♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

111


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
либ чиқа бошлади. «Кизил Ўзбекистон» газетасининг 8 март 
сонида «Бирлик сезгиси», 15 март сонида «Йўлда», 12 ап­
рель сонида Аъзам Аюбга бағишланган «Толма, ўртоқ!» «Ер 
юзи» журналида эса «Шаҳар» шеърлари чоп этилди. Таби- 
ийки, мен газета ва журналларни кузатиб борар, Ойбек 
шеърлари чикиш и билан уларни зўр мамнуният ва ғурур 
ила ўқир, сўн г бу шеърлар тўғрисидаги таассуротларим 
хусусида Ойбекка хат ёзар эдим.
Ўша кунларда расмим бўлмаса керакки, О йбек сўраган- 
да, я кин о рада раем олдириб юборишни ваъда килганман. 
Кейин ваъдамда туриб, расмимни юбордим. Л е ки н хат О й­
бек Ленинграддан кетганидан кейин Нева бўйларига етиб 
борган, чоғи; у ололмаган. Билмадим, каерларда, кимлар- 
нинг қўлида кол ган, менинг бечора расмим?
Синглим Шарифа Самарқанддаги Санъат институтида 
таҳсил кўрар эди. Бу институтга Маскавдан бир неча про- 
фессорлар чакирилган бўлиб, улар орасида мусиқашунос 
М иронов ҳам бўлган. У ўзининг барча шогирдлари орасида 
Шарифани энг истеъдодли деб бил ган ва хурмат қилган. 
Шарифа дирижёрлик бўлимида ўкиётган, баъзи бир кон- 
цертларда эса хатто дирижёрлик кила бошлаган бир пайтда 
турмушга чикиб, ўкиш и хароб бўлган.
У нозиккина, мулойим, мусикаси каби ёкимли, лато- 
фатли ки з эди. У н и севмаган, унга уйланишни орзу килма- 
ган одам й ў к эди, десам, муболаға бўлмас. Ҳатто уйланган, 
оила курган ёшлар хам Шарифани ғойибона севиб, оҳ-воҳ 
тортиб юришар эди. 
Шарифани севган йигитлар орасида 
НКВДда ишлайдиган бир йигит ҳам бўлган. У Шарифани 
чакириб, ҳам ўзининг севишини айтмокчи, ҳам унга мах- 
фий топш ириқ бериб, уни Н К В Д н и н г хуфяларидан бирига 
айлантирмокчи бўлган. Шарифа: «Мен бундай ишни удда- 
лай олмайман», — деб уни рад этган. Ш унда бояги йигит 
Шарифани и кки н чи марта чакирган. Шарифа борса, дас- 
турхон ясатуғлик, шишалардаги майлар унга мантазир бўлиб 
турибди. Буни кўрган Шарифа ка т т и к ранжиб, остонадан 
ўтмасданок изига кайтган. Эртаси ўша шахе сим коқиб, 
«Сизга и кки кун муҳлат. Самарқанддан чикиб кетасиз!» 
деб буй р ук берган.
Шарифа шошилинч равишда менга, Тош кентга телефон
112


О йбе гим м е н и н г
қилиб, нима қил иш лозимлиги ҳақида маслаҳат сўради. 
Ўша пайтда бизнинг қўлимиздан нима ҳам келар эди? У 
идорага ки м ни нг хам кучи етарди?.. М ен ўйлаб-ўйлаб, унга 
Тош кентга қайтиб келишдан бошқа илож йўқлигини ту- 
шунтирдим. Санъат институти муаллимларининг энг сую к­
ли ва энг истеъдодли толибасининг истикболи шу тарзда 
барбод бўлди. Аммо О йбекнинг бу вокеалардан, чамаси, 
хабари й ў қ эди.
Орадан тўрт-беш йил ўтгач, Кори Ёкубов сингари Ш а- 
рифанинг м усиқий истеъдодидан хабардор бўлган кишилар 
уни М аскавга борлб ўқиш га даъват этиб кўрдилар. Л екин 
Шарифа бу вақтда турмуш га чиққан ва болалик бўлган 
эди.
Бу воқеадан олдин эса у Самарқанддан кайтиш и била- 
н о қ Урта Осиё дазлат дорилфунунининг биология факуль­
тетига ўқиш га кирган эди. У рус бўлимида ўкир, жуда кўп 
талабалар ун и н г ишқида юрар, бир-бирларидан қизғанар 
эдилар. Ш ариф анинг эътиборини торта олмаган ана ш ун­
дай қи з ғо н ч и қ кимсалардан бири, айтиб ўтганимдек, Ш а ­
рифани бойнинг қи зи , деб ариза ёзиб, ун и н г ўқишдан ҳай- 
далишига эришди. Ш ундан кейин бошқа иложи қолмагач, 
Шарифа турмуш га чикди.
Ойбек Шарифани яқиндан билгани, ун и н г келажагига 
катта умидлар боғлагани учун ўша хатда унинг уйда бола­
лик бўлиб колганидан афсусланган эди.
Биз ана шундай ёзишмалар орқали бир-биримизнинг 
хол-ахволимиздан хабардор бўлиб турдик.
* * *
О йбекнинг соғлиғи 1929 йилнинг февраль-март ойлари- 
да, айниқса, оғирлашди. Бу вақтда у, билишимча, пулдан 
сикилмаган. Плеханов номидаги Х а л қ хўж алиги институ­
тида таҳсил кўриш билан баравар у Ж онли Ш а р к тиллари 
институтида хам узбек тили ва адабиётидан дарс бериб, 
тузукки на маош олиб турган. Аммо у 1927— 1928 йилларда 
оғир иктисодий ҳолатда яшаган. Кейин маълум бўлишича, 
у кўпинча оч колиб, к у р у к нон ва шўр бодринг билан 
тирикчил ик ўтказиб юрган.
(Бир куни у кулиб-кулиб айтиб берган эди: Ш ундай 
пулга зор бўлиб, кора нонни шўр бодринг билан ошалаб

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling