♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

92


О й б е ги м м е н и н г
дафъа овозингни эшитиб, кўзларинг нуридан шимиб, қўлла- 
ринг ҳароратини туйиб қолсам, эслаб юрарман. Билмадим, 
сенсиз ҳаётга нечук чидар эканман?
— Ора канча узок бўлса, кўнгил шунча якин бўлади, 
деган эдингиз, шекилли.
— О йбекнинг сўзини унутмабсан!
— С изнинг сўзларингизни унутиб бўладими? — дедим 
киноя билан.
У кинояни сезмасликка уринди.
— Зарифа, авваллари ҳамиша юзингда мулойим табас- 
сум бўларди. Я ки н дан буён...
— Нима «я кин дан буён?» — сўзини кесдим.
— Я кин дан буён кўзларингда ғазаб тўлкин бериб тура­
ди.
— Ўзим хам сезаман. С изнинг хуж рангизга борганим- 
дан бери, — бир оз ж им бўлдим, — тўғрироғи, сўнгги 
м актубингизни олганимдан бери...
— Бас! Бас! — деди у ранжиган тусда.
— Ғазаб тўл кини сизга ёкмайдими? Ўзимга жуда ёкади. 
Б увим нинг бир га пи бор: «Ёғочнинг юмшоғини курт, одам- 
нинг юмшоғини дард кемираркан».
— Сенга хамма қи л и к ярашади. Табассум ҳам, кахр ва 
ғазаб хам. Л екин...
— Нима лекин?
— Ғазабинг келса, хеч кимни танимайсан. «Хайр» де­
ган сўздан бошка калимани унутасан-кўясан. Ҳар куни 
тонг отгандан бошлаб умид киламан, сени учратаманми
йўкм и, деб.
— Ойбек ака, неча марта «Абадий хайр», дедингиз. 
М ен сизн и н г оёкларингизга мажбуран киш ан солганим 
й ў к .— Ю зимни терс ўгирдим.
— Оҳ, Зарифа, баҳсда сени енгиш мушкул!
У хар бир сўзимдаги кинояни пайкаса-да, бугун меҳр 
ва шафкат билан сўйларди.
— М енга хат ёзасанми? Кетар эканман, сенга хаётнинг 
барча эзгуликларинк истайман. Айт, хат ёзасанми?
Бошимни чайқайман.
— Нега? Лайли М аж н ун га мактуб ёзмаганми? Ш ирин 
Фарходга атаб хат битмаганми? Сен улардан ибрат олсанг 
арзийди.
93


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Мендан сира хат кутманг. Ў зингиз хам ёзманг, ўти- 
наман. М актубингизни очгани қўрқаман.
— Нега?
— Негамиш? Гўё тушунмайсиз. М ен ахир йиғлоқи қиз- 
лардан эмасман. С изнинг хатларингизни ўқиб, одамнинг 
кўнгли бўшашиб кетади.
— Ишонмайман. Сен кўз ёши тўкиш ни, дард чекиш ни 
сира билмайсан!
— Сиз юзимдаги табассумни кўрасиз, факат... Калбим- 
га ғам қўрғошиндай қуйилган. Буни билмайсиз, туш унмай­
сиз... Ахир... дадам шимолий мухит асири-ку!.. Хайр! —
дедим қўлимни тортиб.
— Хайр, — деди у бўшашиб.
М ен и н г юрагимда ётган ғамни энди туш унгандек бўлди, 
чамамда. Биз хайрлашар эканмиз, унинг: «Хайр, унутма, 
ўтинаман», деган сўзлари узок вакт кулоғимдан кетмади. 
Тез юриб кетдим. Оркага карашдан кўркардим, кўнглимда 
тошган хароратни, кўзларимга куйилиб келаётган ёшларни 
кўриб колишини истамасдим.
* * *
Орадан бир йил ўтди. М ен III курсда таҳсил кўраман. 
Айни пайтда Зулфия икковимиз «Зебуннисо» мактабида 
муаллимлик хам киламиз. М е н и н г маошим 35 сўм; 3 сўми 
ёнимда колади; 30 сўмни эса хар ой дадам га, Соловкига 
юборамиз. Тез-тез бўғирсок, патир, ёғли ва шакарли сўк, 
талкон юбориб турамиз.
М ен стипендия олмайман. Бир неча бор комсомол кўми- 
тасига чакириб стипендия олишни маслахат бердилар. Аммо 
уни мен рад этишга мажбур эдим, чунки таълим-тарбия 
техникумини битиргач, и кки йил ишлаб беришни ўз бур­
чим, деб билардим.
Ўша йиллари хотин-кизларнинг «Янги йўл» журнали 
чика бошлаган эди. У н и н г мухаррири Ой дин эди. У шу 
пайтларда хал и хам паранжида юрарди. Л е ки н ун и н г бу 
иши тахрир ҳайъатига ҳам, раҳбариятга хам ёкмас эди, 
шекилли. Ш у н и н г учун хам мени бир неча марта журнал 
мухаррирлигига таклиф этиб, 300 сўм маош берилишини 
айтдилар. Ҳатто: «Бизга факат исмингиз керак. Бутун ишни 
ўзимиз бажарамиз. Ў киш ингизга асло ҳалакит бермаймиз»,

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling