♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
96
О й б е ги м м е н и н г дек суҳбатлашамиз. Болалик фаслидан ўтганимиз аён кўри- ниб турар эди. Эртаси О йбек окшом пайти тағин келди: — Зарифа, айланиб келамиз, — деди. М ен нима дейишни билмай, ерга караб жим колдим. — Аввал мени кўрсанг, кочар эдинг. «Ҳали ёшман», дердинг. М ана, энди бўйинг хам менга етиб колибди. Ёш бола эмассан, — деди у жиддий товуш билан. М ен ҳамон оғзимга сув олганча жим турибман. — Ю р, Зарифа! Хафа килма, соғинганман, — унинг товушида майин т /л к и н пайдо бўлди. М е н и н г иккиланаёт- ганимни кўриб, яна деди: — Ойингдан сўра, рухсат бер- син. Ҳовлига чикиш им билан ёнимда Зулфия пайдо бўлди. У , албатта, эш ик оркасидан ку л о к солиб, бизнинг хамма гапимизни тинглаб турган эди. — Нима деяпти? Айланиб келамиз, деяптими? — ўсмок- чилади у. — Ҳа. — Нима бўпти, боравер, ёш эмассан! — катталардек маслахат берди Зулфия. Айвонда ойим недир ти ки б ўтирар эди. — Сиз нима дейсиз? — сўрадим уялибгина, гўё Ойбек билан хеч учрашмаган кишидек. — М айли, факат кеч колма, — рухсат берди ойим. Билмайман устимга нима кийдим, аммо бошимга катта, гулли нафис бухори шойи рўмолни ташлаганим эсимда. О йбекнинг олди га тушдим. У зун ж и н кўчадан чикиб, Ш ай- хонтохур ичидаги «Намуна», мактабига кирдим. Чамамда, Ойбек бизга М ахм уд акани ҳам ҳамроҳ килмокчи бўлганга ўхшайди. У эса банд эканлигини, шогирдлар ила йиғилиш ўтказаж агини айтиб, бизни мактаб боғига кузатди. Ш айхонтоҳурнинг н а к оркасида мактабнинг каттагина боғи бор экан. Б окка кириш имиз билан кимдир бизни са- мимий карши олди. Боғ этагига, ш ундоккина сўлкиллаган к ў к майса гилам устига кўрпача солиб, ж ой килди. И кко в и миз ҳам ўз хаёлларимиз билан ж им ўтирдик. Дастурхон келтирдилар. Нон, чой, хар нав мевалар бўлса керак, хеч бирини пайқамадим. Боғдаги йигитларнинг бирортаси биз билан бирга ўтирмади. Биз ёлғиз эдик. Ойбек чой куйди, 4 — 1157 97 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а нон ушатди. Гоҳ гаплашиб, гоҳ оқшом шабадасида тебра- наётган майсалар тўл қинини томоша килиб ўтирдик. Бир- биримизни сўзсиз хам яхш ироқ англардик, ш унинг учун бу висол дамларининг лаззатини тўла хис этардик. У секин кўрпача узра ёнбошлаб, сўнг ағдарилиб, осмон- даги мовий булутлар карвонига тикилиб ётди. М ен эсам кимир этолмайман. М ен каршимдаги к ў к майсадан куз узолмас, у эса осмонга тикилган холда бу оромбахш суку- натни бузмаслик йўлларини ахтарар эди. Бундан тўрт йил мукаддам унинг калин кўн ғи р сочлари типратикон ниначаларидек тепага «санчилиб» турарди. Ҳозир эса унинг коп-кора кўн ғи р ок сочлари манглайи бўйлаб сочилиб ётибди. Секин сидириб, пешонасини очдим. Бунга кандай журъат этдим — ўзим хам хайронман. У н и н г йирик- йирик, те ран маъно ва сехр билан тўла кўзларига, нур балкиган юзларига бокар эканман, кўнглимда шу ондаёк меҳр булоғи тошиб кетгандай бўлди. У махкам кўлимни сикиб олди, лабларига олиб бориб, ўпар экан: — Кетайлик. Қоронғилик кую клаш япти, — дедим се кингина. Қўзғолдик. Ойбек гулхона олдида тўхтаб, гул уза бош- лар экан, бизни каршилаган ва мехвоннавозлик билан сий- лаган йигит ёнидан пичок суғурди-да, боғдаги гуллардан бир гулдаста ясади. С ўнг О йбекка узатди. Ойбек атир бўйлари буркиб турган гул ва райҳонларни ҳидлаб, менга тутказди. Тош кент окш ом ининг кую клаш а бошлаган коронғисида эндигина туғилган ойнинг нозик ўрокчаси булутлар денги зида аста окар, ундан таралаётган бир тутам нур бизнинг калбимизга шароб бўлиб куйилмокда эди. Бу шаробдан икким из мает эдик. У биринчи марта мени кўлтиклаб ол ган, кадамларимизни билмадим-у, аммо юракларимиз баро бар ураётгандек эди, шу топда. Эш икка етганда: — Зарифа, эртага келаман. Айтадиган сўзларим бор, — деди хайрлашаётиб. Эртаси уйда ўтирибмиз... Дастурхонга патир, ковун, чой келтирдим. У з о к ўтириб, узок сўйлашдик. Нималар Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling