♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
98
О йбе гим м е н и н г хусусида ran кетди — эслай олмайман. Ю рак зарби, тўлқи- ни, ҳаяжон, тотли ҳиссиёт бутун борлиғимизни, руҳимиз- ни қамраб олган. — Зарифа, менинг дардимни, севинчимни, орзуларим- ни — барини биласан. Тўрт йил бўлади — юрагим сен билан. Таътил кунлари хам хотимага етяпти. Кетадиган вақт яқин. Сендан бир оғиз сўз эшитиб, кўнглимни тинчи- тиб кетсам... М ен нима хам дер эдим? С укут саклайман, холос. — Нега индамайсан? — Ж аҳли ч и кади унинг. — Яхши, тўрт йил кутган бўлсам, тағин бир кун кутай. Ойингдан сўра. О йинг розилигини айтса, бас, мен бахт канотида учаман. М ен ун и н г юзига карашга уяламан. У кўлларимни ўпар экан, илик табассум ила: — Мендан хафа бўлма, кўрдингми, факат кўлларингни ўпиш билан каноагланаман, — деб сўз котади. Кўзларим ҳамон ерда. — Нега кўзларингни яширасан? М енга кара, кўзларинг- дан ўйларингни, сирларингни ўки б билгим бор. Мендан хамон садо йўк- — Севги — бую к эзгулик! — деди у астагина. Бу сўзлар ун и н г ўзигами ё менга карата айтилганмиди, билмадим. Ойбек токчадан «Турк адабиёти тарихи»ни олиб, ёстикка ёнбошлади. Тавфик Ф икрат, Яхё Камол шеърларини ўкир- кан, назаримда, нихоят, мен хам у чертаётган танбур садо- ларига ҳамоҳанг ва хамжўр бўла бошлаган эдим. О йбекни ж ўнатиб, айвонга кайтар эканман, Зулфия ёнимга келиб ўтирди. — Предложение килдими? — сўради у. — Ҳа, — дедим секин. — Не жавоб <илдинг?.. Х ўп, деявер. Ойбекдан яхши- сини топармидинг? — Индамадим. Билмайдики, мен ундан бошкасини асло ўйламайман. Бошка бирор кимса кўзимга хам кўринмайди, хаёлимни хам ўзига тортмайди. — Ойим билан ўзим гаплашиб кўйганман. Ташвишлан- ма, ойим рози, — деди яна Зулфия. Ҳамиша сўз кел ганда «мен эрга чикмайман», дер эдим. 99 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а Ойим бу сўзларимга ишонар ва ташвишланар экан. Зулфия пойлаб юриб, эшитганини, фаҳмлаганини ойимга битта хам қўймай етказиб тургани учун у рўй бераётган вокеалардан мамнун юрган экан. Айвонда чой ичиб ўтирган ойим пиёласини дастурхон устига қўйди. М еҳр балқиган юз и да и л и к табассум, қувонч ва бахт табассуми пайдо бўлди. — М ен хам, бувинг хам рози, — деди у жойнамоз устида тасбеҳ ўгириб ўтирган бувимга ишора килиб. — Бу шоир йигит кўзимизга иссик кўринади. Парвардигорим бах- тингни берсин, акли расо йигитга ўхшайди, — ойимнинг сўзига кўшилади бувим ҳам, тасбеҳ ўгириш ни бир лахза тўхтатиб. — Дадамдан сўраймизми? — дегим келди менинг. Л е кин бу фикр ҳаммамизнинг кўнглим изни какш атиб турга нини яхши билар эдик. Ш у н и н г учун ҳам хўрсиниб, ўзим- ни қоронғи уйга отдим. Алам билан шодлик, армон билан бахт уйқаш холда юрагимдан тошиб кетган эди. Эртаси, пешин эндигина оғган эди, О йбек кириб келди. Биз уйда, ки ч и к стол ёнидаги и кки ўриндикда карама- карши ўтирибмиз... — Зарифа, гапир! Қулоғим сенда..., — деди у. — Нега индамайсан? Билмайсанми, сукунатдан кўркаман. Хохла, жаҳаннам каърига от, хохла, оппоқ м омик булутлар устига олиб чик! Сўйла! Не дердим? М ен ундай шоирона сўзлашни билмайман. Бошимни куй и солиб, жим ўтирибман. У менинг уялганим- ни сезиб турар эди. Тирсакларини столга кўйиб, кўллари- ни менга узатар экан: — О йинг нима деди? Розими? — сўради. — Ҳа, — жавоб бердим секингина. Ойбек сапчиб ўрнидан турди-да, мени кучоклаб олди. Ёш чакалокни эҳтиёт килиб ўпгандек янокларимдан бир- и кки бўса олди, кўксига босди. — Зарифамга етишдим!.. Энди кўнглим тинч!.. Энди мен хам ун и н г ё ни к харакатларига карш илик кил- майман. — Ленинградда бир йил юрдим. Л еки н сени бир да кика хам унутолмадим... У меҳр ва мухаббат чакнаган кўзларини мендан узмай, у зо к сўйлади. Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling