♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

С ў н г р а , ю л д у з и м ,
Ў зн и у н у т д и м . 
Қ а й л а р г а бот динг?
Сен ҳ е ч к е л м а д и н г , 
М а л а г и м , б и р бок,,
Д а р д и м се зм а ди н г. 
Б о р л и е и м н и ёқ.
Ч а м а н л а р и ч р а
Ох,, ё ш л и к чоеим ,
Б и р га к е зм а д и н г . 
Б и р к у з г и я п р о қ .
88


О й б е ги м м е н и н г
М ен бу шеърий мактубни олмаганман. У н и н г менга 
келиб етмаганини Ойбек ҳам билмаган.
Бир кун и «Туйғулар»ни вараклаб, шу шеърни ўқир экан­
ман, Ойбек: «Бу шеърнинг бошқа варианти ҳам бор эди», 
деди ва столдаги қоғозлардан бир варакни олиб, ёзди:
Й ў л и н г д а к у т д и м , 
Қ а л б и м д а м а н г у
Ҳ а с р а т л а р ю т ди м . 
О л о вн и ё қди н г.
Сен ҳ е ч ке л м а д и н г , 
О қ а р с ув қа й т м а с ,
Д а р д и м с ўр м а д и н г . 
Л е к и н сен б и р к,айт!
Б и р к у л и б б о қ д и н г , 
И н т и з о р м а н , ох,,
И р м о қ д а й о қ д и н г . 
М е н г а бир с у з а й т !
— Ш унча йил ўтибди, аммо ҳануз ёдингизда. Ёзувла- 
рингиз орасида буни учратмаган эдим, — дедим Ойбекка.
У деди:
— Сени мактабдан қайтишингда кутар эдим-ку. Бир 
куни уч соат кутганман, келмадинг. Кайси кўчадан ўтиб 
кетибсан, билмай қолганман. Бу шеърни ўшанда ёзганман.
Биз бу вокеани эслаб, роса кулишдик.
Я ки н да Б е кж о г касалхонада даволаниб ётганида, бир 
кардиолог доктор унга О йбекнинг шогирди эканлигини ва 
ҳамиша Ойбекдан иенга мактуб таш иганлигини сўзлабди. 
Буни эшитиб, таажжубландим. Демак, кўп мактублар мен­
га келиб етмай, аро йўлда колиб йўколган экан.
* * *
М ен юкорида О йбекнинг ҳужрасида ўтириб, ғазабдан 
ёниб хат ёзганимни тасвирлаган эдим. Ўша ку н н и н г эрта- 
сига у жавоб ёзиб келди, кайсарлик килиб мен олмадим.
— Зарифа, ёмон эмас, ол! — ялинди у. — Ўж арлик 
килма!
— Й ў к, ёмони ҳам, яхшиси хам керак эмас! — юзимни 
четга ўгирдим, ўпкаланган тусда.
— Ш у коғозга энг инж а туйғуларимни, соф, нозик 
кечинмаларимни, муҳаббатимни тўкканм ан. Ол!
— Э нг яхши м актубингизни ўкисам хам, кулоғимда 
аввалги сўзларингиз янграб туради. Уларнинг кўнглимда 
колдирган яраси бутун умримга етади, — дедим норози 
охангда.
89


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Тун бўйи ухлолмадим. С енинг мактубингни такрор- 
такрор ўқидим. Ҳам суюндим, ҳам йиғладим. Жавоб кел- 
тирдим, ол! Ўқи-да, йиртиб ташла! Сувда оқиб кетсин! —
тутқизди у, кўлимга.
Тўрт варакдан иборат ниҳоят гўзал, шеърдан хам ю ксак 
иш қий нома! И чки ти тр о к сабабиданми ёки ун и н г менга 
тикилиб кузатиш иданми, ту зу кки н а ў қи й олмадим, кўз 
югуртдим, холос! Тахлаб, ўз қўлим ила китоби орасига 
қистирдим.
— Таш аккур... ёзганингиз учун...
— Таш аккур... ўқи га н и н г учун...
Кинояга киноя билан жавоб берди у. (Энди ўйласам, 
ёшлик тентаклик ила бирга кечар экан. М ен шу шеърга 
кадар ва ундан сўнг О йбекнинг шундай гўзал, қа й н о қ ҳис- 
сиётлар тошган мактубини кўрмадим. М ен кайтардим.)
— Энди мени хат ёзишдан хам махрум киласанми?
— Сиз ҳ а қи кий шоир! Сизни Чўлпондан хам ю ксак, деб 
тушунаман. Ш еър ёзинг!..
Ойбек индамади. Насиҳатимдан энсаси котди, шекил­
ли.
— Ҳа, ростдан, кечаги м актубларингнинг нусхасини 
ваъда килган эдим, — тахланган и кки варакни узатди.
— Раҳмат, аслини кайтарсангиз бўларди.
Қаҳр билан, меҳр ва армон билан ёзилган гўзал мак­
тублар... У ки б -ўқи б тўймайман, кўнглим ёруғланиб кетади. 
Ф акат озрок эзиб, ўртаб юборади улар.
Ойбек туманли кўзларини кисиб, синагандай у зо к ти- 
килади.
— М ан гули кка айрилдикми?
Ҳа, дегандай бошимни тебратаман.
Сени бу кадар шафкатсиз, деб ўйламагандим.
— С издан ю ккан хислат! — бўш келмайман мен.
Орамизда пайдо бўлган совуклик дарахти секин-аста
ўса бошлайди.
Л Е Н И Н Г Р А Д Л И К ТА Л А БА Н И Н Г К Е Л И Ш И
Ойбек бир-икки эшигимизга келди. Биз кўча-кўйда ҳам 
онда-сонда кўришадиган бўлиб колдик. У энди, аввалгидай, 
муттасил йўлимни тўсмайди, кутмайди.

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling