♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

116


О й б е ги м м е н и н г
* * *
М ай ойининг охирларида, бир кун и , бувим: «Чучвара 
қилсак, ўзим гўш т чопиб берардим», деди. Кўнгли шуни 
тусади, шекилли. Ш айхонтоҳур гузаридан, боққолдан яхши 
қўй гўш ти олдириб, чучвара пиширдик. Ш у кунларда бу­
вим тез-тез безовталаниб турарди. Бир айвонда бувим и кк и ­
миз, и кки н чи айвонда ойим, Шарифа ва майдалар билан 
ётар эдик. Ш у куни бувимнинг тоби кочиб турганидан 
ташвишланиб, ҳаммамиз ёнма-ён кўрпа-ўрин солдик.
Кўчамизда Сафаров деган тузукки на тажрибали, бир 
кекса татар дўхтир яшар эди, уни чакирдик. У бувимни 
кўриб, «Эҳтиёт бўлинглар, қарилик..,» — деди. Эрта саҳар 
бувим безовталанган бўлса керак, бошини кўтариб ўтир- 
ганди, бирдан ўзини ёстикка ташлаган. М ен ойимнинг то- 
вушидан чўчиб уйғондим. Ҳаммамиз бувим нинг бошига 
тўпландик. Кичкиналарнинг бири дўхтирга, бошқаси таш- 
қарига, Ваҳоб тоғамга югурди. Бувим бир оғиз сўз ҳам 
айтолмади, армон билан қайғира-қайғира бу дунёдан кет­
ди.
Дадамнинг Соловкидаги уч йиллик жазо муддати ўтган 
эди. У сургун йилларини ўтказиш учун Семипалатинск 
вилоятидаги татарлар истиқомат қиладиган Б ийск шаҳри- 
ни танлаб, шу ерда яшай бошлаган эди. У н и н г Тошкентга, 
ё У збекистоннинг бошка бирор шаҳарига келиши учун рух- 
сат й ў қ эди.
Бувимни М инор кабристонига дафн этди к. Шарифа и к­
ковимиз эркакларга эргашиб, қабристонгача бордик. Ш у н ­
дай мехрибон, меҳнаткаш бувимиздан жудо бўлдик. Кечқу- 
рун Туркистондан амакиларим етиб келишди.
Бувим Тошкентда беш йил яшади. Ҳар йили Туркистон- 
га, ўзи севган И кон қиш лоғига бориб, у ер дан эритилган 
қўй мойи, қоринлгрга тўлатилган сариғ мой, қовун қурт 
сингари нарсаларни ортиб-тортиб келарди. 73 ёшида вафот 
этди. Биз бувимнинг, айниқса, дадамни кўрмай кетганига 
кайғириб, ачиндик.
Июнь ойининг охирларида соғинч ва интизорлик билан 
кутганим О йбек келди. Каршилаш учун эш икка югурдим. 
О йбек ўзининг ёркин табассуми ила эш ик ҳалқасини уш- 
лаб турарди.
117


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
О Й Б Е Г И М , О М О Н БЕГИ М
У тўлишган эди. Юзида куёш бахшида этган шифо 
ранги порлар, кўйлагининг енги калта бўлганидан яланғоч 
билаклар қайрокдай товланар, хуллас, қаршимда соғлом, 
кўзларида севинч, бахт чақнаган Ойбек турар эди.
Ёшлик нашъалари, и ш қ мавжлари, севинч тўлқинлари 
билан тўла кунлар бошланди. Ҳар куни биргамиз; хар 
оқшом истироҳат боғларининг салқин хиёбонларида кеза- 
миз.
Бир кеча у мени, хар вактдаги каби, эш икка кадар 
кузатиб келди. Айрилгимиз келмай, ж и н кўчада анча ма­
хал га кадар сўзлашиб турдик. Кейин хайрлашар эканмиз, у 
мени ка тти к кучиб, дудокларимдан ўпа бошлади. М ен шунда 
муҳаббатнинг янги бир копкасини оч гандек бўлдим. Бир 
ўт, чакмокдан-да зўр бир оташ, назаримда, бутун борли- 
ғимни ёкиб ўтди. У н и н г кучоғида ж онсиз ва мадорсиз кол- 
дим. Ойбек буни сезди, шекилли, кўзларимдан кайта-кайта 
ўпди.
— Зарифа, юр уйимга! Олиб кетай, — деди у ялинган 
товуш билан.
— Уят-ку!
У кули б юборди.
— Ҳали хам «уят-ку»ни унутмабсан!
Биз кўлларимизни махкам сикиб, хайрлашдик.
Ш ундан кейин хам баъзан уйда ўтириб, хуш , марокли 
суҳбатга бериламиз, мухаббатимиз достони ила машғул бўла- 
миз. Ойбек келтирган Блок, Брюсовни ўкийм из, сўн г На- 
воийга, Ф узулийга кўчамиз. Ойбек ўзининг ҳам шеърлари­
ни ўқийди, баъзан ки ч и к иш кий китъалар ёзиб беради.
Ёзнинг киска тунлари етмайди, бизга. О йбек тонгни 
каршилаб, сўнг уйига ухлагали кетади.
Ўша кезларнинг бирида ойим мени, Шарифани, оғам- 
нинг кизи М ехрини уйда Ойбек билан колдириб, дадам­
нинг олди га кетмокчи бўлди. Бирок, у мени Ойбек билан 
шу холда колдириб кетиш ни истамади. Ш у н и н г учун хам 
шошилинч равишда тўйга тайёргарлик кўра бошлади.
О йимнинг келин вактидан саклаб келган янги бир шохи 
кўрпаси бор эди. У бу билан қаноатланмай, бувимнинг 
сандиғидан янги, кенг товар кўйлак олиб, и кки н чи кўрпа-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling