизнинг муносабатимиз тез-тез таранглашиб ва узи- 
либ турарди.
Ўша кезлардаги учрашувларнинг бирида Ойбек кисса- 
сида букланган қоғозни олиб, китобим орасига қистирди. 
М ен дастлаб уни қайтариб бермоқчи бўлдим, лекин, бир 
томондан, ўқигим келган бўлса, и кки н чи томондан, О йбек­
нинг жаҳли чиқиб тургани важидан, уни яна хафа қилиш- 
ни истамадим. Хуллас, биз хайрлашдик. Назаримда, бу 
сўнгги хайрлашиш эди.
(Ҳозир ўйлаб кўрсам, юрганимиз, сўзлашганимиз, синфда 
ёлғиз икковимиз бир партада ёнма-ён суяниб ўтирганимиз, 
қўлларимизнинг туташгани, унинг айтган сўзлари, и ш қ ҳико- 
яси хануз ёдимда экан. Гарчанд кўп сўзларни унутган 
бўлсам-да, унинг тили дан чиққан асосий ran хамон кўнглим- 
да жаранглаб турибди. М ен хануз уларни бирма-бир та к­
рорлаб келаман.
У кўп дафъа мендан араз аралаш хафаланиб, «Абадий 
хайр!» «М ангу хайр!» деб хайрлашарди. Л еки н эртаси та- 
ғин, гўё ҳеч нарса бўлмагандай, учрашганимиздан и ккови ­
миз ҳам кувониб, сўзлашиб кетардик.)
Ўша куни уйга етганим ҳамон ўзимни кимсасиз хонага 
отдим. Ш ош илиб, китоб орасидаги мактубни ўқиш га ки- 
ришдим:
Ҳ о й , г ў за л , м е н г а б о қ м а ,
К ў к с и м н и ў т -л а ё қм а .
Б и р па р и к а б и к у л и б ,
Қ а р ш и м д а л о л а так,ма.
С о чл а р и н г т о л а-т о ла ,
Л а б и м д а ги зл и нола.
И ч и м д а т ўла ҳ а с р а т ,
Н а й л а й ... Э в о ҳ, б у ҳ о л а ...
Д а р д и н г д а ёнди б о ш и м ,
К ў з л а р д а қ о н л и ёш им .
Й ў қ ... К е ч и р ... Э н д и бир к у л ,
Сен к ў н г и л о р қ а д о ш и м .
64


О й б е ги м м е н и н г
Ш ирин туй ғул гр , сирли ҳислар тўлиб кетди, кўнглим- 
га. Ш еърий хатни к.айта-қайта ўқидим.
(У менга шундай шеър кўтириб келса-ю, мен уни хафа 
қилиб, ташлаб кетсам...
Ўша кезларда мен хам О йбекнинг шеърий мактубларига 
жавоб ёзар, аммо биронтасини унга бермас эдим. Улар 
менинг дафтарларимда қолар, ёдимда юрар эди. Мана, ўша 
шеърлардан бири:
Т ў с м а н г , й и ги т , й ў л и м н и , м е н у я л а м а н , 
У ш л а м а н г и з қ ў л и м н и , м е н у я л а м а н ,
Ў зи м ёш қ и з б о л а м а н , ж у д а - ж у д а у я л а м а н . 
С ў р а й м а н с и зд а н ш а ф қа т , қ и з г а н и н г м е н и , 
Т ў с м а н г , й и ги т , й ў л и м н и , м ен у я л а м а н .
Агар Ойбек бундай ночор сатрларни кўрганда, не деган 
бўларди? Кулган бўлармиди? Билмадим.)
Одатда сешанба ва ж ум а кунлари дадамга овқат кабул 
килардилар. Биз сешанба куни шу муносабат билан ГПУга 
борардик ва, илож и бўлса, дадам билан ўша дераза орқали 
сўзлашиб келардик. Замон нозиклашиб бормокда эди. Ш у ­
нинг учун бўлса керак, сешанба ўтиш и билан жумани сабр- 
сизлик билан кутамиз.
М ана, ж ум а хам келди. Олим овкат, китоб ва ж урнал­
лар солинган тугун н и кўтариб, мактаб олдида турарди. 
М ен жилдимни синфда колдирдим-да, Олим билан ГПУга 
қараб жўнадим. Аммо бугун хам китоб ва журналларни 
олдилар-да, ош, қирғовул, патир ва бошка майда-чуйда егу- 
ликларни қайтариб бердилар. М ен жуда қайғирдим. Уйга 
боришга, рўй бераётган воқеаларни ойим билан бувимга 
айтишга токат йўк. Қайтарилган таом тўла тугунни Олимга 
бердим-да, ўзим мактабга кайтдим.
Ана шундай кўнгилсиз соатларда Ойбек кўриниб кол- 
са, — у кўпинча мени пойлаб юрарди, — менинг ичимда 
рўй бераётган туғёнларни билмай, мендан факат ўзининг 
иш қий кечинмаларига уй ғун ҳолатни талаб этар эди. Аф­
суски, вазият бундай уй ғун л и кн и н г бўлишига кўпинча им­
кон бермас эди. Бир томони, Ойбек мендан ўринсиз ран- 
жимаслиги учун бир куни, ахийри, унга мени кемираётган 
вокеани айтиб бердим.
Ойбек мени тўғри тушунди. У, баъзи бир кимсалар
3 —
1157

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling